Жаҳон адабиёти


Marta o'qildi

"Виждон азоби" асаридан парча. Турк ёзувчиси Амина Шанликўғли.

    Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман! Аллоҳга ҳамд бўлсин! Аввало севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо с. а. в. га олу ашобларига салоту салом бўлсин. Сизларнинг ҳар бирингизга ҳам алоҳида - алоҳида саломларимни йўллайман. Исмимни очиқчасига ёзишни маъқул кўрмадим. Мен журналингизни ўқиб бораман ва жуда-жуда ёқтираман. Модомики ўқувчилар ибрат олсин дея "Виждон азоби" номли саҳифа бериб борар экансиз, мен ҳам бошимдан ўтга воқеани билдирай, агар лозим топсангиз ёритарсиз. Ҳар ким ҳам мендай ҳато қилиши мумкин. Буни ёзишимдан мақсад, бошқалар - ёшлар жоҳил мусулмонлар мен қилган ҳатони қайтармасинлар, бу воқеадан ибрат олсинлар. Ҳали саккиз ёшга тўлмасдан - мен эркатойини гўзал жойлар - кенгликларга қўйиб юбордилар. Лекин бу кенгликларни ўз ваҳшийлари ва бўрилари бор экан... . Мен ҳам бир бечора қўзичоқ эдим, туркчани яҳши билмаганим учун мени бошланғич мактабга - Туркияга жўнатдилар. Туркияда иккинчими, учунчими синфда ўқиётганимда олғир бўри - ҳотинбоз курдга йўлиқдим ва таландим, у менинг норасида ва бокира дунёйимни вайрон қилиб ҳаётимдан узоқлашиб кетти. Ҳали гўдак бўлганимдан ҳеч нарсани тушунмасдим. Орадан йиллар ўтди. Ўн олтига тўлдим. Унга бунга ақлим ета бошлади. Ўша даҳшатли кун ёдимга тушиб докторга бордим. Мен cуҳун иснод бўладиган ҳолни эшитиб ҳақиқатни англаб етгач:" Раббим, ўлар бўлсам ўлиб бўлдим, бундан кўра жонимни олсайдинг, яшамасайдим!" - дедим. Кўзлаимдан ёшлар оқар, дугоналаримнинг тасалли беришлари ҳам мени овутолмас эди. Энди уйимдагиларни юзига қандай қарайман. Виждон азобидан эзилар, ошкору пинҳон фарёду фиғонлар қилардим. Қиёмат куни маҳшаргоҳда Йратган Эгам ҳузурида гуноҳларим қанча, билмайман. Айтинг, мен фоҳишаманми ёки бечора қурбон? Ё бутоғидан юлинган айбсиз гул? Аллоҳим мени авф этармикан? Мен ўша пайт ҳеч нарсадан ҳабарсиз, маъсум гўдак эдим,

  Азиз ўқувчилар, менинг бу муҳтасар, аммо аччиқ ҳатот қиссамдан ҳисса чиқарсинлар, ибрат олсинлар, ёш фарзандларини ўзга ерларга юбормасинлар, ёлғиз ва қаровсиз қолдирмасинлар, дейман. Менга ҳам келажакда кимдир турмуш қуришни яклиф этар, табиийку, унда жавобим "йўқ" бўлади. Яна сизлардан сўрайман: энди не қиламан? Уйдагилар ҳануз аҳволимдан ҳабарсиз, билсалар қай ҳолга тушаман? Боши берк кўчага кириб қолдим, чиқмоққа интиламан. Қутила олармиканман? Келажак наслни пок тарбияламоқчи оналарга маслаҳатим - фарзандларингизни бу заҳарли ойнаи жаҳонда нари тутинг, эҳтиёт қилинг! Мен олти ёшимда уйдагилар уҳлагач, экран қаршидида ярим тунгача ўтирар ва разолатни тасвирловчи турли филмларни томоша қилар, баъзи нарсаларни ўрганар ва ашулачи бўлишни орзу қилардим. Уйнинг бурчагидаги бу тўртбурчак офат мени шундай заҳарлаб қўйди. Биз ҳар кун кўрадиган ва одатда ўзига тортадиган нарсалардан ўрнак оламиз ва оқибати шунақа ҳунук бўлиб чиқади... Гапни чўзиб бошингизни қотириб юборганим учун сизлардан узр сўрайман. Олмониядан, номаълум муштарийингиз Х. Ш. Алоҳ рози бўлсин. Жавоб: Муҳатарм синглим! Мактубингизни ўқиб анча маюсландим. Бошингиздан бир бор бундай воқеа ўтибди. Афсус буни ортга қайтариб бўлмайди. Шундай экан, кечмишни эмас, келажакни ўйлаш керак. Бу ҳодиса норасидаликда ўтгани учун сизнинг айбингиз йўқ, сиз ёмон аёл ҳам эмассиз. Жоҳил жамиятнинг қурбонисиз. тортинмасдан буни онангизга тушутиринг ёки буни бошқалар орқали буни етказинг. Сизни келинликка сўраб келганларга ҳам вазиятни очиқ айтинг. Зотан, кечмишингизни очиқ айтишдан бошқа чора ҳам йўқ. Бир марта бундай ишни бошингиздан кечирганингиз ўйлаб, ўзингизни йўқотманг, энди эҳтоёт бўлинг. Бошқа алданманг. Бундан кейинги ҳаётингизга қараб Исломни ўрганинг ва бошқаларга ҳам ўргатинг. Виждон азоби. Амина Шанликўғли www.ziyouz.com кутубхонаси.

