Мақола

14 - феврал.Бобур туғилган кун. Ғазаллар.    Заҳириддин Муҳаммад Бобур.(1483-1530)


Marta o'qildi

14 - феврал.Бобур туғилган кун. Ғазаллар. Заҳириддин Муҳаммад Бобур.(1483-1530)

Не кўрай тўбони* қадди* хушхироминг борида?!
Не қилай сунбулни* хатти* мушкфоминг* борида?!

Ким Хизр суйин оғизлағай лабингнинг қошида?
Ким Масиҳ алфозидин* дегай каломинг борида?!

Ошиқингни давлати васлинг била қил муҳтарам,
Хусн аҳли ичра мунча эҳтироминг борида.

Биздин айру доим эл бирла ичарсен бодани*,
Бизни ҳам гоҳи соғин шурби* мудоминг борида.

Эй кўнгул, гар ғайр сўзи заҳри қотилдур, не ғам,
Лабларидин шарбати юҳйил-изоминг борида.

Тарки номус айлабон бадном бўлғил ишқ аро,
Ким сени ошиқ дегай номусу номинг борида?!*

Бобур, ул гул кўйида булбул киби топтинг мақом,
Бир навое рост қил мундоқ мақоминг борида*.
_____________
* Тўбо (Тўбий) — жаннатдаги ранг-баранг мевали ва хушбўй cерсоя дарахт.
* Қад (Қомат) — кўнгилнинг ваҳдат оламига юзланиши, илоҳий маҳбубанинг ўзига жалб қилиши.
* Сунбул — ингичка баргли, гуллари ҳалқа-ҳалқа, қўнғироқcимон ва хушбўй ўсимлик. Маъшуқанинг cочи ҳалқа-ҳалқа ва муаттар ҳид таратиши жиҳатидан унга ўхшатилади.
* Хат — қизларнинг лаби устидаги майин туклар. Таcаввуф истилоҳида ғайб олами.
* Мушкфом — мушк рангли, яъни қора.
* Алфоз — сўзлар.
* Бода — майнинг номларидан бири бўлиб, тасаввуф адабиётида ишқ ва ирфон (маърифат) рамзи бўлиб келади.
* Шурб — 1) ичиш; 2) улуш, насиба.
* Илоҳий маҳбубани ақл эмас, кўнгил билан дарк этиш мумкин. Шунинг учун сўфиёна адабиётда акл-ҳушни йўқотиш улуғланади.
* Бу ерда рост сўзи икки маънода келаяпти: биринчиси — бир ҳақиқий наво қил, иккинчиси — шашмақомнинг шўьбаларидан бири.


* * *

Келтурса юз балони ўшал бевафо манга,
Келсун агар юзумни эвурсам*, бало манга!

Нетгаймен ул рафиқ* билаким, қилур басе,
Меҳру вафо — рақибға, жавру жафо — манга.

Бегона бўлса ақл мени телбадин, не тонг,
Чун бўлди ул парисифатим ошно манга.

Оҳу ёшимдин ортадурур заъф*, эй табиб,
Билдим: ярашмас эмди бу обу ҳаво манга.

Дардим кўруб, муолажада зоеъ этма умр —
Ким, жонда дарди ишқдурур бедаво манга.

То ёр кимни иетару кўнглига ким ёқар,
Ташвиш бежиҳатдурур охир санго, манга.

Бобур, бўлубтурур икки кўзум йўлида тўрт,
Келса не бўлди қошима бир-бир манго манга.
_______________
*   Эвуриш — ўгириш, буриш; айлантириш.
*   Рафиқ — дўст, сирдош, ҳамроҳ.
*   Заъф — хасталик, ҳолсиалик, қувватсизлик.


* * *

Чун фалак қўймас мени бир лахза васл айёмида,
Тонг йўқ, эй бемеҳр, агар ўлсам фироқинг шомида.

Эй кўнгул, юзин кўруб, зулфи паришонин соғин,
Шоми хижрондин таваҳҳум* айла васл айёмида.

Зулфидаким маскан эттинг, кўр занахдон* чохини,
Воқиф ўлғилким, эрурсен аждаҳрнинг комида.

Ғунчадек оғзинг ғами кўнглумда гар йўқ, бас недур
Чок кўнглум хайъати гул ғунчаси андомида?*

Ёрнинг пайғоми еткач, топти жон фарсуда тан,
Исо эъжози* магар музмардурур* пайғомида?

