Хабар

Таклифнома.   17 март  - шеърият байрамига марҳабо.


Marta o'qildi

Таклифнома. 17 март - шеърият байрамига марҳабо.

    Эртага, 17 март  соат 15:00да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида истеъдодли шоир, таржимон Вафо Файзуллоҳнинг янги “Оқ лайлак” – “Белый аист”  ва “Қоядаги  дафтар” номли шеърий китобларининг тақдимоти бўлиб ўтади.

  Янги китоблардан шоирнинг кейинги ўн йилдаги шеър ва таржималари, рус шоирлари томонидан ўгирилган ижодидан намуналар ўрин олган.

  Кечада шоир ўз шеъларидан ўқиб беради.

  Азиз адабиёт мухлислари.. Сизларни шеърият кечасида кутамиз!.

  Манзил: Тошкент, Адиблар ҳиёбони, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси катта зали.

  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Матбуот хизмати Telegram каналидан олинди.

- - -


< Orqaga qaytish