  2 БИЗ ҲАМ МУСУЛМОНМИЗ Салон оркестр сасларига тўлган, гумбур - гумбур, жаз-жуз овозлар қулоқни қоматга келтирар, ҳамма рақс тушаётганларни кузатар эди. Қизлар энг сўнгги урфда кийинишган. Бўялган киприклар, лаблар... гул-гул очилган олов чеҳралар... . Бир пайт мовий ёмғирпўш ( камзул) кийган бир қиз ўрнидан туриб, қаршисида ўйнаётган дугонасига: - Жуда ҳам исиб кетдим, - деди. Дугонаси эса: - Бир дақиқа бўлса ҳам мана бунингни ечиб қўй, жомеда эмассан-ку аҳир, тўйдасан, - деди. Мовий камзулли қиз нозик бармоқлари билан юзидаги терларни сидириб қўйди. Унинг оппоқ юзи тобора қизариб борарди. Бир зум қўллари билан бошидаги дуррасини тузатган бўлди. Ложувард ипакдан тикилган бу либос бирдан сирғалиб бошидан тушди, қиз нима бўлганини билмагандай ҳуркак ҳолда орқага қаради. Бир жаноб рақсга таклиф этарди. Ҳаяжонга тушиб қолган қиз шошиб ёпинчиғини ердан кўтарди. Чангларини қоқар экан, барча унга қараётганини ҳис қилди. Аёл-еркак, ёшу қари унга қараб туришарди. Қизнинг юзи уятдан оловдек қизарди. Не қиларини билмай қолди. Ёпинчиғини қайта бошига ўрамоқчи бўлган эди ҳамки... улани кузатаётган бир жаноб: - Аттанг, шундай гўзал сочлар яширилса, айб эмасми? Гуноҳ-ку азизам!- дея қизга яқин келди. Қиз илк бундай ҳолатга тушиб қолганига уялиб кетди, жуда ҳижолат чекарди. Дурраси билан бошини ва бўйнини қайта ўради. Сал аввалроқ ўзини рақсга таклиф қилган ёш жаноб: - Ҳонимафандим, жуда сиқилиб кетган кўринасиз, ҳоҳласангиз равоққа чиқиб бирор ичкилик ичамиз, - деди. Қиз ортиқ чидаб туролмади: - Йўқ, беяфанди, мен ичкилик ичмайман, - деди. Йигит сал ноқулай тортиб, ҳижолатомуз: - Нега? Соғлигингизга тўғри келмайдими? - деди. Қиз ўзича ўйлади:" Маҳмадоналик қиляпти, тартиб-интизомли қиз эканлигимни билиб туриб сўрайди-я". Йигит ҳануз тараддудли, ҳаяжонли алпозда саволига жавоб кутарди. Чекинолмаслигини билган қиз: - Беяфанди, билсангиз керак, Исломда маст қилувчи ичкилик ичиш ҳаромдир. Шунинг учун ичмайман, - деди. Йигит эса ғашга тегар даражада бемалол тарзда: - Ичкиликни ҳаром эканини биламан, - деб жавоб берди. Қиз жуда ҳаяжонланди ва бироз ғазаб аралаш қизишиб: - Демак, билиб туриб, мени ичишга таклиф қилишингизни қандай тушуниш мумкин, - деди. - Ҳа, тўғри , атай айтдим. - Нима демоқчисиз? Мақсадингиз нима? - деди қиз қизишиб. - Ичмайсизми?! - деди йигит. - Мўмина қизлар ичмайдилар, - деди қиз. - Мўмина қизлар бунақа тўйларга ҳам келмайдилар. Чунки чолғу, мусиқа тингламоқ, рақс тушмоқ ҳам ҳаром эканлигини биладилар. Ўйнамасалар ҳам бундай жойларгабўлишнинг ўзиёқ ҳаром эканлигини ҳам биладилар, - деди йигит. Қизнинг юзи кўкара бошлади. Аммо гапдан қолгиси келмади.