Бобур, ул гул зулфи остинда эмастур холлар,
Жон қушин сайд4 айлар учун доналардур домида.
_____________
*  Таваҳҳум — ваҳимага тушиш, қўрқув.
* Занахдон — ияк. Занахдон чоҳи — ияк чуқурчаси, кулгич. Тасаввуфда соликни абадий чоҳдан  зулмат чоҳига соладиган маҳбубанинг қаҳромез итоби.
* Андом — бу ерда: кўриниш.
* Эъжоз — мўъжиза. Иео мўъжизаси — ўликка жон ато этиш.
* Музмар — пинҳон, махфий.


* * *

Ёғлиғингким*, жон била мен хастадурмен, зор анга,
Хаста жонлар риштасидиндур магар хар тор анга?

Эврулур бошингғаю гох,и юзунга юз қўяр,
Бу жиҳаттин от эмиш «гулпеч»у гах, «гулзор» анга.

Бир чамандур сахниким, бўлғай бинафша сарбасар,
Теграси гулзордурким, бўлмағай бир хор анга.

Ёғлиғинг токим юзу кўзушта тегмиш, бордурур
Юз менингдек зору юз минг мен киби бемор анга.

Эй кўнгул, юз пора қилса ёр тиғи, ғам ема,
Лутф этиб, гар боғлар ўлса ёғлиғини ёр анга.

Кўнглум истар ёғлиғингни, бапки андин бир насим
Етса Бобурға эрур жон бирла миннатдор анга!
__________
* Ёғлиғ – рўмол.

* * *

Ул парининг тиғидин қўрқутма мени, эй рақиб,
Ишқида бошимға менинг ҳар не келса, ё насиб!

Эврулуб бошингға, эй ой, қилмишам тарки ватан,
Раҳм қилғил мангаким, саргаштадурмен, ҳам ғариб.

Телба бўлмоқлиғдин ўзга чорае йўқтур манга,
Ул парирў ногаҳон ар* чиқса уйдин ёсаниб.

Жонда беркитган ўқин чекмак4 манга ранжедурур,
Қўйғил ул ўқни, чекай деб ранж чекма, эй табиб!

Бобуро, харгиз5 қулоқ шеърингға ул гул солмади,
Гулга не парвое, юз фарёд қилса андалиб.
_________
* Ар — агар боғловчисининг қисқартирилган шакли.
* Чекмак — бу ерда: тортмоқ, суғурмоқ, чиқармоқ.




* * *

Эшикингга бош урармен телбалар янглиғ юруб,
Эй пари, йўл бер висолингғаки, кетмай бош уруб.

Сарв қаддинг борида ўз қаддини чун қилди васф,
Ўтқа ёқти боғбон сарви сихисин синдуруб.

Ўлтуруб эрди, қўпуб кетмакка чун азм айлади,
Ёна тиргузди мени, алҳамдулиллаҳ, ўлтуруб.

Кўзлари сайд айлар учун телба кўнглумни менинг
Қоши ёсини қуруб, кирпик ўқини тўлдуруб.

То сабо зулфини ул гулнинг паришон айлади,
Жон била ақлу кўнгулни елга бердим совуруб.

Топшуруб эрдим кўнгулни ёрға, чун борди ёр,
Қамдам эттим хаста кўнглумни Худога топшуруб.

Бўйнума занжири ғам, ё бўғзума тиғи ситам,
Ҳар не келса ишқ йўлида турубмен телмуруб.

Мен билурмен кўзи қотил, лаъли1 жонбахш эрканин,
Чунки, Бобур, ҳажрида кўп йиғладим оғзим қуруб.


* * *

Ғофил ўлма, эй соқий, гул чоғин ғанимат тут!
Вақти айш эмас боқий, ол чоғир, кетур, бот тут!

Бу насиҳатим тингла: не бўлур киши ёнгла,
Не бўлур экин тонгла, сен бу кун ғанимат тут!

Ғофил ўлма давлатта, ўзни солма меҳнатга,
Тангри берур албатта, давлат иста, ҳиммат тут!

Хуштурур висоли ёр, анда бўлмаса дайёр*,
Бўлса васл беағёр давлату саодат тут!

Ғам черики беҳаддур, чораси будур, Бобур:
Бодани кўмак келтур, жомни ҳимоят тут!
_________
* Дайёр — соҳиб, уй эгаси.


* * *

Эй юзи насрин, қомати шамшод,
Неча қилурсен жонима бедод?

