Маданият, санъат

Ал Хоразмий ҳам балиқ еганми?. долзарб мавзу.            Саломат Вафо


Marta o'qildi

Ал Хоразмий ҳам балиқ еганми?. долзарб мавзу. Саломат Вафо

 

Дунёда балиққа ҳайкал қўйиладиган ягона жой бўлса, шу Хоразм ҳисобланади.Балиқ таомига  бу қадар культ қўйиш, балки бу ҳудуднинг минг йиллик урф - одатларига, қадим кўк тенгри, қуёш худоларига сиғинган Зардўшт замонларидан  мавжуд бўлганми, билмайман. Мен Хоразмда туғилганман. Менинг ота-онам, уларнинг ота-боболари ҳам балиқни суйиб истеъмол қилишган. Балки, шунинг учун ҳам бу замин буюк математик Муҳаммад ал Хоразмийга она бўлгандир.

   Ишонинг, бу ўлкада ҳатто тўйларда ҳам балиқ қовурилиб дастурхонга  тортилади. Ул жаннатий ўқитувчи, хожи онам Римажоннинг ананинг   ферма мудири бўлган ўз ҳолича ҳукмдор Қозоқбой деган оғаси бўлган эди. Қозоқ отам ҳозирги Қорақалпоғистоннинг "Қизилжар" массивида чорвачилик фермасининг мудири бўлиб, аксарият ҳолатда катта сув идиши юкланган юк машинани миниб "Қизил жар"да бўларди. Қозоқ дойим ҳар  15 кун, ёки ҳар бир ойдан уйга сув машинанинг қаерларигадир улкан қонорларга боғланган  сал кам икки метрлар келадиган мўйловлари узун лаққа балиқлар олиб келарди.Бу мойбош балиқларни биз ўтирган ёғоч нақшли супанинг ёнгинасига сув крани ариғига  ташлаб  қўйишарди.Айтишларича балиқ кўп вақт қуруқликда сувсиз яаши мумкин экан.  

   1970 йиллар.. о, бу умримнинг энг гўзал кунлари эди. Бу   оғзи катта хўжалик тоғорасидай келадиган лаққа балиқни дунёнинг энг гўзал аёли бўлган онажоним,   Ёқутжон аммам, Сопоргул анам, тошовузлик Гулжон галинбийим ҳазил-ҳузул билан бири ўчоққа ўт ёқар, бири  қовирарди. Баъзан аналаримиз, аммаларимиз  эркаклар яҳши кўрадиган балиқ  боши,  қуйруқ қисмларини шўрвага солиб, жўҳори унидан  хамир қилиб  балиқли жўйари куртук пиширишарди. Тўрқопларда келтириладиган кичикроқ сазан балиқларни эса  тандирда, ўчоқда  чўғда пиширишарди.

  Юқорида айтганимдай нега 7 ёшдан 70 ёшгача хоразмликлар балиқни суйиб истеъмол қилишади. Бунинг сири нимада..Балки, улар яшайдиган Қорақум саҳроси, мангу шамоллар эсиб ётадиган Устюрт паст текисликларига ҳукмрон бўладиган қаҳратон қиш,  қумларида туҳум пишириш имкони бўлган жазирама ёз  иқлими  одамларда  балиқ ейиш эҳтиёжини уйғотармикан. Шу ўринда балиқнинг фойдали тарафлари ҳақида маълумот беришни истар эдим. Аммо, таъкидлашни ҳоҳлар эдим-ки, хоразмликлар, қорақалпоқлар балиққа  меҳр қўйганда унинг фойда, зарарини билмаган чиқишар. Ҳар ҳолда балиқ жаннат  неъмати, энг халол луқма сифатида эътироф этилиши ҳақида хабаримиз бор.

    Балиқнинг инсон организмига фойдаси тўғрисида маълумот. Мутахассисларнинг таъкидлашича, юрак-қон томир касалликларида, қонда холестерин даражаси кўтарилганда, камқонлик, беҳоллик ва жисмоний зўриқишда, невроз, тери касалликлари, подагра ва ревматизмда, кўриш қобилияти сустлашганда балиқ гўшт кони фойда экан. Болалар балиқдан тайёрланган таомларни истеъмол қилиши натижасида суяк касалликлари, кариес, соч тўкилиши, бўқоқ дардларидан фориғ бўлар экан. 

     Ўзбекистоннинг шимолий вилояти ҳисобланган Хоразмда балиқ биринчи даражали таом ҳисоблангани боис  мисоллар учун ҳам ушбу ҳудудга мурожаат қиламан. Ҳозир ҳам Хоразмда  ошхоналар,кафелар тизими тадқиқ қилинадиган бўлса, балиқли таомлар  пишириладиган кафелар 70-80 фойизни ташкил қилса ажаб эмас.