   Салондагилар кўнгилҳушликни қўйиб уларнинг тортишувини томоша қилишарди. - Модомики, Исломни билар экансиз, сиз бу ерда нима қиляпсиз? - деб сўради қиз. Йигит ҳудди шу саволни кутиб тургандек дарҳол жавоб берди. - Қизиқиш, ҳонимафанди, қизиқиб қолдим. Қиз ҳайрон бўлиб ўйлади:" Ажабо бу кишини нима қизиқтириб қўйди экан". Лекин сўраб улгурмасдан йигитнинг ўзи тушунтира бошлади: - Салон қаршисида кўчада кезиниб юрардим. Йўлдан бир неча аёллар, қизлар ўтиб боришар эди. Бари ярим яланғоч кийинган, юзларини пардоз қилиб бўёқлар тортишган, фақат сиз улардан фарқли равишда бўянмаган ҳамда ўранган эдингиз. Бошқа аёллар бир дақиқа Виждон азоби. Амина Шанликўғли www.ziyouz.com кутубхонаси 3 олдин бўлса ҳам кўнгил очишга шошишар, аммо сиз ёнингиздаги аёл билан секин юриб борардингиз. Маъзур тутгайсиз, бу орада суҳбатларингиз қулоғимга чалиниз қолди. Сзи ёнингиздаги аёлга оёғингиз тортмаётганини ва тўйга боргингиз келмаётганини айтдингиз. У эса тўйга бориш билан гуноҳни бир-бирига алоқаси йўқлигини айтарди. Сиз асл вазифангиз бўлган - Исломни ўзгаларга тушунтириш, етказишни унутиб унга эргашдингиз. Мен эса бундай очиқ сочиқ тўйда ўраниб олган аёл нима қилишига қизиқиб қолдим. Шунинг учун бу салонга кириб, сизни кузатдим. Ва қасддан сизни рақсга таклиф қилдим. Нима қилишингизга қизиқдим. Келганига минг бор пушаймон бўлган қиз қаршисидаги йигит эсли-ҳушли эканини англади. Бунинг устига бу ҳақ сўзларни эшитгач тоқат қилолмади - кўз ёшлари оқа бошлади. Кўзлари билан тўйга бирга келган дугонасини қидирарди. У ён томондан келиб:

  - Сизга нима бўлди жоним. Гўзалим, тўйни расво қилдингиз, совутдингиз, ҳор қилдингиз. Сиздайлар кўнгилҳушликни тушунармиди? Ўтдай келиб ўтдай кетасизлар. Бирозгина маданиятлироқ бўлсангизчи?! Қайси асрда яшаяпмиз ўзи азизам? Шу замонда ҳам калласига ўргимчак уя қурганлар ҳам бор эканда. Кўнгил очмоқчи эдик имкон бермадингиз, - деди. Асабийлашган қиз эса: - Менга қара, Ўлжой, эмни бу ергақўярда-қўймай олиб келганинг етамагидек, энди эътиқодимизни ҳам ҳақорат қиласанми? -дея бақирди. - Шу қадар иймонли, сўфий бўлсанг нега келдинг? -деди униси. Ва ниҳоят тортишув тугади. Қиз йиғиштириниб кетмоққа ҳозирланди. Сумкачасини олиб кесмин юрди. Дугонаси Ўлжой бўлса қаҳқаҳа оти, калака қилиб қолди: - Чоп сўфий жойнамозингга чоп, кўрамиз! Уйига етиб келган қиз эса ҳонасига кириб йиғлар, Аллоҳга дуолар қилиб, мағфират сўрар, авф тиларди. Тонггача уҳламади.

  Виждони қийнаб, сўроққа тутар, тергов қиларди. " Мусулмонлигинг қани! Қани исломий яшамоққа ва даъват этмоққа қилган қарорларинг. Ўлжой гуноҳни қайдан билсин, сен нега унга эргашдинг? Гуноҳ эканлигини била туриб нега кўз юмдинг. нега қўл силтадинг? Тўйдаги йигитнинг сўзлари ҳақ, ўзи ҳақли эди". Йиғлади... Намоз ўқиб Аллоҳдан кечирим соради. Алламаҳал бўлиб кетганинга қарамай қизини уҳламаганини кўрган онаси Аллоҳга ёлворди: - Аллоҳим! Менга шундай қиз бердинг-ки кечанинг ярмини исён билан кечирди. Иккинчи ярмини ибодат ила ўтказмоқда. Илоҳи! Қизимни кечаси ҳам, кундузи ҳам Ўзингни йўлингда юргувчилардан қил! Эй, Раббим!

   ВИЖДОННИНГ СҲАФҚАТСИЗ ЗАРБАЛАРИ Бошланғич, ўрта ва олий мактабларни тугатдим. Энди литсейда муаллима бўлмоқчи эдим. Бу орада турмушга чиқдим. Эрим мендан кўра ҳам диндан ҳабарсиз киши эди. Мен ҳали ўзини билмасдан мусулмонларга душманларга ҳос муносабатда эдим. Жомеъга борганни, намоз ўқиганни қолоқ роза тутувчини парҳез қилувчи, орқада қолган одам ҳисоблардим. Муаллима бўлиб ишлаб юрардим. Бир кун энг севимли ўқувчимнинг жомеъдан чиқиб келётганини кўриб қолдим. Бу ҳол бир неча бор такрорлангач, жаҳлим чиқса ҳам ҳеч кимга айтмадим. Шу ҳафта ичида оҳирги марта кўрганимда тоқатим тоқ бўлди. Ўзи етмагандек яна уч-тўрт болани ҳам эргаштириб олганди. "Демак ақлли, илғор деб билган ўқувчимзамондан орқада қолганлардан бири экан.

  Қўнимизда илон сақлаётган эканмиз. Эртага мен бу илонни бошини мажақлайман", деб минғирладим. Эртаси кун уни ўртоғини саволига пичирлаб жавоб бераётганида тутиб олдим. Нимани суҳбатлашган бўлса такрорлашни буюрдим. Дўстининг саволини эшитмаганини айтди. Жаҳл билан яқинлашдим. Бирисининг қулоғини чўздим. Мўлжалга олган ўқувчимга эса икки мушт туширдим. У довдираб валдиради: - Мен нима қилдим? Мендан нима истайсиз? - деб маъсумона қаради. Унинг ўзини ҳимоя қилиши менга ёқмади шекилли, яна шапалоқ туширдим. Шапалоқ синфдаги жимликни бузди. Виждон азоби. Амина Шанликўғли www.ziyouz.com кутубхонаси 4 Синфдагилар ҳайрон. Не бўлди оналаридай севган Мунис муаллимларига? Бир зумда оловдай ёндириб, уни бу қадар ғазаблантирган нима?

