Ҳикоя

"Мастиржамият". ҳикоя. Аҳмад Аъзам.
288 Marta o'qildi

— Э-эй, кечирасиз! Сира бунақа ўйлаганим йўқ. Узр сўрайман, узр, унақа мастерларни айтмадим. Ҳалиги… мураббий, ўз ишининг устаси деган маънода. – Собир хотиннинг қарашидан унинг тушунмагани, тўғрироғи, ўзининг тушунтира олмаганидан хижолатга тушди.

Davomi »

""Як 40". ҳикоя. Исажон Султон
811 Marta o'qildi


Ота бечора яна нимаям десин? Умрида биринчи марта учган бўлса? Ҳаво кемасининг хусусиятларини қай тарз тушунтириб бера олсин? Боласиям, ўзиям “Т-28” тракторидан бошқасини билмаса?

Davomi »

Яхшилик. Ҳикоя. Одил Ёқубов.
907 Marta o'qildi

Эгнида кўк кўйлак, бошида кўк рўмол, у яқин бир ой мотам тутди. Кўнглим хуфтон, мен кечаю кундуз унинг йўлини пойладим, бир оғиз сўзига зор, уйдан чиққанида кўзларига тикилдим, лекин у ҳар сафар мени кўрганда узоқдан тескари бурилиб кетар эди. Бир ойдан кейин келинойим ўз элига кетадиган бўлди. Мен лоақал хайрлашар, ақалли яхши кунлар хотираси учун бир оғиз бир гап айтар, деган умидда эрталабдан йўлини пойладим.

Davomi »

Қисмат. мактуб ҳикоя. Олим Отахон.
838 Marta o'qildi

Синглим бечора касалга чалиниб шунақа инжиқ бўлиб қолгандир-да, дейишингиз мумкин. Майли, ҳечқиси йўқ, ака, чунки дадамдан кейин сиз менга ота ўрнидасиз. Аслида бундай ўйлаб қарасам, отамиз ҳам, онамиз ҳам сизсиз, негаки, сира унутолмайман,

Davomi »

Сукунат манзили. ҳикоя. Дилмурод Назар.
810 Marta o'qildi

Одамларнинг какликларни отиб қулатгандаги қийқириқларини, омон қолган бечора қушларнинг дилини босган ваҳмни тасаввур қилиб, бу ҳол гўё кўз ўнгимда содир бўлаётгандек сесканиб кетдим. Шом тушди. Ўрнимдан туриб йўл юришда давом этдим.

Davomi »

Ёмғир. ҳикоя. Фарҳод Мусажон.
824 Marta o'qildi

Кейин ётавериш жонига тегди, секин туриб приёмникни қўйди. Шўх куй берилаётган экан, эшитиб ўтириб нонушта қилди. Нонушта қилиб бўлганида «твист» бошланди. Эркинжон жиннилик қилиб ўйинга тушиб кетди. У ўз қилиғидан ўзи куларди. Кайфи чоғ эди. Аммо вақт ўтиши билан аста-секин зерика бошлади. 

Davomi »

Мамдуа, Мамдуҳ. ҳикоя. Маъруфжон Йўлдошев.
831 Marta o'qildi

Дераза ромларининг кўчган жойларидан эски бўёқлари ҳам қатма-қат бўлиб кўриниб турарди. Бир жойидаги бўёқ кўчиги инсон юзи шаклини пайдо қилганди. Кенг пешонаси, сочи, узун чанаси ва беўхшов қулоқлари билан бир ҳамқишлоғимни, капитан Турғут Тунчқояўғлини эслатарди.

Davomi »

28 июнь. Ёзувчи Аҳмад Аъзам туғилган кун. Марлен..ҳикоя. Аҳмад Аъзам
802 Marta o'qildi

Твда “Ўзлик” кўрсатуви тилга тушиб, одамлар берилиб кўрадиган вақтлар эди. Кабинетимга бир ёши улуғ киши кириб келди. Саксон икки ёшда экан, лекин кекса кўринмайди. Ўрта бўйли, юмалоқдан келган, гавдаси пишиқ, пешанаси думалоқ бўртиб турарди.

Davomi »

Гап. ҳикоя. Жамила Эргашева
848 Marta o'qildi

Муяссар уйга қайтгач, эрига маслаҳат солган эди, “50 минг бўлса, ойлигингдан берарсан. Бир ойда бир марта қариндошлар билан ўтирсанг, ҳеч нарса эмас”, деб қўйди. Лекин ўзининг кўнглига ғам тушди, акасига ўхшаб, қўй сўймаса ҳам, дастурхонни яхшигина қилиши керак бўлади.

Davomi »