Жаҳон адабиёти

Отамнинг жомадони.(Нобель маърузаси). Орхан Памук.
81 Marta o'qildi

Отам кетгач, жомадонга қўл уролмай, бир неча кун ёнига нари-бери бориб келганимни эслайман. Қора теридан ясалган кичик жомадоннинг қулфи, доира шаклидаги бурчаклари болалигимдаёқ кўзимга сингиб қолганди. Отам уни қисқа муддатли саёҳатларга чиққанда ва баъзан уйдан ишхонасига нарса ташиганда қўлга оларди.

Davomi »

Ван Гогнинг қабри (ҳикоя). Ёшико Шибаки.
224 Marta o'qildi

Ябукининг ўзи ёшлик пайтларида икки йил Париждаги рангтасвир мактабида таҳсил олганди. Ўшандан бери мартаба борасида ҳам, тақдир борасида ҳам ҳеч бир муаммога дуч келмаганди: университет аспиранти ана-мана профессор унвонини оламан деб турганди. Энди эса худди савдойи одамдек оқибатини ўйлаб-нетиб ўтирмай, ишни ташлаб, боши оққан томонга кетмоқчи бўлиб турибди.

Davomi »

Эркин Мусурмонов НОБЕЛЬ МУКОФОТИ ЛАУРЕАТИ МО ЯН ёхуд эртак ва ҳақиқат қоришган адабиётнинг муваффақиятли бўлиши хусусида.
1158 Marta o'qildi

Мо Яннинг мукофотга лойиқ деб топилиши турли адабий доираларда ижобий муносабат билан бирга айрим ғарблик танқидчиларнинг иккиланишларига сабаб ҳам бўлди. Кейингиларни тушуниш мумкин: одатда Нобель мукофоти ўз соҳасида машҳурликка эришиб, танилганларга берилар эди.

Davomi »

"Адабиётсевар". ҳикоя. Азиз Несин.
1155 Marta o'qildi

 Замонавий уй жиҳозлари билан тўлган уйни айтмай турақолай, эҳ-ҳее-е. Шифтга тегай деган музлатгич, чангютгич, тикув машинаси, бичув машинаси, ҳуштак чаладиган чойнак, блендр, миксер деган алламбалолар кўргазма павилонига қўйилган нодир буюмлардек жойлаштириб қўйилган.

Davomi »

Қарғиш. ҳикоя. Бесо Хведелидзе. Иқбол Ҳумоюн таржимаси.
1153 Marta o'qildi

Хоҳ ишониг, хоҳ ишонманг, ундан юзини ажин босган, кўриниши саксон ёшли чолни эслатадиган бир қария дунёга келди. Аёл бечора ҳам нима қилсин? Ўзи қорнида тўққиз ой кўтарган фарзанди-да, Кўкрагини қари гўдакка тутди. 

Davomi »

Гумроҳлик. Артур Кларк. Алижон Зоҳидий таржимаси.
1215 Marta o'qildi

— Биз сизга, доктор Кросс, космик кемалар эмас, ҳарбий ракеталар яратишингиз учун маош тўлаймиз, — деган эди шу машмашалардан бироз аввал генерал Поттер норози қиёфада. — Агар жуда чидаб туролмасангиз, асосий ишдан бўш вақтларингизда бу бемаънилик билан шуғулланишингиз мумкин. Тушундингизми?

Davomi »

Калтакесак. ҳикоя. Банана Ёсимото.(Япония)
1149 Marta o'qildi

Ҳар куни Япониянинг турли ҳудудларидан унинг шифохонасига мижозлар оқиб кела бошлади. Уларнинг аксари оғир дардга дучор бўлган беморлар эди. Бечораларнинг сўнгги умидлари Калтакесакдан эди. Ҳар қанча куч сарф этмасин, унинг Худо ато этган шифобахш кучи тугамасди.

Davomi »