  Бу саволлар жавобини бир мен ва Аллоҳ ( ж. ж. ) биларди. Вақти келиб Аллоҳнинг ҳос лутфи ила ҳидоятга келдим. ҳидоятга келгач мусулмонларни айблаб, улани қолоқ, орқада қолган, қўпол деб ўйлаганларимдан уяладиган бўлдим. Энди уларга ҳавас билан қарардим. Мен Иймоннинг ҳаётбаш суви, ҳидоятнинг нури ила кўкариб, Ислом йўлида букилмас, синмас кўркам чинорга айланиб борардим. Аммо куну ойларки, юрагимни дард еб битирмоқда эди. Бу дард - виждон азоби эди. Бир вақтлар намоз ўқийди деб урган ўқувчимнинг маъсум боқишлари намзо ўқишимдан олдин кўз олдимдан ўтади. Ҳар тун эса виждонимдан шафқатсиз зарблар едим. Балки ғафлатда қилган бу гуноҳимни Аллоҳ ж. ж. кечирар, лекин ўша ўқувчимнинг ҳаққини қайда ва қай тарзда бериб, рози қиламан? ...

  БОЛАМ ПОРА-ПОРА БЎЛДИ Мен Исломдан ҳабарсиз оилани қизи эдим. Шу атрофадаги қишглоқда ўсдим. Бир кун овқат пиширдим. Йўқлигимда мушук боласи овқатни еб, қолганини ерга тўкибди. Қаттиқ асбийлашганимдан жаҳл устида мушук боласини ерга уриб абжағини чиқариб ташладим. Буни қандай қилдим? Шу қадар раҳмсиз жонманми? Инсон овқатни деб, бир бечора жонни нобуд қиладими? Исломни билмагунча инсон инсон эмас, ваҳший бўлар экан. Мен Исломни билмаганим, Аллоҳни танимаганим учун шундай шафқатсиз иш қилиб қўйдим. Кўп ўтмай турмушга чиқдим. Ўзимни баҳтли санардим. Бир ўғил кўриб, уйимиз янада обод бўлди. Ўғлимни жуда севар, еру-кўкка ишонмас, асраб авайлардим. Секин секин улғайиб тўққизга қадам қўйди. Лекин бунгача унга ҳеч нарса ўргатолмагандим. Ўзим Исломни билмасам, ўғлимга нима ҳам ўргатардим. Ҳеч бўлмаганда Пайғамбаримиз с. а. в. исмларини ўргатсам бўлмасмиди? Болам эшакка минишни яҳши кўрарди. Биз уйда йўқ пайтимизда эшак билан ўйнаш учун ипнинг бир учини эшакнинг белига, бир учини ўзини белига боғлаган. Қишлоқ кучуклари келиб ҳургач, эшак жон-жаҳди билан югурган ва ўғлимни судраб кетган...

   Оҳ ўғлим! Пора - пора бўлган болам! Ҳар бўлагини ҳар ердан териб тўпладик. Ўшанда лоп этиб мушук боласи кўз олдимга келди. Шунда ҳайвоний, балки ҳайвондан ҳам паст иш қилиб қўйганимни англадим. Раббимдаб авф сўраб, намоз ўқий бошладим. У мушук боласини қасосини мендан олганди. Золим Аллоҳ ҳузурида азобланади. Буни Исломни ўргангач англадим. Сиздан ўтинчим, ҳеч бир ҳайвон, ҳеч бир инсонга азоб берманг, зилм этманг! Чунки Аллоҳ мазлум томонда бўлар экан. Мен буни гувоҳи бўлдим. Мен виждон азобида яшаяпман. Бу азобларнинг оғири ва дардлисидир. Қачонки мушукча кўрсам, мен ўлдирган мушук боласи ва жондан суйган боламни эслайман. Кўз ёшларимни тутиб туролмайман... БИР ОИЛАНИ БУЗДИК Бизнинг виждон азобимиз бошқаларникидан фарқлироқ. Фаруқ Аҳмад билан ўйлаб кўрдикки, бизнинг ҳикоямиз ҳам бир қанча одамларда марҳамат туйғуларини уйғотиши мумкин. Ҳар қалай шундай умиддамиз. Биа ёзайлик, сиз лозим топсангиз ёритарсиз. Биз бувимиз, ота-онамиз уч ўғил жами етти киши бир оила бўлиб яшардик. Шод ва баҳтиёр эдик. Бувимиз ва онамиз диндор эдилар. Акамиз 25, мен 16, укам15 ёшда эдик. Акамиз ҳам ўқир ҳам ишлар эди.

