Маданият, санъат

Улкан халқнинг Нобель олмаган кичик ёзувчиси қайғулари. Саломат Вафо


Marta o'qildi

Улкан халқнинг Нобель олмаган кичик ёзувчиси қайғулари. Саломат Вафо

                                  

    Дунёнинг олис- яқинидаги қалби яқиналарим. Сизлар уч-тўрт йилдан бери Фейсбук саҳифаси орқали менинг ҳаётимда юз бераётган қайғулар  ва бошимга тушган кўргиликлардан хабардорсиз. 

    Қариндошларимни имконим етганича хотирламоқчиман. Шу яқин орада 2018 йил 13 мартда энди 60 ёшига тўлган, Шовот туманида Асфальт  заводи, Пахта тозалаш заводи каби катта кархоналарнинг директори бўлиб ишлаган, 2000 йилларда қамалиб ҳам чиққан, хоразм тарихи билимдони, футбол фанати   Саъдулла оғам..дунёдан ўтган эди. Оғам вафот этмасдан бурун унинг  рафиқаси Бахтигул бийимнинг катта опаси Зевар Собирова  ва эри полковник Абдусаттор Қодиров бир йилда ҳали 70га чиқмасдан вафот этди.

  Сал олдинроқ Бахтигул бийимнинг ҳали 40 ёшга чиқмаган  укаси Даврон ва унинг хотини  вафот  этди. Отабек исмли бўйлари биланд хушсуврат йигит харбий хизматдан ақли норосо бўлиб қайтди.

  2019 йил 9 январда отам Матёқуб Вапаев 80 ёшида вафот этди.

  Оиламизнинг устуни ўқитувчи хожи онам Раҳимажон Душамова 2010 йил 29 июлда 70 ёшида вафот этган эди.Шундан сўнг бу уруғ –авлодга  қирон келди, гўё улкан одамхўр дев дунёнинг ҳар тарафида  туриб,  Саломат Вафонинг уруғларини бир-бир тутиб жаҳаннам қарига  улоқтирарди. 

    Қариндошларим, онамнинг жиянлари, яъни Қуронбой дойимнинг ўғиллари  2018 йилда  ветеренар врач Ибодулла оғам 60 ёшида вафот этди. Унинг  Тўлқин исмли ўғли  2013 йилнинг кузида  Москвада  тезюрар электричка остига тушиб ўлган эди. 2019 йилда юраги тўҳтаб қолган Дошқин-Улуғбекнинг  жасадини Москвадан олиб келишди.

  2018 йил, янглишмасам  2 мартда дойимнинг яна бир ўғли Зокир Қозоғистондан келишда, яна 5 нафар уруғларимиз ва қудалаларимиз ўғиллари билан  машинада портлаб кетди.

  Ён қўшнимиз Ганжа аканинг, болалигимиздан бир оиладай ўсган  6 нафар ўғил набиралари Москвада омборда тириклайин ёниб кетган эди. Янги ҳикоям “Масхарабозлар ўйини” ҳикоямни..ўша хур кетган 6 нафар оиламизнинг болаликдаги дўстлари бўлган йигитлар  хотирасига бағишлаб ёзган эдим.

  Бу рўйҳатни яна давом эттиришга кучим- иродам етармикан..отамнинг кичик опаси урганчдаги Ўғилжон аммамнинг  лётчик ўғли Киев авиация университетини  муваффоқиятли битирган Аҳмаджон оғам 15 йилга,яна бир ўғли  Баҳром ўғли Россияда қамалди ва яна бир набираси узоқ муддатга қамалди. 

   2017-2019 йилда  Ўғилжон аммамнинг 55 ёшли  Абдураҳим ва 60 ёшли ўғиллари Рўзмат Сапаевлар  вафот этди..

  Булар ҳали мен билган қариндошларим, балки, билмаганларим, хабарсиз қолганларим  яна бордир.

  Ё, аллоҳ, дейман, аста-секин Хива хонлиги бош қўмондони Нуржон Баҳодирхон авлодлари..отам   Матёқуб Вафо династияси ..гўё қирилиб битаётган эди.

  Дўстларим айтингларчи...бу мусибатлар бир инсон ҳаётида табиий  ҳолатда содир бўлиши мумкинми?. Россия, Қозоғистон  ҳудудларида қадрсиз ҳалок бўлган навқирон йигитлар тақдири ..учун ким жавоб беради?.

