Маданият, санъат

Дунё осмонидаги порлоқ юлдуз - Турк тили.    Саломат  Вафо


Marta o'qildi

Дунё осмонидаги порлоқ юлдуз - Турк тили. Саломат Вафо

 

   Ер юзида унутилаётган, қора рўйхатларга тушган ва ўлган тиллар гуруҳига кирган турк тилларининг тақдирини, агар айбга буюрмасангиз.. Африка савваналарида  ярадор   ва ёлғиз арслонга сиртлон, гиена хорсиз ҳайвонларнинг ҳужуми остида тилка-пора бўлган арслоннинг фожеавий тақдирига ўҳшатаман. Негаки, ер юзида замонлар таъсири, дунё юзидаги гегемон тиллар инглиз, рус ва бошқа тилларнинг остида туркий халқлар тиллари эзилиб истеъмолдан чиқа бошлаган эди. Бутун- бутун халқлар тили ер юзидан йўқолди.

   Совет Иттифоқи таркибида яшаган  Сибир туркий халқлари халқ сифатида  ўз этносини ўзгартиришга мажбур бўлди. Кичик сибир туркий халқлар эвенлар,нанайлар, улчи, дағейлар,орочлар,ўрок чуваш, қумуқларнинг..  ҳатто миллати рус деб ўзгартирилди. Тиллари рус тили гегемонлиги остида  унут бўлди. Бу халқлар тақдири шу даражага етдики, бечора  нанай ва бошқа туб халқларнинг, тайгаларда яшайдиган кичик туркий халқларнинг ҳатто номи   ҳам  русчага Юрий, Виталий, Александр кабига ўзгартирилди.

http://www.openlanguage.ru/ture

ckij_jazyk/istorija-tureckogo-jazyka 

       

    Қадимий турк тили мўғул, қурия,  балки япон тилининг баъзи лаҳжаларида яқинлик борлигини кузатиш  мумкин. Дунё  тиллари тадқиқотчиларнинг фикрича: туркий  тиллар тарихи 5500 йилдан 8500 йилларгача боради деган таҳминлар бор эди.

http://www.dunyouzbeklari.com/?p=144787

   Бугунги кун 21 асрда  дунё халқлари, эл-элатлари орасида уйғониш, яқинлашиш  ҳаракатлари  кузатилмоқда. Шу жумладан ер юзида 200 миллион нуфузни ташкил қиладиган туркий халқларнинг ҳам яқинлашиши кузатилмоқда. Айниқса айни шу кунларда ер юзида юз берган коронавирус пандемияси дунё халқларнинг бирлашишга, бу каби пандемиялар ва табиат катаклизмаларига биргаликда курашишни англаб етмоқдалар.

    Шу кунларда фаол амалиёт  олиб бораётган Туркий тилли мамлакатлар Кенгаши фаолияти  ва ташкилот қабул қилаётган дастурлар туркий тилли халқларнинг ижтимоий,сиёсий, маданий  яқинлашиши масаласини  расмий мақомга кўтармоқда.  Бу  жараён  туркий   халқларнинг ўзаро мулоқот тили масаласини  кўндаланг қўймоқда.

 

Бир гуруҳ олимлар  туркий тилли халқларнинг ўзаро  мулоқотини тезлаштириш , яқинлаштириш ва осонлаштириш мақсадида ўрта турк тили ва ёзувини яратиш йўлида жуда катта илмий  тадқиқотлар олиб бордилар.Ўрта турк тили ёзуви ёруғликка келгунча, узун ойлар кечди. Ҳозирги ва энг эски  Шумер, Этруск, Уйғур, Ўрхун-Энасой) турк алфавитлари ўрганилди.

Лотин алифболари бир – бирига қиёсланароқ талқин этилди. Кўп фикр, мулохазалардан сўнг (замонавий Лотин алфавитлари уйғунлаштирилуви асосида) дунё турк эллари учун шу ўрта турк тили лойиҳаси  ишлаб чиқилди.