 Онамиз бир куни акамизга: - Али Домаднинг қизи Дурдонани сенга олиб берайликми? - дедилар. - Мен у қизни ёқтираман, лекин диндорлиги юрагимни сиқиб юборади-да, - деб жавоб эбрди. Кўп ўтмасдан Дурдона опамни акамизга олиб берилди. Ота-онам диндор бўлгалиги учун Виждон азоби. Амина Шанликўғли www.ziyouz.com кутубхонаси 5 қуда томон рози бўлди. Улар турмуш қуришди. Лекин биз янгамизни ёқтирмадик. Мактабдан келишимиз билан онамиз уйда бўлмасди, янгамиз дастурҳон ёзиб овқатга таклиф қилар, лекин биз овқатланмасдик. Оқшом акамизга: - Янгам бизни оч қолдирди, - дердик. Акамиз уни урарди. Асабига тегардик. Ҳижобли, қолоқ дердик. Бечора янгамиз: - Нега бундай муомала қиласиз, мен ҳам сиздай инсонман. Айбим- Аллоҳни амрида бўлганимми? дерди. Йиғларди. Биз яна уни ғашига тегар, ёқтирмас, унга тўнғизга қарагандек қарардик. - Бизни уйимиз масжид эмас, намозингизни жомеъга бориб ўқинг, - дердик. Айтмаган ёлғонимиз, қилмаган туҳматимиз қолмади. Қўшниларга ҳам уни ҳасис, писмиқ, паст, деб ғийбат қилардик. Онамизни тезда ишонтириб ўзимизни таъсиримизга олдик. билмаганлари учун онамиз тез алдандилар. Ва отамизга:

   - Бу келин ўғилларимизни қон қустирмоақда, - дея уни ҳам ишонтирдилар. Янгамиз билимдон эди. Ибодатлари ҳам онамизникидан фарқ қиларди. Фақатгина намоз билан чекланиз қолмай фикрларини бизга ҳам юқтирмоқчи бўлардилар, лекин биз... ... . Бир куни: - Сизда ҳеч инсон қони борми? Мендан нима истайсизлар? - деди бизга ва йиғлади. Кечқурун акамиз уйга келганида биз унга: - Янгамиз ота-онамизни ҳайвон деб ҳақоратлади, - дедик. Акамиз уни яна урди. Янгам йиғлаб: - Ҳотинидан шулар тўғрими-йўқми дея сўрамасдан айбим бўлмагани ҳолда мени урадиган инсон билан ортиқ яшолмайман, - деди ва уйдан чиқиб кетди. Беш ойдан кейин улар ажралишди. Қўнё Қарамонда туришарди. Бурсага кўчиб кетишди. Орадан кўп ўтмай акамиз Юсуф Карим ёрдамизда тавба қилди. Биз ҳам икки уч йилдан кейин тавба қилдик. Иймонимиз зиёда бўлиб боргани сайин, янгамизга қилган пасткашликларимизни эслаб эзилардик. Бир куни барча гапни акамизга айтдик. " ИншаАллоҳ, балки Яратган, сизни ва мени авф қилар, бориб Дурдонадан узр сораб олиб келайлик", деди. Орадан тўрт йил ўтганди. Акамиз:"Қўлимдаги жавоҳир қадрини билмадим, мен ҳам инсонманми? " деб гўдакдай йиғларди. Бурсага бордик.

   Янгамиз Йилдиримда туришарди. Маҳаллаларини топдк. Уйларини сўраб шуни билдикки, янгамиз бир йил олдин турмушга чиқибди. Ўша ерда уччовимиз ҳам йиғладик. Акамизни юзларига қарай олмадик, ҳануз қарай олмаймиз. Дурдона опамизни юзига Маҳшаргоҳда қандай қараймиз. Виждон азоби бизни эзиб юбормоқда. Бу виждонсизлигимизни унутолмаяпмиз...

   МEНИ КECҲИР ЖИГАРИМ Уни сизга қандай таништирсам экан. Қизиқиб қолдингизми? Ҳозир айтаман. Виждон азобимга ҳамдард бўларсиз. Ўзингизни мен билан бирга ҳис қилиб, қайғу дарёсига ғарқ бўларсиз... У мени жоним, жигарим, жон қариндошим! Унга Исломдан сўз очгудек бўлсам ҳаяжонланар: - Мужоҳид бўламан. Ўқишни битирара битирмай чоршаф ўрайман, - деб улуғ орзулардан сўзларди. Биргаликда Ислом йўлида ҳаракат қилишдан сўзлашар, аҳдлашар эдик. Мен уни туғишганим, жигарим дедим, чунки барча мусулмонлар бир - бирларига қариндошдирлар. Келажак ҳақида шундай гўзал озуларда юрганимизда биродаримни уйидагилар бу мактабдан олиб, бошқа мактабга топширдилар... Ва орамиздаги муносабатлар заифлаша бошлади. Уни мактабдан кетаётган дамдагиқиёфасини тасвирлай олармикинман? Кўзлари ёшга тўлган... Ёноқлари ҳўл... Йиғлаб айтилган шу сўзлар ҳануз қулоғим остида жаранглайди:

  - Опажон, онамлар билан гаплашинг, уларни сиз ишонтира оласиз. Ўзингиздан мени ажратишларига йўл қўйманг... Менга ёрдам беринг опажон!- деганди. Бечора синглим қандай Виждон азоби. жамиятда яшаётганимиздан беҳабар эди. У кўп нарсаларни билмасди. Жамият бировга тамға урдими, у жамоатдан узоқлаштирилади... Унинг онасига ҳам шундай ёмон тамға босилганди. Шунинг учун ункига бормоқчи бўланимда онам: - Уларникига бориб, ўша аёлбилан суҳбатлашсанг берган сутимга рози эмасман, - дедилар. Билмассан жигарим... ҳатто онагнинг сен билан сўзлашишини истамаслар, ишон. Лекин мен зинҳор улар билан ҳамфикр эмасман. Билардимки, сен айбсиз эдинг. Сен ишончга тўлиқ эдинг. Сен исломий яшамоқни истардинг. Сени мендан бошқа тушунувчи йўқ эди. Сени тушунишни истамайдиганлар кўп эди, жигарим мен улар ичида ёлғиз эдим. Эснинг айбсизлгингни қанча айтсам ҳам мени тингламадилар, ишонмадилар менга. - Унинг айби йўқ, гуноҳига қоласиз, - дедим. Яна нималар бўлди...

  Барибир ҳеч натижа чиқмади. Ҳар қалай нима бўлганда ҳам сенга ишончим мустаҳкам ва адоқсиз эди. У ҳеч қачон ўзгармайди, дердим. Шу ишонч шу фикрлар асосида илгарилашингни умид қилиб яшадим. Орадан кечган бир йил ичда сен ўзлигингдан айирилмадинг. Юрагимни қарида эдинг, ишон, жигарим... Ўзимнинг туғишганимдек эдинг, чунки ишончимиз ва эътиқодимиз бир эди. Қандат қилиб сени ўйламай? Қандай қилиб сендан ажралишни ўйлай? Сен Ислом фойдаси учун шаҳс бўлмоқчи эдинг. Доим сендан гўзал ҳабарлар кутардим... Бу умидвор кутишим аччиқ бир ҳабар билан қалбимни яралади. Эшитдимки, овози бўғилган дугонанг ўрнига мактаб хўрига қўшилибсан. Кейин эса рестаран қўшиқчисига айланибсан. Эркак дўстлаирнг сени бир -бир табриклар экан... Доим сенга муҳлис эканликларни изҳор қилишар экан... Ваҳоланки, сен менинг билишимча бундай ишни ўлим ҳисоблардинг. Асло лапар айтмасдинг... Бу ишларни Исломдан ташқари деб билардинг... Энди уларни унутиб... ўзгардинг. Не қилай... кўзёшим, фиғонимни ичга ютишдан бўлак не келарди?! Шундай қилмоқчиедингми жигарим? Сен билан шундай бўлишни сўзлашармидик? Бундай ёмон ҳабар эшитишни ўрнига, ўлим ҳабарини эшитсам бўлмасмиди? Исломдан ташқари чиқмасликка сўз берган эдинг-ку! Куфр ботқоқлари ичра очилган Ислом Гули бўлмоқчи эдинг-ку. Ботқоқлик ичра минглаб қизларнинг ҳидоятига сен васила бўлмоқчи эдинг. Исломни етказмоқчи эдинг. Нима қилиб қўйдинг? Не қилдинг?

  Юрагимни қанчалар ёқдинг. Виждонимни нечоғлик зирқиратдинг. Сени қандай қилиб йўқотдим? сўлишингга қандай қўл силтадим, қандай кўз юмдим? ботқоққа ботишингга қандай рози бўлдим? ўйлаганим сайин эзиламан. Сенинг бу ҳолга тушишингга мен сабабчи бўлдим. Ёрдам сораганингда қўлимда ҳеч нарса келмади. Ота - она, атроф жамият деб, сени бузилган жамият қўлига ёлғиз ташлаб қўйдим. Кечир мени жигарим. Авф эт, синглим. Сенга ёрдам этолмаганим, сенинг учунўз бурчимни бажаролмаганим учун авф қил. Сени, сен каби юзлаб ёшларни ботқоққа ботирганимиз учун бизларни авф эт. Сени ҳимоя қилолмаганим учун кечришингни сўрайман... Ва сизлар! Е, ўзидан ўзгани қутқармоқ жафосини чекмаган, уйларига беркиниб олган мусулмонлар! Иславотҳона - тузоққа тушган ҳар бир қиз учун масъул эканлигингизни унутманг!Ишончи эговлана-еговлана динидан узилган ҳар ёшнинг уволи зиммангизга юкланишини англайсизми? Аллоҳни инкор қилиб, ота-онасига исёнкор бўлган, Қуръонни топтаб Исломга куфр этувчи ҳар ёшга ҳар мусулмон жавобгар эмасми?!Аллоҳим! Аслида бу бир мени эмас бутун жамиятни виждон азоби эмасми? Кечир мени синглим. Авф эт. Ва сени сендан айирганларни... Сени сендан тортиб олганларни... Ва гулдай сўлдирганларни... Мени ва бошқа қардошларингни кечир... Йўқса виждон азоби мени эзиб, парчалаб ташлайди...