   Бунинг  устига мени 2015 йил май-июнда Тошкент шаҳар рухий касалликлар касалхонасига ташланиб тамғаланганим..Мен шунинг учун ҳам кўп бора бежизга..мен маҳкум қилинганманми..деган маънода постлар, мақолалар ёзмагандим.

  Ва яна   4 та тилни биладиган, журналист, дизайнер қизим Юлдузнинг  балоларга гирифтор қилингани ...мени қайғуга солади.

  Менинг ичимдан ўтаётганларни, ҳаётимда содир бўлаётган воқеалар оғриғини, азобини, рости..бир худо ва бир ўзим биламан.

    Юқорида баён қилган фожеалар, ўзимнинг тақидримда юз берган кўргуликларни анализ қилиб, Сизларнинг эътиборингизга..ушбу материални ҳавола қилмоқдаман.

  Мен Сизларни бир сирдан хабардор қилай..Балки, аслида ҳеч ким эмасдирман..ўз дунёмда бир иккита китоблар ва романлар ёздим деб ёзувчиман деб ўйларман. Аммо, ёзувчилигим ҳам фақат  раҳматли хожи онам Раҳимажон учун эди. Ҳозир ҳам шундай, менинг бирор ҳикоям ва фотом расмий матбуот ва сайтларда эълон қилинмайди. Эҳ,  адабиётга қизиқадиган тарих ва география фани ўқитувчиси онам мени Ўзбекистондаги ва дунёдаги энг зўр ёзувчи деб биларди. Энди онамнинг фикри-да бу..бу фикрни бошқача трактовка қилишмас деб ўйлайман.

  Вафотига яқин  яъни 2009 йилларда, Америкага бориб келганимдан сўнг менинг ижодим ҳақида кўп суҳбатлашадиган бўлгандик. Онам кўпинча “Оворани кўрган-кечирганлари” романим, “Қора бева” ҳикоялар тўпламим ҳақида  норози бўларди, “Саломат, сен бу асарни бундай ёзмаслигинг  керак эди, нега ўзингни бечора қилиб тасвирладинг.Сен бечора эмассан, эл-юртни сотганлар, ўзини сотганлар  бечора бўлсин, сен Саломат Вафосан  ” дерди.   Оиламизда 6 нафар фарзанд бўлганимиз боис, онам баъзан укаларимдан, сингилимдан  ранжиб ҳафа бўлиб менга кўнглини очарди.Волидам  баъзи ҳолатларда ноҳақ бўлса ҳам “онажон, шу иш Сиздай одамга жойизми..” деб кулардим. Шунинг учун онам ҳамиша мени бошқа фарзандлардан яқинроқ тутарди. Мендан бошқа ҳамма ака-укаларим  бой-бақувват  бўлгани учун.бечорагина онам..давраларда менга бўлган меҳрини яширармиди..билмайман. Ёшлигимда, онам мени бошқа бой болаларидай яҳши кўрмайди дея  ўйлаганим учун ҳозиргача ўзимни кечира олмайман. Опам(хоразмда онага опа дейди) ўлишини сезганмиди, “Саломат, сенга гапим бор”деб қолди.Воҳ, Каъбам онам.. ёнига чақириб шундай деди.

   ”Саломат, агар сени Нобель мукофоти олганингни кўрмай ўлиб кетсам, Ваянгон бувага гал ва қабрими оёқ учина галиб, она мен Нобель мукофоти олдим.Қара..унутма, ман сани йўллоринга қараб ётаман..” деб айтди..оҳ, ул жаннатий онам.Ҳудди мени Нобель мукофоти олишим шартдай ..шу сўзларни айтди.  Кўзларида ёш айланди.. ҳозир бу сўзларни ёзаётиб мен ҳам йиғлаяпман. Негаки, бу суҳбатимиз онам дунёдан ўтганидан буён 10йиллардан бери.. кимсасиз, чироқлари ўчган  Моноқдаги  уйимизнинг ёз томонидаги супада бўлиб ўтганди. Хоразмда қиш жуда совуқ, ёз жазирама бўлгани учун узумлар қишда тупроққа кўмиларди.  Ўшанда  “Рўзметов”навига  ўҳшаган қизил узум, галин бармоқ, хусаин, тоийифи  навли узум  ишкомимиз новдаларини отам қизил латталар билан боғлаб қўйган эди. Хоразмга баҳор кеч келгани учун энди барг ёзган узумлардан баланд ходаларда қизил латталар шамолда пориллаб учиб, эски  аламлардай  аллақандай мусибатлардан дарак берарди.   

  Ҳасса таяниб ўтирган онам билан кулишардик.