     Олимларнинг туркий  халқлар орасида ўрта турк тили ва ёзувини яратиш йўлидаги заҳматини, ҳусусан, дунё халқлари истеъмолидан чиқиб кетган қадимий этруск ёзувини тиклашга ҳаракат  кўп йиллар  давомида амалга оширилди. Ҳазрат  Аҳмад Яссавийнинг  “Ҳикмат ”асарини  барча туркий халқлар тиллари муштараклигини  акс эттирувчи асар деб эълон  қилинганлиги   диққатга сазовордир.

  Шу ўринда турк тили заҳматкаш  олимларнинг изланишларини қадрлаган ва камситмаган ҳолда  туркий халқлар орасида қабул этилажак тил  ҳақида фикрларимни баён этсам. .

    Айтишимиз лозимки, турк  тили ҳақида қайғуриш, турк тилида мулоқотини расмий мулоқот даражасига кўтариш масаласи ҳазрат Алишер Навоий  замонидан  бери оғриқли муаммодир. Туркий тил масаласи ҳам  даври –давронларга қараб гоҳ бизга яқинроқ келди, гоҳ шамол каби қўлимиздан қочди.

  Мулоҳазаларим:

  Биринчидан: Бугун кунда замон, сиёсат ва эҳтиёжлар ўзгармоқда. Назаримда ўрта турк тили ва ёзуви назариясининг яратилганига ҳам ўн йилга яқинлашиб қолди. Бугунги тезоб дунё ҳатто тил масаласида ҳам тез, конкрет,нисбатан халққа яқин йўлни танлашга ундамоқда. Ўрта турк тили ҳам аслида маълум бир миллатнинг индивиуал тили эмас. У  юқорида таъкидлаганимиздек, ҳазрат Ясавий “Ҳикмат”асари тилига асосланиб,  этруск каби   ёзувининг тирилтириш йўли билан яратилмоқда..

  Шуни таъкидлашни истар эдик, 11 асрда яратилган  ҳазрат Яссавийнинг  “Девони ҳикмат” асари тили лексикаси ҳозирги замон ижтимоий-сиёсий , техник тараққиёти талабларини тўлиқ қондира олмайди.

  Иккинчидан: Ўрта турк тили ва ёзувининг жонли тил эмас, “Девони ҳикмат” асари 11 асрда яратилгани учун  кўпроқ архаик маънодаги сўзларга урғу берилган. Бу тил  маълум бир маънода конкрет бир миллатнинг тили бўлмагани учун туркий тили халқлар орсидаги мулоқотни қийинлаштириши мумкин.. Чунки, бу тилда бирон ТВ канал ёки радиода дастурлар олиб борилмайди.Халқ орасида қўлланилмайди.   Маълум маънода туркий тилли халқлар жипслашуви, ассимляция жараёнин  орқага суради. Ўрганишда қийинчилик туғдиради.Ўрта турк тилини қўллаш ва фойдаланиш илмий доиралар  орасида чегараланиб қолиши мумкин.Узр, қай жиҳати билан бу тил маълум тарихий жараёнлар,  ёки давр зиддиятларини енгиш учун шаклланган   сунъий тиллар эсперанто, ифкyилью вoлaпюк, ро тилларини эсга солади.

  Учинчидан: Биз туркий тилли мамлакатлар орасидаги мулоқот тили  -  Туркия мамлакати давлат тили   гўзал Турк  бўлмоғи лозим деб ҳисоблаймиз.

   Ушбу тилни  қай сабаблар туфайли   тавсия қилмоқдамиз. Турк тили ғоясининг танланиши  асосли ва тарихий зарурат  эканлиги  кўрсатиб берамиз.

   Тўртинчидан: Шу ўринда  ҳақли  бир савол туғилади:  Биз нега ўзбек тили ёки қозоқ тилини умум турк тили деб тавсия  қилмаяпмиз.

