Хабар

19 апрель -  дунё хрестиан, насроний оламининг муқаддас Пасха байрами куни.


Marta o'qildi

19 апрель - дунё хрестиан, насроний оламининг муқаддас Пасха байрами куни.

  Бу йил бутун хрестиан, насроний олами энг ёруғ ва муқаддас байрами  Пасхани 19 апрелда нишонланди. Пасха ойнинг қайси кунларига тўғри келиши махсус календарга қараб аниқланади.  Бу йил элимиз бошига келган коронавирус пандемияси карантини кунларига тўғри келган энг суюкли байрамларимиздан бири Наврўз сайллари ҳам нишонлай олмадик. Дунё насронийларининг Пасха байрами ҳам карантин кунларига тўғри келгани қалбимизга маюс туйғуларни тўлдиради.

 

  Аслида, минг йиллардан бери   муқаддас Пасха байрами 21 март баҳорий тенг  кунликдан сўнг   нишонланади. Ҳар йили улуғ айёмнинг нишонланиши  куннинг   бозор, еттинчи кунлигига тўғри келади.  

Ўтган йиллари Исроилнинг Қуддус шаҳридан  “Муқаддас олов” олиб келинар ва тўғри  Тошкент аэропортидан  митрополит Викентий руҳонийлар ҳамроҳлигидаги маросим қатнашчилари  Тошкент шаҳридаги Свято-Успенск кафедрал соборига йўл оларди. У ерда Пасха байрамининг нишонланиши бўйича тантаналарни бошлаб бериларди.

   Пасха байрами муносабати билан ўтказилган байрам тадбирларида Республика бўйича ўн  минглаган  фуқаролар  иштирок этарарди.

Мен университетни энди битирган кезларимда "Олимпия " мавзесида ижара уйда яшаган эдим. Қўшниларимнинг ичида рус онахон  бўлиб, унга хоразмча нонлар, асал,сариёғ олиб чиқардим.Онахон ўз навбатида менга жуда тотли пироглар ва турли хил рангга бўялган тухумлар олиб чиқарди. Мен у пайтларда дунёда муқаддас Пасха байрами борлигини билмасдим. Бир қизиқ ҳолат менинг хотирамдан кетмас эди.Болалигимда Хоразмда ҳам тухумларни бўяш одатлари бор эди.Баъзан касал бўлиб қолсак, онам қоракуяланган тухум едирар эди.Назаримда дунё маданиятлари,диний қарашларининг, урф-одатларининг ўҳшаш тамонлари жуда кўп эди. 

    Бугунги кунда бутун дунёда давом этаётган коронавирус пандемияси халқимизнинг улуғ байрамлари, инсонларнинг, қўни-қўшниларнинг, дўст -биродарларнинг бир-бирига нақадар азизлигини, муқаддас байрамларимизнинг қадр -  қимматини яққолроқ кўрсатди. 

  Балки, яратган эгам инсонларга  бирлашиш учун синов тарзида бу балоларни ер юзига юборгандир.Балки, қодир аллоҳ, карантин кунларида ватандошларимиз руҳан чўкмаслиги, ватани, оиласи йўлида курашга чорлаб, муқаддас Наврўз ва Пасха байрамлари ..инсониятнинг асралиши учун бу кунларга тўғри келгандир.

  Иншаллоҳ, халқимизнинг темир иродаси, чин инсонийлик эзгулик, яҳшилик туйғулари билан карантин кунларидан эсон-омон ўтиб, яна тинч-осойишта, ёруғ қуёшли Ўзбекистоннинг тонгларига етажакмиз.

  Ҳар қандай ҳолатда ҳам дунё мамлакатларидаги насроний шоир, ёзувчи, таржимон, мусиқачи дўстларимни, ҳусусан хрестиан оламини муқаддас Пасха байрами билан қутлайман.

    Жаҳонниг барча дин, мазхаб, ирқ, рангидаги инсонлари..бу синовли кунларда  янаги Пасха   байрамларигача биргаликда омон бўлайлик. 

- - -


< Orqaga qaytish