  ”Онажон барча туркий дунёнинг улкан ёзувчиси Чингиз Айтматов ҳам бу мукофотни олмаган, сизнинг Моноқдан  чиққан ёзувчи қизингизнинг Нобель олишига йўл бўлсин”, дея кулишардик.

  Ўшанда онамга..Нобель мукофоти ташкил бўлган 1901 йилдан  2011 йилгача  851 нафар одам мукофот олганини,  1988 йил араб ёзувчиси  Нажиб Маҳфуз ва 2006 йил  турк ёзувчиси ва сценарийчиси  Ўхан Памук олганини унинг асарлари 60дан ортиқ тилга таржима қилингани ва 11 миллион нусҳада сотилганини  айтмоқчи эдим.  Ҳамишагидай оилам, икки болам ташвиши,ТВ иши ва ижодимдан... энг сўнгги ўринларда турадиган, онам мангу яшайдиган одам деб қараганим учун ..Нобель ҳақидаги информацияни онамга айта олмагандим..

  Онамнинг орзуси туфайли Сизга Нобель сўзини менинг тақдирим ва бошим узра қандай айлангани  ҳақида ҳикоя қилмоқчиман.

    Бу вақтда 2010 йилларда барча бахтли одамлардай  ҳаётимда ҳеч қайғу йўқ, ўзимча юлдуз Саломат Вафо бўлиб осмонларда учиб юрардим. Айни ҳозир кўп тафсилотлар ҳақида тўҳтала олмайман. Асосий мавзу Нобель мукофоти ҳақида фикрлашмоқчиман.

  Бир шоир(шоира сўзини  ясама сўз деб биламан.)дугонам “Саломат, ҳали сен  Нобель мукофоти оласан”. Мен “Нега, бу мукофот қайғуларим ва бахтсизлигим учун бериладими?”.У “Билмайсанми, ҳамма ёзувчилар бахтсиз бўлади..бу мукофот бахтсизлигинг учун берилади”деди қўйди. Ўша дугонамни эслаган чоғим ёмон кўриб юрдим. Ичимдаги, ҳаётимдаги жараёнга рамзийлик бериб “бахтсизлик учун берилади”деган сўзларни айтгани учун.

  Дунёда яна бир одам бор эдики, болаликдаги дўстим шоир Баҳром Рўзимуҳаммад..Баҳром..мен уни одам эмас..у фақат файласуф шойир.. шойир..дейман. У гоҳ хуш, гоҳ май ичиб  сархуш бўлиб “Саломат, ҳали сизга Хоразмда олтиндан ҳайкал қўйилади..сиз Нобель дунёдаги ҳамма буюк мукофотларни оласиз. Эсингизда бўлса,  бу ҳақида Матёқуб акага(раҳматли акам 2018 йил оламдан ўтган, отамни назарда тутаяпти)Мана..мени  айтди дейсиз..сиздай ёзувчи аёл  Марказий Осиёда йўқ..қозоқларда борми, туркманларда йўқ....” деб санаб кетарди.

  Мен Баҳром Рўзимуҳаммадга “Сиз дўстим бўлиб шундай десангиз..асло ундай деманг, мени яна бир балоларга учрашимни истайсизми..”дердим.Аммо, Баҳром  Фейсбукка “Тушуниш”, “Истиқлол тонги”(Карвон қўнғироғи) газетасига мақолалар  ёзди.  “Саломат Вафодай ёзувчи юз йилларда.. дунёга келади” деб ёзаверди гўё қасдлашгандай.

  Кейинчалик 2017 йилда .. яна ўша “Истиқлол тонги” газетасига Комил Хоразмий оғамиз “Саломат Вафодай ёзувчи 1000 йилларда дунёга келади.. ”деб ёзди.

  Назаримда Хоразмлик оғаларим, дўстларим ўзларича Хоразм фахри деб ҳисоблаган ёзувчи аёлни рухий касалликлар касалхонасига ташланишини, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан чиқарилганимни..балки, ўзлари учун ғурурларини оёқ ости қилишдай номус иши  деб ҳисоблашарди. Чунки, Баҳром мени болалигимдан бери билгани, барча дард-ҳасратларимни англагани учун мени “ижтимоий сазойи” қилинишимни катта адолатсизлик ҳисобларди. Балки, шунинг учун бошига қора кунлар тушган мендай ёзувчи номини жамият олдида оқлаш, қолаверса менга тасалли бериш учун  ҳамюртларим  мақолаларни ёзишарди.