  Гарчанд, ўзбек тилига давлат мақоми берилча-да, ўзбек тилининг Ўзбекистондаги мавқеи деярли ўзгармади. Аксинча, гегемон  инглиз тилига нисбатан  рақобат қиладиган тил ўзбек тили эмас, рус тили бўлиб қолмоқда

  Бу жараён Ўзбекистонда адабий тил муаммоси долзарблигини кўрсатади.Биз  тил ҳақида эълон қилган бир нечта мақолаларимизда Ўзбекистонда қадимий Хоразм тили адабий тил мақомига кўтарилмоғи  асосларини ёзиб келмоқдамиз. Хоразм тилининг адабий статус олиши  сабабини кўрсатиб ўтаман. Олтой ўғуз тиллари гуруҳига кирувчи турк тили инглиз, француз, хитой тиллари каби жаҳон мулоқот тилига айланмоқда.. Гўзал турк тили туркий тилли халқлар ўртасида  мулоқот тили миссиясини бажаришга киришмоқда. Демак, дунё уғуз тилларининг  онаси бўлган қадимий Хоразм тили..адабий тил сифатида турк тили билан бирлашиб Ўзбекистоннинг гуллаб – яшнашига хизмат этади.     

  Бешинчидан:  Улуғ жадид  Исмоил Гаспирали Туркия ва турк тили келажагини олдинлан кўра билаб Турк тили  ғоясини илгари сурган эди. Турк тили асрлар давомида бошқа туркий тилларга нисбатан мустақил ўзга  тилнинг сиёсий, ижтимоий тазйиқисиз,  босимсиз  яшаб келмоқда. ХХ юз йиллик давомида форс, араб тилларидан ўринсиз тарзда кириб қолган сўз ва бирикмалардан озми-кўпми тозалана олган. Натижада, ўзбек, озарбайжон, татар, туркман,  қозоқ каби кўп асрлик адабий тарихга эга бўлган адабий тилларга нисбатан туркий  тил тоза  руҳини сақлаб қола олди. Бундан ташқари замона фан-техника атамаларини имкон қадар туркча  асосда яратиш йўли танланди.

  Олтинчидан: Бугунги кунда жаҳон саҳнасига чиқаётган турк тили тарихига бир назар ташласак. Юқорида таъкидлаганимиздек, турк тилининг тарихи   5500 – 8500  йилларга Урхун – Энасой, Кўктурклар  битиклари ва эрадан олдинги VII - III - асрдаги Амударё бўйидаги  Тупроқ қаъла тош  ёзувларига бориб тақалади.

   13 асрда Туркияда Усмоний турк султонлиги даврида Анатолия ва Болқонда турк тили  ривожланиб  шарқ адабиётининг дурдоналари бўлган бир қатор асарлар  юзага келди.   Бу жараённи тарихий контексга асосан 3  айрим даврга бўлиш мумкин.

    Қадимий анатолия турк тили.

    Қадимий усмоний турк тили, 13-15 асрлар.

    Усмоний турклар турк тили. 16-19 асрлар.

    Замонавий  турк тили. 20 асрдан бошлаб.

  Еттинчидан:  Тил ҳақида  “Тил яшаса, миллат яшайди”, “Тил – миллатнинг қалби” каби жуда кўп ибратли фикрлар айтилган. Ҳақиқатдан тил миллатнинг қалбидир. Турклар ўзларининг тоза турк тили орқали –   қадимдан келаётган туркликни, аждодларимиз  руҳи, маданиятини асраб кола олди. Туркия турклари қадим турклик  психологиясини кейинги юз йилликлар давомида  (бошқа йирик туркий қавмлар рус асоратига тушиб қолиши оқибатида) жаҳон этник,  ижтимоий-сиёсий майдонида ёлғиз ўзи.. ватан ва миллат, қолаверса бошқа туркий халқлар манфаатини  ҳимоя қила олди.  