      Шу кунда  Хоразм вилоятида 567 та балиқчилик хўжаликлари фаолият кўрсатади.Бу корхоналар тамонидан 2018 йилда 7,1 минг тонна балиқ етиштирилган. Баликчилик кенг йўлга қўйилганига қарамасдан балиқнинг баҳоси Хоразмда 25-45гача, Тошкент бозорида 25 минг, балиқ таомлари пиширувчи  кафеларда эса 45 мингдан 150 минггача баҳоланмоқда.Балиқчилик ривожланаётган республикамиз  аҳолиси учун бу баҳолар жуда қиммат эмасми?. Умуман, мамлакатимиздаги кафелар таомлари баҳоланиш тартибини маълум бир шкаласи, меъёрий тартиби борми?.

    Мен кўпдан   бери   мамлакатимизда балиқчилик муаммолари ҳақида ёзмоқчи бўлиб юргандим.

Манъба: http://uza.uz/oz/society/bali-chilikni-rivozhlantirishning-foydasi-bor-mi--31-12-2018

  Ўзбекистонда  балиқчиликни ривожлантириш истиқболлари  тўғрисида катта қадамлар ташланмоқда. Президентимизнинг 2018 йил 6 ноябрдаги “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этиб, янада кенг имкониятлар эшигини очди.

Балиқчиликни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун “Ипотека банк”и томонидан 50 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши, тадбиркорлик субъектларига мазкур маблағлар ҳисобидан ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 50 фоизи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилинавдиган бўлди.

  Ушбу соҳа учун президент қарорлар эълон қилаяпти, катта миқдордаги сармоя ажратилаяпти.Айни шу кунларда  балиқчилик соҳасида қандай янгиликлар бор?. Аҳолининг балиқ махсулотлари ва балиқли таомларга муносабати қандай?.

   Манъба..қаралсин.

http://uza.uz/oz/business/zhoriy-yilda-201-5-ming-tonna-bali-etishtiriladi-28-01-2019

Ўзбекистонда ёпиқ сув айланма тизимида, сунъий сув ҳавзаларида балиқ маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усули оммалашмоқда. “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси маълумотларига кўра, мамлакатимизда 2017 йилда 83,9 минг тонна балиқ етиштирилган, 2018 йилда бу кўрсаткич 116 минг тоннани ташкил этган. Жорий йилда эса 201,5 минг тонна балиқ етиштириш режалаштирилган. Мамлакатимизда 4 мингга яқин балиқчилик хўжалиги фаолият юритади. Соҳага доир 1 минг 184 лойиҳа молиялаштирилди, 60 инкубацион цех, 4 минг 200 гектар репродуктор ҳавза, 31 балиқни қайта ишлаш заводи ишга туширилди.

  Шу ўринда асосий мавзуга ўтишдан олдин. Бир фикрга ойдинлик киритишни истар эдим. Мен муаммони ўрганиш жараёнида турли нашрлар ва  веб сайтларнинг  маълумотларга таяндим. Айтишим лозим нифузли  сайтларда “балиқ личинка”сини етиштириш деган иборага кўзим тушди. “Личинка” сўзини  одатда хашорат личинкаси тарзида қўллаш мумкин.  Асло, балиқ личинкаси эмас. Яъни янглишмасам бу ўринда  балиқ тухуми назарда тутилаяпти.Маҳмуд Қашғарийнинг  “Девону луғатит - турк ”асарига кирган қадимий хоразмча “ овулдириқ” сўзи бор.Шу сўзни балиқ уруғи ва балиқ қайласи ўрнига балиқ овулдириқи сўзини қўллаш жойиздир.

     Яқин тарихда  балиқчиликка  эътибор қандай эди. Бизнинг ҳудудимизда балиқчилик соҳаси қайси  ўринда эди. Эътиборингизга бир фактни ҳавола қиламан. http://rusfishjournal.ru/publications/one-fish/

  rusfishjournal.ru › no-return-road

 

    Ҳали тарих саҳифасига қайта қуриш 1990 йиллар кирмасдан Совет Иттифоқида 10-11  миллион тонна балиқ етиштирилган ва тайёрланган.