  Аммо, мен уларга бир-бир қўнғироқ қилиб, мен ҳақимда ёзишни  тўҳтатишни илтимос қилдим..

  Ё, худойим, дейман,1890 йилларда  Моноқ беклиги ҳокими, шоир ва созанда бобом Нуржон Баҳодирхоннинг ҳар сафар осиш ёки қатл қилиш учун дор остига, кунда олдига олиб келинганда  вазирлар, Матмурод девонбегилар “хоним, Нуржонни ўлдирсак, ўлиб гетаверади, аммо  юз йилларда дунёга келган бундай ботир йигит, Хоразма, ё галгай, ё, галмагагай..” дея  сўз айтиб Хива хони Ферузхондан бобом Нуржон Баҳодирхоннининг гуноҳини сўраб олишган экан.

  Ё, раббим, тарих қайтарилади, деганлари ростмикан..бу тарих орадан юз йил ўтиб 2013  йилларда яна такрорланмоқдами..Бошимга тушган қайғулардан сўнг..яқинда  “.мени ҳам бу қатлдан, яъни двойникка алмаштириш қатлидан .. озод қиладиган Матмурод девонбеги,Исломхўжадай  мард одамлар.. кучлар топилармикан” деб Фейсбукда ҳасрат билан ёзгандим.

   Мен Сизга кўп ҳолатлар ҳақида айтолмайман. “Мен ёзувчи Саломат Вафо..  2014 йилдан бери Нобель мукофотига номзодим кўрсатилади. Ҳар сафар енгилмас хоразмлик жангчи амазонкалар каби йил оҳиригача, яъни Нобель мукофотига намзод кўрсатиладиган  10 октябрь санасига тирик қолардим...Узр, 21 асрда бу сўз кўп одамга нотаббий туюлиши мумкин. Масалани англатишга ҳаракат қиламан.

  Эсингизда бўлса  2019 йил августь-сентябрь ойларида  озодликдан махрум этиш, ёки двойник аёлга алмаштириш учун рухий касалликлар касалхонасига ташлаш операцияларига  қарши.. бутун олам ва Фейсбук жамоатчилигини бошимга  йиғиб асралиб қола олган эдим. Дунёни олис-яқинидаги дўстларимни ёрдамга чорладим,йиғладим, тиз чўкдим.  Бутун оламга мени Муҳаммад Солиҳ шаҳсига боғлаб қамаш режалаштирилган деб очиқ айтдим. Бутун Фейсбук дунёсига мени рухий касалликлар касалхонасига ташлаб двойникка алмаштиришмоқчи деб баралла айтдим.

  Балки, мендан сўрарсиз..бу ҳитоб ва  чорловларингиз асоси йўқ, абсуртдир. Марҳамат, буни исботлашга ҳаракат қиламан.

  Бошимга тушган қора кунлар ҳақида андишали ўзбек, ҳатто мусулмон аёллардан фарқли фарёдлар кўтариб бутун дунёга баён қилдим..Балки бу қатл  яна  бир йилга кечиктирилди. Менинг ..Муҳаммад Солиҳ ва рухий касалликлар касалхонаси операциялари ҳақидаги  фикрларим..октябрь ойида хоразмлик блогер қиз Нафосат Аллашукурованинг қамалиши ва сўнг рухий касалликлар касалхонасига ташланиш инциденти билан тасдиқланди.

  Демак, менинг бу борада ёзган ..барча  маълумотларим юз фойиз ҳақиқат ҳисобланади.

   Эсингизда бўлса, шу йил 2019 йил  октябрь ойининг бошларида Фейсбук саҳифамда мобил телефони интернет пакетини 3 марта қайта  сотиб олдим. Уйимизда FiWi  интернети ўчирилди. PayMe тўлов тизими   пароллари ўзгартирилган. Қўл телефонимдаги барча маълумот ва расмларим икки марта ўчиб кетди деб ёзган эдим.Бунинг оқибатида маълум бир  вақт постларни рус кириллчасида ёзиб юрдим. Бир –икки кун бутун дунёдан узилиб қолдим.

  Дўстларим, энди яна барча жараён  йил оҳирига қараб   бошидан бошланади..”деб айтолмайман. Айтолмайман, чунки бу  фикрим, бу сўзларим..  рухий касалхонага ётди дея   тамғаланганим боис,  касал одамнинг Нобель мукофоти ҳақида.. галюстинация талвасалари дея қабул этилиши мумкин.