  ОТАМНИ ЎЛИМИДАН СEВИНДИМ, АММО... Менинг исмим Қоя, ҳозир Абу Бакр. Бугун отам мозорга, онам эса қамоққа кетди. Мен оиламизнинг тўнғич фарзандиман. Мен учун жону жаҳоним, ҳаркимим укам ёлғиз Чунгиз (Али) қолди. Ажал онамнинг қўли билан отамни олиб кетди. Онам ҳибсда нима қилади? Онам отамни қотилими? ёки отамни, болаларини, ҳатто жамиятни қутқарган фидокорми? Саволлар... Виждон азоби. Амина Шанликўғли www.ziyouz.com кутубхонаси 7 жавоблари борми ёки йўқ? Онамизни қамоққа , отамизни эса мозорга йўлладик. Бу жамиятнинг тасқара башарасидир... Бу ҳаёт бир неча кишини эмас, отаси ароқҳўр, онаси қотил, бизнинг кўзёшларимиз, машаққатларимизни бўлишганларни ҳаёти... Биз икки ака-ука онамизни ҳаётини билишга қизиқардик. Онажонимиз бироз жим бўлиб қоларди. Юзини машаққат чулғарди. Сонг ғамгин табассум қиларди. Шу юз ҳаракатлари унинг дардли аёл эканлигини англатарди. Ўша пайтларда бизни ҳафа қилмаслик учун бизга қарамасликка, юзларини кўрсатмасликка, яширишга уринарди. - "Отангиз билан орамизда бешиккерти деган нарса бор эди.

   Отангиз мени севишини айтар, ўзлари келишган, севимли, муаллимликка меҳр қўйган эдилар. Уйланиш учун у пайтларда шу нарсаларни ўзи етарли эди. Мусулмонлик аҳтармасдим, мени ҳам диндан ҳабарим йўқ эди, ўша пайтларда. Мени отамдан сўратди, бермадилар. Мени олиб қочди, биз турмуш қурдик. Бир йилча баҳтли яшадик. У пайтларда ҳам ичарди, лекин оз ичарди. Уйда ҳаддан зиёд жанжал кўтармасди. Кейин ичкиликка ружуъ қўйди. Биринчи фарзандимиз қиз бўлди, лекин ўлди. Кейин сен туғилдинг. Уч йилдан сўнг Чингиз... . Бундан кейинги ҳаётим ҳар куни бир ҳил кечди. Таёқ, зулм, очлик, кейин ўзларингиз улғайиб ҳаммасини кўрдингиз". Кошки улғаймасайдик, кўзимиз билан кўрмасайдик, онажоним! Сизга қилинган зулмлар, калтакларга жавобан йиғлардик. Қўлимиздан бошқа ҳеч нарса келмасди. Отамни инсон дейишимиз учун ўзимиз инсонликдан чиқишимиз керак эди.

  Ҳайвон ҳам деёлмасдик... Чунки ҳайвон ҳам бу ишларни қилмасди. Отамиз инсон кўринишидаги ғалати бир яратиқ эди. Муаллим бўлгани учун мактабга боришига тўғри келарди, лекин бормасди. Дарс ўтишга бизларни юборарди. Мудир сўраса касал дердик. Давлат муаллим тайёрлаб, диплом беради ва бир синф 20-25 ўқувчини қўолига топширади. Лекин у маст, мактабга келмайди. Оиласига зулм қилади, оч қолдиради. Лекин ой бошида маошини нақд ундириб олади. Отан динсиз одам эди. Онамни ҳам ўз таъсирига олар, ўзига ўҳшатмоқчи бўлар, лекинонам Аллоҳдан кўнгил узмасликка ҳаракат қиларди. Лекинотам онамни намоз ўқиши, рўза тутишига тўсқинлик қиларди. Доим ўткир асбобларни яшириб қўярдик, бизни яралаб ёки ўлдириб қўйишидан қўрқардик. Бир куни бесўнақай оёғи билан онамни тепди, онамнинг ўнг қоши ёрилиб атрофни қонларга бўяди. Отам онамни қанча урса ҳам онам бизларни аралаштирмасди. Бизни урдирмас, бор зулму жафони ўзи чекарди. Лекин ўнг қоши ёрилибҳар тарафга қон тизиллаб отилганида, неча йиллардан буён илк марта чақирди. - Қоя! Мени қутқар! Қйтқар боалм, менга ёрдам бер!

   Онамни ўлиб қолишини ўйладим. Отамни ушлаб тортдим. Отам турди, тиғли нарсаларни излади, тополмагач мени урди... Отам топган маошини ичкиликка сарфларди, орада онамга ҳам берарди. Бозорга борилмас, тузукроқ овқат ҳам емасдик. Ароқхўр одам ҳайвондан ҳам баттар бўларкан. Отамиз уйда яланғоч юрар, ҳожатҳонага ҳам чиқмас, уйда, тоғорага ёзиларди. Тоғорани ҳам биз ёки онам олиб келардик. Ҳайвонга ўҳшаб бўкирарди. Агар тоғорани калтиравермасак, уйнинг дуч келган жойига катта-кичик ёзилаверарди. Ҳа, булар ичкиликни ҳунарлари эди... Онам отамни ўлдиришидан бир кун аввалги оқшом ҳам у маст эди. Онамни, мени Чингизни урди. Даф бўлишимизни, йўқса ҳаммамизни ўлдиришини айтди. Йиллар тинглаган таҳдидларимиз эди бу. Эрталаб мактабга кетдим, шомга яқин соат бешларда амакимнинг қаҳваҳонасига ўтдим. Амаким отамни кўрсатиб: - Эплай олмаяпти, -деди. Отам одатдагидай маст, чой қуймоқчи бўлар, лекин тўкиб сочарди. Отамни уйга олиб келдик. Укам мактабда.