1980 йилларда  Орол  денгизида зоғора балик, оқ Амур, лаққа, чўртан каби балиқлар овланган эди.  Орол денгизининг ўзидан  ҳар йили  60 минг  тонна балиқ етиштирилган. Тасаввур қилинг 80 минг тонна балиқ етиштирилган. Катталиги жиҳатдан  иттифоқ ҳудудида  тўртинчи ўринда турган Орол денгизида  бевосита балиқ консерва заводлари жойлашган катта кемалар хизматда бўлган. Бу кемалар ойлаб денгизда бўлган ва тонналаб машҳур Мўйноқ консерва заводи махсулоти консервалари   билан   қайтишган.  Иккинчи жаҳон уруши даврида Орол денгизи минг-минглаб рус халқини очликдан сақлаб қолди  деган тарихий факт мавжуд. Газеталарда ёзилишича уруш вақтида Орол атрофидаги, ҳусусан Мўйноқ консерва заводлари фақат уруш бўлаётган, қамалда қолган ҳудуд аҳолиси учун ишлаган экан. Афсус, ер юзи харитасидан йўқолиб кетаётган Оролни кекса совет даври қариялари  тақдирига ўҳшатиш мумкин. У ёш, навқирон вақтида ишлади, фойда келтирди. Қариб касалликка чалинганда фалокат комига улоқтирилиб ўлимга маҳкум этилди.    

  Маълумотлардан аёнки, Совет Иттифоқи даврида жуда кўплаб миқдорда балиқ етиштирилган экан. Ўша даврда шўролар овқатланиш тизимида балиқли таомларнинг ўрни қандай бўлгаан экан. Тўғрисини таъкилаш лозим, бу даврда балиқли таомларга  катта эътибор берилган.Исталган ошхона, ҳатто ресторанларда ҳам ҳафтанинг сешанба  ва жума кунлари “балиқ куни”, яъни “рыбный день” деб таомномага тузилган  эди. Ҳатто мен университетда ўқиб юрган даврларимда балиқнинг фойдаси тўғрисида  рус профессор  ўқитувчиларимиз маърузалар ўқишарди.

    Бизда Ўзбекистон ҳудудида  аҳолининг балиқли тамоларга қараши қандай?. Юқорида таъкидлаганимдай президент қарорлари  асосида балиқчилик соҳаси тез ривожланиб минглаб корхоналар, заводлар барпо этилмоқда. Мутахассисларнинг тадқиқот этишича Ўзбекистонда аҳоли бошига йилига 12 кг балик  ейилар экан. Жаҳон соғлиқни сақлаш (ВОЗ)ташкилотининг хабарича дунёда  бир йилда бир одам 18 кг  балиқ ейиши керак экан. Ўзбекистонда бугун аслида қанча балиқ ейилади?.

    Мен ўттиз йиллардан бери  Тошкентда яшайман. Биз яшайдиган маҳалла яқинида Авиасозлар бозори мавжуд. Шу бозорда яқиндан бери тирик балиқ сотадиган аквариумли бурчаклар пайдо бўлди.Бу катта шиша идишлар қиш ойларида  балиқ билан тўлиб баҳор келиши билан  қўти - путиси билан йўқолиб кетади. Ўзбекистонда шундай ёзилмаган қонун бор, яъни йилнинг “р” ҳарфи бўлмаган ойларида балиқ ейиш мумкин эмас эмиш. Бу одатни ким ўйлаб  топган, қачон топган...аммо маҳаллий аҳоли шу тамомилга қаттиқ риоя қилади. Назаримда бу одат,  балки Совет давридан  халқ  руҳиятига  ўрнашгандир. Бу соҳта одат  бугунги ривожланаётган балиқчилик тижоратига ҳам катта зарба беради.  Маълумки, шўро даврида  балиқлар денгиз, океан ва кўллардан овланган эди. Ҳозирга келиб, балиқ етиштириш турлари ўзгариб, сунъий балиқчилик  марказлари ташкил этилди. Энди балиқ махсулотлари қишин-ёзин ҳудди иссиқхонада сабзавотлар етиштирилгани каби етиштириш шароити  бор. Яъни уруғчиликка  ихтисослашган  алоҳида балиқчилик  фаолият кўрсатади. Аксарият балиқчилик етиштириш  билан шуғулланадиган ташкилотлар эса  йил ўн икки ой балиқ этини сотиши мумкин.

  Мен президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тарихий Мурожаатномасидаги камбағалликни камайтириш бўйича ва телевидение орқади  аҳолининг соғлом ва тўғри   овқатланиши  бўйича фикрларини эшитган эдим. Бизда балиқ бор, аммо, ўтган йиллар мабойнида аҳоли балиқли таомлар ейиш маданиятини унутиб қўйган эди.  Шу муносабат билан болалар, ёшларнинг  ақл- заковати, соғлом овқатланиш гарови бўлган балиқли таомларни ейишни   аҳоли орасида ёйиш бўйича  амалий  таклифларим бор эди.