     

   Нобель қўмитаси ҳақида..Бунинг устига Нобель қўмитаси ўз фаолиятини, дунё бўйлаб кўрсатилаётган номзодлар рўйхатини сир тутади.Бу номлар  50 йилгача сир тутилар эмиш. Бир қизиқ ҳолат.. Нобель қўмитаси стратегик хабий ташкилот эмаски, ўз фаолиятини сир тутса.. Нобель қўмитаси ўзи қандай ташкилот?. Нега  унинг фаолияти яширин тутилади. 

  Жулиан Ассанж Америкадай буюк мамлакатнинг..ўз вақтида дунёга даҳшат солган Пентагон  фаолияти ва америка президентларининг суҳбатларини бутун дунёга ошкор қилди..ку..Ҳар қалай дунёда илм-фан бўйича энг намунали намзодларни излайдиган  Швеция академияси..  Американинг Пентагон ташкилотидан фарқ қилса керак.

  Мен юқорида шунинг учун ҳам ..аслида ҳеч ким эмасман.Олис хоразмдан келган мендай ёзувчини ҳеч нарсага даъвом йўқ деб айтмоқда эдим. Мен биргина одам,  70 ёшида армонли кетган ўқитувчи онам  Раҳимажон ана учунгина ёзувчиман деб айтгандим.

    Нобель мукофоти билан менинг асабимга тегишни мақсад қилгандай  шоир оғамиз,раҳматли Муҳаммад Ғаффор  қўнғироқ қилиб қоларди. Ер бориб етказмасин, соқолли муғул қиёфа  Муҳаммад акани биринчи марта кўрганимда..бу одам шоирга ўҳшамас экан..Чингизхонга ўҳшар экан дея ҳазиллашгандим.  Маълум бўлишича, Муҳаммад Ғаффорни  атрофдаги дўстларимиз “Чингизхон” деб аташар экан. Ўзи ҳам суҳбатларда Чингизхон тотемига сиғиниб.. Чингизхонни  дунёнинг барча зулмлари халоскорига айлантирарди.

  Бир куни Муҳаммад ака қўнғироқ  қилиб шундай деди. “Саломат Вафо..ҳей Туркон хотун(курашувчан хоразмлик хотин  бўлганим учун  шундай атарди),Баҳрам Рўзимуҳаммад  олиб борган  “Қора табассум сояси”ни ўқидингизми,биламан, биламан...Сиздай Нобель оладиган одам, биздай камбағал шоирни шеърини ўқирмиди..Энди Сиз кимсиз, биз киммиз..Айтайми, Сизда Нобель учун ҳамма “данний”лар бор..Қандай  данний дейсизми...айтиб берайми..

  Мен ҳайрон бўлиб барча ишларимни қўйиб телефонга қулоқ тутардим. Муҳаммад ака оғир нафас олиб, телефонда пихилларди.

  “Боболарингиз Хоразмшоҳларга алоқадорлигини биламан...Хоразм учун курашган одам экан..(Нуржон Баҳодир бобомни назарда тутарди)бу бир....(ўчирдим).бу икки..Америкага бориб дунёга танилиб келдингизми..дунё адабий доираларида ҳам сизнинг ижодингизни  эътироф этишади..бу уч..Энг муҳими..Сизни эга олмаганлари учун.. келажакдаги ҳаётингиз  тамғалаб..  жиннихонага ҳам ташлашди..ҳаҳаҳа..псих балницада ҳам ётиб чиққансиз..ҳамма буюклар жиннихонадан чиққан..бу тўрт..”дерди.

   Жамият, Муҳаммад Ғаффорнинг адабий давралари  мени “йиқилган” одам ҳисобларди. Афтидан улар “йиқилган” одамга, гарчанд аёл бўлсам ҳам, ҳар қандай ҳақоратларни айтиш мумкин деб ҳисоблашарди.

  Кўп ўтмай раҳматли шоир  Муҳаммад Ғаффор Фейсбук саҳифасида  мен ҳақимда шеър ёзди.”..Туркон хотун.. узр(узр, меники).. бир  жойларда . бир жойларини  очиб ётар..” деган маънода ..Кириб кўрсангиз бўлади, яқинларда ҳам шу шеър турганди.  Бу билан у Хоразмшоҳ Чингизхондан қочиб бир оролда  ялонғоч, абгар ҳолатда вафот этганига ҳам ишора этарди. Назаримда  ўзини Чингизхон деб билгани учун  ҳар ситуацияда ўзини  ғолиб санарди.