  Онам ўтинларни майдалаб тешани пойгоҳда унутиб қолдирганди. Отам ичкарига кириши билан одатдагидай бақирди. Отамни пояфзалини ечмоқчи бўлган онамни тепиб юборди. Ва болтани олиб онамга ташланди. Онам қўлига ногоҳон тушиб қолган теша билан отамни бошига урди. Онам камзул кийиб эшикни қулфлаб чиққанларида мактабдан укам келганди. Онам буни йўлда укамга айтмагани учун у отам онамни уриб қариндош;лариникига кетган деб ўйлаган, албатта, кейинроқ ҳаммасидан ҳабардор бўлганди. Онам вазиятни тоғамнинг ўғлига тушунтиргач, у:  - Бор, таслим бўл, -деди. Онам қотил каби маҳкамага борди. Ҳолбуки, онам қотил эмас, 19 йиллик азобга нуқта қўйган, ўзини ҳимоя қилган аёл эди. Агар онам отамни ўлдирмаганида у онамни ўлдирарди...

Ёзувчи Амина Шанликўғли..

   Лекин воқеани ҳалққа ёйган газеталар ўзи истагандайёлғон яшиқни ёзмоқдалар. Бу ўзини ҳимоя қилган одамга туҳматдан бошқа нарса эмас. Мана шу газеталардан бирини ҳабари:" Маст эрини ўлдирган ҳотин - икки боланинг онаси ўзини миршабга топширди. Ичкилик ва таёқ 19 йиллик оилани бузди, вайрон қилди. Орқада оталариами оналаригами йиғлашни билмган икки бола қолди. Эр ҳотин ўртасида 19 йилдан бери давом этиб келаётган жанжал ўтга куни жиноят билан якунланди. Болалар мактабдалигида эрини эшикортида яшириниб кутган Оиша Қушчи уни ичкари кирар-кирмас илгаридан ҳозирлаб қўйган теша билан бошига урди. " Мени эзаётган эримнинг ўлими эма, болаларимнинг ҳам онасиз, ҳам отасиз қолишгани" дейди". Фодийи онажонимиз энг қийналган вақтида ҳам бизларни ўйларди. Ўн йилларки, ўша азобларга бизни деб чидаб келмадими? Бизни эзётган нарса ҳам онамиздан ажралишимиз эди. Отамиз ҳар куни сўкар, телбалар каби бақирарди. Онам теша билан уриб, уни тинчитди. Ҳеч бўлмаганда отамизнинг дунёда чекаётган азобларига якун ясаганди.

  Баъзан онамга зулм қилгани эсимга тушиб кетса, яҳшиям ўлди, деб юбораман. Қисқаси, о;йлаб қарасам, отамнинг ўлимига севинар эканман. Отам ўз қариндошларига ҳам иснод келтирган, улар бизникига келишмасди. Онам қамалгунича отам учун намоз ўқиди. Динсиз отамни жаноза намозни ўқиб, уни мусулмонлардек кўмдилар. Онам қамалгач синовли кунлар бошланди. Бир куни у, бир куни бу қариндошимизникида турамиз. Овқат бериб кузатадилар, кузатадилар эмас, кетказадилар. Кейинроқ баъзи мусулмонлар бизларга ёрдам беришди. Ҳозир шу мусулмонлар ёнидамиз. Биз ўқиб динимиз учун фойдали инсон бўлишни ният қиламиз. Энг улуғ тилагимиз:Онамиз бироз олдинроқ бўлсада озод бўлса, тўйиб тўйиб бизни бағрига босиши, бошимизни силашини кутамиз. Динимизни ўрганар эканмиз, исмларимизни ўзгартирдик. Мен Абу Бакр, укам Али номларни олдик. Аммо динни ўрганган.

  "Виждон азоби" қиссасидан парча.

Амина Шенликўғлу (Emine Şenlikoğlu) 1950 йил 1 январда Туркиянинг Адапазари шаҳрида туғилган. Асл исми Эмине Ўзжан Шенликўғлу (Emine Özkan Şenlikoğlu) дир.
Оз муддат Қоҳирадаги Ал-Азҳар Университетида ўқиган. 1984 йилдан «Мактуб» (Mektup) журналини чиқаришни бошлаган.
«Ёшликнинг иймонини сўроқлар билан ўғирладилар» (Gençliğin İmanını Sorularla Çaldılar) китоби учун 8 йилу 3 ой ҳибсда ўтирган.
«Маҳкум туйғулар» (Mahkûm Duygular, 1985), «Руҳим ойнаси» (Ruhumun Penceresi, 1991) шеърий тўпламлари, «Мария» (Maria, 1993), «Мен кимнинг қурбониман» (Ben Kimin Kurbanıyım, 1993), «Сўнгги пушмон фойда этар» (Son Pişmanlık Fayda Eder, 1997) романлари, «Йиғлатган йиллар» (Ağlatan Yıllar, 1991) хотира-китоби, «Виждон азоби» (Vicdan Azabı, 1992) тўпламлари нашрдан чиққан.

- - -


< Orqaga qaytish