   Биринчидан:.Мамлакат ТВ каналлари, газета, интернет сайтларда балиқ  ейишни фойдаси тўғрисида тарғибот ишларини олиб бориш.Информацион, сатирик, бозор таомлари каби жанрларда. Боғча, мактаб, университетларда..ҳафтада бир маротаба одобнома дарсларида балиқ ейиш уни жуда катта фойдаси  ҳақида   маълумот бериш..

  Иккинчидан: Боғча мактаб, университет ошхоналарида балиқли таомлар кунини жорий қилиш..Сет бўйича болалар муассасасини емак билан таъминлайдиган ташкилотлар, фирмалар буни ўз    меньюсига киритиши керак. Бу болаларни, ёшларни бездирмаслик учун балиқли котлетлар, твистерлар, кабоблар ва ҳакозо тарзида берилиши керак.

  Учинчидан:  Шаҳар майдонлари, бозорлар, метро бекатлари яқинида қизиқарли, айтайлик “Олтин балиқ”  номли кўчма, ёки ғилдиракли  кафелар тизимини жорий қилиш керак. Балиқ сотувчи хўжаликлардан ярим тайёр махсулотлар олиниши лозим. Чой, кофе, пепсидари билан.  Негаки, балиқ тез бузилгани учун  тозаланмаган балиқлар билан антисанитария ҳолати юз бериши  мумкин.

  Тўртинчидан: Аҳолининг камбағал қатлами, студентлар, нафақахўрлар учун арзон, ёки текин балиқли таомлар сотадиган  ғилдиракли кўчма саховат кафечалари ташкил қилиш лозим.

  Бешинчидан: Вилоятларда балиқ етиштирадиган катта фирмаларга юқоридаги “Олтин балиқ” балки каттароқ ..кафечаси  жойларини ажратиш лозим. Шунда   кафелар орасида рақобат бўлади, аҳоли “Сирдарёни пишган балиқи”, “Хоразмнинг қовурилган балиқи” деб оладиган бўлади.Бу тизимни бутун республика бўйлаб жорий қилиш мумкин.

   Олтинчидан:Санатория, курорт ва касалхона жойларида махсус балиқ хоналари ташкил этиш лозим. Бу балиқ хоналар буғда,духовка,товада пишган балиқли таомларни (айтайлик, иммунитет учун  қуён гўштини) касалларга дармон дори сифатида тарқатади.

    PS. Айни шу кунларда кўзим оғриб компютерни ёки телефон мониторини кўришимда муаммолар пайдо бўлаяпти. Бу мақолани бир оз қийналиб   оналик қалбим, юксак ёзувчилик позицияси билан ёздим. Негаки, тақдқиқотчиларнинг хабарича  мустақилликнинг ўтган ўттиз  йилида   бўйлари  5-10 смга пайсайган,  соғлиғи заиф, интернетда ўтирганидан, компютер ўйнаганидан кўз нурлари заиф..  авлодимизни..миллатимиз.. фарзандларимиз, ўғил қизларимизни асраб  қолиш учун ёздим. Мен юртимиз инсонларини, ёшлар, ўғил - қизларини Алпомишдай, Паҳлавон Маҳмуддай паҳлавон бўлишини, Гулойим, Ойбарчин каби дуркун гўзал бўлишини орзу қиламан. Хоразмлик бўлганим учун фикримни аниқ факт билан баён қилмоқчиман. Инсоният тарихида энг буюк Муҳаммад ал Хоразмий, Абу Райхон Беруний, Маҳмуд Замахшарий каби  математиклар, кимёчилар, аниқ фан дахолари қадим Хоразмдан чиққан. Дунёнинг энг қадимий   маскани “Маъмун академия”си ҳам 1017 йилларда Хоразмда барпо бўлган эди.

  Мени айбга буюрмассиз..Хоразмда туғилганим учун  мисолларни ҳам Хоразмдан келтираяпман. Ваҳоланки, мамлакатимиз улуғ сиймолари  Ал Фарғоний, Ибн Сино каби алломалар  номини  қайд қилишим   мумкин. 

  Мен бу мақолани келажак авлодларимиз қадим боболари каби паҳлавон бўлиши, қизлари дуркун, гўзал Алпомишларга она бўлиши  учун ёздим. Зотан, халқимиз “соғлом танда, соғлом ақл” деганида янглишмаган эди.

  10 март 2020 йил

     Ташкент

  (Сайт конфидеционаллиги бузилиб матнга 9 та имловий ҳато киритилган. Буларни айни ҳозир кўзим оғриган кунларда такрор-такрор тўғирлашга мажбур бўлаяпман. Илтимос, ҳатолар ҳақида Фейсбук саҳифаси орқали хабар беринг)

    Иқтибос олинса  www.nurzamon.uz сайти номи кўрсатилиши шарт.

- - -


< Orqaga qaytish