Сен киби пуркор*, шеваси* бисёр,
Билмади, эй ёр, ҳеч киши ёд.

Жаврда нодир, зулмда моҳир,
Ишвада қодир, ғамзада устод.

Ёр ғамидин, ҳажр аламидин,
Сабр камидин нолаю фарёд!

Бобури бедил*, эй бути қотил,
Жаврунга мойил, зулмунга муътод*.
__________
* Пуркор — ишчан, фаол.
*   Шева — 1) одат; 2) ҳунар; 3) ноз-ишва.
*   Бедил — ошиқ, гирифтор, мубтало.
*   Муътод — ўрганган, одатланган.


* * *

Шоҳ Султон Увайс бинни Маҳмуд*,
Моҳ Султон Увайс бинни Маҳмуд.

Қадду оғзингдин айру тортармен —
Оҳ, Султон Увайс бинни Маҳмуд.

Мени ёд айла базми ишқингда
Гоҳ, Султон Увайс бинни Маҳмуд.

Хуштурур ҳамраҳим агар сенсен —
Роҳ, Султон Увайс бинни Маҳмуд.

Подшаҳдур агарчи Бобур лек,
Шоҳ Султон Увайс бинни Маҳмуд.
_________
* Султон Увайс — Самарқанд ҳокими Султон Маҳмуднинг ўғли, Бобурнинг холаваччаси (Султон Нигорхонимнинг ўғли).


* * *

Балои ишқки, ҳар дам манга жафоедур,
Бу ишқдин кеча олмон*, ажаб балоедур.

Хати лабиға тутош бўлса, эй кўнгул, не ажаб-
Ки, Хизр чашмаи ҳайвонга* раҳнамоедур.

Ярар бу хаста кўнгул дардиға ўқин яраси,
Магарки ҳар яраси ёрнинг давоедур.

Баҳор фаслидуру май ҳавоси бошимда,
Аёқ* тут манга, соқийки, хуш ҳавоедур.

Ул ой рақибға бўлди рафиқу Бобурнинг
Рафиқу ҳамдами ҳажрида оҳу воедур.
_______________
* Олмон — олмайман.
*   Чашмаи ҳайвон — оби ҳаёт чашмаси.
*   Аёқ — май идиши, кадаҳ, жом, коса.


* * *

Янги ой ёр юзи бирла кўруб эл шоду хуррамлар,
Манга юзу қошингдин айру байрам ойида ғамлар.

Менинг бу тори мў янглиғ танимға тоблар солди
Ул ойнинг юзида сунбул киби зулфидағи хамлар.

Ҳавоға дуди оҳин тутратур ишқ аҳли ғайратдин,
Сабо таҳрикидин* ҳар гаҳ паришон бўлса парчамлар*.

Очилди зулфию хайлар* намудор* ўлди юзида,
Гул узра чун бўлур пайдо кеча очилса шабнамлар.

Мену кунжи1 ғаму оҳу фиғону ашки хунолуд*,
Не хушдур гўшаи холи, майи софию ҳамдамлар.

Кўнгулни ишқ бузди, не асиғ* панду насиҳатдин,
Менинг мажрух. кўнглумга ярашмас ушбу марҳамлар.

Юзи наврўзию васли ийдини, Бобур, ғанимат тут —
Ки, мундин яхши бўлмас бўлса юз наврўзу байрамлар.
________________
* Таҳрик — ҳаракат.
* Парчам — бу ерда: соч, кокил.
* Хай — тер томчиси.
* Намудор — намоён, зоҳир.
*   Кунж — чет, бурчак.
* Хунолуд — қонга буланган.
*Асир (Осиғ)—фойда, наф, баҳра.


* * *

Очилиб икки сочи, юзига ёйилмишлар,
Ёруқ жаҳонни кўзумга қоронғу қилмишлар.

Чоғир бағир қонидур барча ишқ аҳлиға,
Зиҳи аларки, бу майдин даме ойилмишлар.

Не қилсам, айлама, эй ёр, айбким, менда
Жунуну ишқу йигитлик бори қотилмишлар.

Салоҳқа хирад аҳли мени ёвуқ дерлар,
Кўрунгки, ушбу чечанлар йироқ ёнгилмишлар.

Не суд ишқни элдин ёшурмоқ, эй Бобур,
Чу ҳолатингни бори олам аҳли билмишлар.

  ziyouz

- - -


< Orqaga qaytish