  Нобель мукофоти маъносида дўстларимнинг  менга нисбатан интригалари кўп эди. Бу суҳбатлар бир икки йилнинг ичида бўлгани учун кўпдан буён телефонлар жирингламаётган..сукунат денгизига чўмган катта уйимда бу жараёнларни сокин кузатардим.

  Бошимга тушган қайғулар, айрилиқлардан сўнг,  сархуш шоир аҳли  не дейди ..дея..ҳаётимни анализ қиламан. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлиши Нобель олишим мумкин эдими ..дея ўйлардим.

  Сўзимнинг бошида айтганимдай..бир одамнинг бошига тушган оламча қайғунинг масштаби, юки ..жуда катта эди.

      Бир марта хоразмлик шоираникига мехмонга боргандим. Дугонам намоз ўқиб фотиҳа қилаётганида, илоҳим Нобель мукофоти олай..юзларимни ёруғ қил, худойим деди.  Нобель вируси, Нобелманияси одамларнинг шаҳсий ҳаётига ва худо олдидаги  ибодатларига ҳам кириб борган эди. Шоир хотиннинг Нобель  олай деган дуоси менга қаттиқ таъсир қилган эди. Ичимда унга Нобель оламан дегунча, ўзингини, фарзандларингни соғлиғини, Ўзбекистоннинг тинчлиги ҳақида дуо қилсангчи дедим. Очиғи, унинг дуоси ни жаҳолатнинг бир кўриниши, эгоизм талвасаси деб баҳоладим.

  Мен 2012 йиллар бу қайғуларнинг шарпаларини сезиб, атрофимда содир бўлаётган воқеалар ва ҳаётим моҳиятини монипуляция қилиб, баёнот  эълон қилгандим.Қандай баёнот дейсизми?. Шундай.. Уйимизнинг  2 қаватдаги кутубхонамда... Агар тасодиффан Нобель мукофоти менга бериладиган бўлса, мен  яқин жигарларим ҳаёти учун   ҳар қандай Нобелдан воз кечаман дегандим. Бу баёнотни ўзим учун ва яқинларим учун қилган эдим. Буни яна шунинг учун қилдимки, балки, шу баёнотдан сўнг ҳаётимдаги мусибатлар жараёни тўҳтар деб фикрлаган эдим.

  Айтайлик...номоз жойда  Нобель олай деб дуо қиладиган дугонамнинг орзуси амалга ошиб, Нобель олсам, бу ... иси келадиган 1 млнга яқин пулни нима қилардим. Олдиндан айтай мусибатлардан зада бўлган юрагимда ҳаяжон  уйғонармикан?. Чунки, Нобель олишимни дуо қиладиган онам ва отам, Саъдулла оғамнинг...  мукофотлар, Нобель  керак бўлмайдиган сукунат салтанатга кетганига кўп бўлгани йўқ..

  Бунинг учун қувонадиган Юлдузхон қизим бор.Аслан, Али, Алп болаларим бор.

   Бу тасоддифлар..менинг номимдан узоқдан ўтишини аллоҳдан илтижо қиламан.

  Юқорида  ёзган фикрларим, бошимга тушган қайғулар очардим. сабабли ҳаётимни тадқиқ этиб баён этган  ҳулосаларим эди. Менинг тақдиримда ва атрофимда ўзим англамайдиган недир воқеалар содир бўларди.

  Мен буларни  яқинларим  портлаганида, вафот этганда, кимнидир Москвада поезд босиб кетганида,  тириклайин омборхоналарда ёниб кетганида  ёки узоқ муддатга қамалганда билиб қолардим.

Сўзимнинг сўнгида юқорида айтган фикримга монанд фикр айтмоқчиман.

   Мен ёзувчи Саломат Вафо қизим етти мучаси бут бўлиб Юлдузхон топилиб, бағримга боссам, ўнта Нобелдан ҳам воз кечаман. Ана шундай...дунё ҳали тарихдан хоразмшоҳлар лашкарида эркаклар билан тенг туриб жанг қилган хоразмлик хотин-қизларнинг кимлигини  билмабди.

  Мен мағрур ва мард хоразмликман,менинг оналик меҳрим 10 та, 100та Нобелдан баланд туради.Савоб талаблар ушбу мақолани таржима қилиб Нобель сайтига қўйишса хурсанд бўлардим.

 (Матнга 7 та ҳато киритилиб бошқалар ўқиши учун  Фейсбукда лайк ҳам қўйилибди. Тўғирлаб чиқдим. 25.01.2009)

    

- - -


< Orqaga qaytish