 Саккизинчидан:  Юнонларда “Юнонга қурол бер уй қуради, туркка қурол бер жанг қилади..” деган мақол бор. Асрий ҳақиқатни тан олиб айтмоқ лозим.Турк  миллатида. дунёнинг бошқа халқларида бўлмаган қаътият, тўғри сўзлик,  жасорат ва шиддат бор. Балки, турклар..  қадим Хоразм ерларидан  тоғу-тош, дарё-денгиз ошиб, шу жасорат ва шижоати билан  ўзга масканда турк  султонларининг буюк империясини қургандир.

  Қолаверса, 13 асрда Жалолиддин Хоразмшоҳнинг ўз юртидан ташқарида 11 йил Чингизхон билан курашгани ана шу  тоза туркий руҳни аждодлар қонида яшаётганини кўрсатади. .Дунёнинг энг  буюк лашкарбошиларидан бири ҳисобланган Жалолиддин Хоразмшоҳ ва яна бир улуғ Хоразмий авлодидан Жалолиддин Румийнинг Туркия тупроқларида мангу уйқуга кетгани тасоддиф эмасдир..   Улуғ китобларда дунёда тасоддифлар йўқ, оламда..фақат қисмат бор, дейилади.  

  Тўққизинчи: Туркия бугунги туркий давлатлар орасида энг қудратли мамлакат ҳисобланади. Яна бир устун жиҳати: турклар сон жиҳатидан энг кўп бўлиб 78 миллион нифузни ташкил этади. Қолаверса турк адабиёти  жаҳонда энг кўп ўқилаётган адабиётдир. Улуғ турк ёзувчиси Ўрхан Памуқ  туркий давлвтлвр  ичида биринчи бўлиб Нобель мукофотига  сазовор бўлган ёзувчидир. 

 Гўзал  Турк  тили бутун  ХХ  юз йиллик ва ҳанузгача жаҳон анжуманларида, Бирлашган Миллатлар ташкилоти минбарида янграётган ягона турки тилдир.

  Ўнинчидан: Баъзи  манбаларда  Турк тилининг, турк двлатчилик тарихини 12 – 13  асрдан бошланган деб ҳисобланади. Агар Туркиянинг илдизи олис  Қорақум саҳроларидаги инсоният цвилизациясининг  ўчоқларидан  бўлган юрт қадимий Хоразмга бориб тақалмаганда  Туркия Усмонийлар салтанати сифатида ер юзида  650 йил ҳукм сурган бўлармиди?.

  Биз тоза турк руҳи ва гўзал  Турк тилининг инсоний инқилоблари ҳақида  сўз юритмоқдамиз. Агар гўзал турк тили  бундан 5500-8500 йил аввал  ўз онаси дунёнинг энг қадимий тили Хоразм ўғуз тили булоқларидан  сув ичмаганда..унинг ўқ илдизлари бу қадар бақувват бўлмаганда.. мўъжизакор турк тилига эга бўлган Туркия..20 асрда ..юз йиллар давомида  қаҳрли арслонлар каби .. ёлғиз ўзи тарих саҳнасида туриб бутун дунёга қарши кураша олмасди..

  Балки, Туркия тил тарихи солномаси расмий маънода 12 асрлардан бошлангандир..аммо, асл масала  бошқа жойда, асл масала тилни кўтариб турган миллат қалбидадир.  Миллат қалбининг яъни дунёда империялар қурган..туркларнинг ота  авлоди  хоразмшоҳларнинг қудратли  генофони,.

   имоним комилки, бугунги кунда бешикдаги гўдакдан  то улуғ ёшли туркнинг миллион - миллион хужайралари, сўнмас қалбида  акс- садо беради.

  Умидимиз шуки, гўзал турк тили туркий тилли давлатлар орасида мулоқот тилига айланади  Қадимий ва навқирон турк тили  инглиз, француз тиллари каби..  яқин кунларда жаҳон саҳнасига чиқиб, умуминсоний мулоқот тилига айланишига жуда оз фурсат қолди.

   Кўчириб босиш таъқиқиланади. Материаллар www.nurzamon.uz дан олинди деб кўрсатилиши шартлигини эслатмоқчимиз.

        Май - июнь  2020 йил.

             Тошкент.

- - -


< Orqaga qaytish