Энг сара асарлар

Ёмғир булути хотираси. янги ҳикоя. Саломат Вафо
1378 Marta o'qildi

  “Саилий, айтчи шунча катта бўлган ва улкан ер шарини  нима кўтариб турар экан. Улкан коинотда  ер шари, ер сайёраси қандай тортишиб турар экан. Бизнинг ёмғир булутлари нерларда бўлар экан?.Қуёш ботганидан сўнг ер улкан қаронғи бўшлиқда бирор ёққа Фарғонанинг хандалагидай юмалаб кетмайди. Билмайсан яна шоирсан. Энам тоғли жойларда зилзила бўлса: хўкиз ерни бир шоҳидан иккинчи шоҳига олди. У кун бўйи ерни кўтаравериб хориган  эди", дерди.

Davomi »

Лайлак хотин. янги ҳикоя. Саломат Вафо
1337 Marta o'qildi

  Анжела қошларини  баланд кўтариб кампирга боқди. “Мени кечиринг, кетаман, мен энди бу денгизларга, қушларга, кемаларга қарай олмайман. Уларнинг ҳар бири денгиз тубида чингуллар, маржонларга ўралиб қолган Рўзанинг фарёд ва илтижоларини олиб келади".

Davomi »

ЎЗБЕК ЭРКАКЛАРИ "ҚИЗИЛ КИТОБ"ГА КИРАДИМИ?.
1336 Marta o'qildi

Яна шуни таъкидлашни истар эдимки, мамлакат учун жуда муҳим бўлган таълим, соғлиқни сақлаш ва мактабгача таълим вазирликлари фаолиятида хорижий ташкилотларнинг улушини камайтирмоқ лозим. Акс ҳолда пенсияга чиқиб 9 йилгина пенсия оладиган ўзбек эркакларига ўҳшаб, яқин орада ёш ўзбек гўдак болаларимиз ҳам инсониятнинг "Қизил китоби"га кириши мумкин.

Davomi »

75 йиллик чинқириқ. янги ҳикоя. Саломат Вафо
1154 Marta o'qildi

 Тумшайиб ётган қаронғиликда  ҳаётдан  ва одамлардан узоқда айвон  ва қаронғу  саҳнларда ғалати сафарбарлик шовури  пайдо бўлган эди.  Узун катакомба йўлакларда ва йўлакларнинг ойлаб, йиллаб очилмайдиган,  эгаларининг оламдан ўтиб кетганига аллақачон 75 йилдан ошиб кетган делолар..

Davomi »

Сэ Бин Син (1900-1991). Хитой шеърияти туркумидан. Гулноза Аъзимова таржимаси
1145 Marta o'qildi

Унинг юзидан, чиннигул янглиғ,
Нотайин ғам-ҳасрат уфурарди,
Гул атри билан
Ўз атрофини чулғарди.
Ғамгин ва мотамсаро юз билан
У ёрқин чечакни эмас, балки
Ғам-андуҳни хиёбон бўйлаб олиб ўтганига
Менинг ишончим комил.

 

Davomi »

"Олим Бўри, Бўри эдими?". Саломат Вафо
1148 Marta o'qildi

      Уҳҳ.. 21 аср одами шунча шавқатсизми... 2006 йилдан сўнг  тўрт  маротаба  “..ўша ёққа” ётқизишга муваффақ бўлган дейишади. Ва ҳатто, яқинда  2016 йилнинг январь ойида,  эгилмас шоир  Олим Бўрини  Миробод туманлараро фуқаролик судига бериб, уни барча инсоний ҳуқуқларидан маҳрум этиб, одамлар билан муомила қилишга лаёқатсиз деб хукм чиқаришга муваффақ бўлган,  дейишади.

Davomi »

Шарқда муҳаббат тарихлари. Мираъзиз Аъзам
977 Marta o'qildi

Иброҳим пайғамбар — ул зотга Оллоҳнинг саломи бўлсин! — дастлабки хотинлари Сорадан 30 йил фарзанд кўрмадилар. Эрамиздан 1500 йил бурунги топилган никоҳ шартномаларида: Агар хотин бола кўрса, эрнинг иккинчи уйланишга ҳаққи йўқ, агар бола кўрмаса, хотиннинг ўзи эрига жориялардан бирини олиб беради ва туғилган чақалоқни ўз боласидай тарбиялайди, дейилган. Сора она, шу таомилга кўра, ўз устларига мисрлик бошқа хотинни олиб бердилар.Унинг оти Ҳожар бўлиб, ундан ҳам ўн йилгача фарзанд бўлмади. Ривоятга кўра, бир куни Ҳожарнинг шундоқ кўз ўнгида ердан сув отилиб чиқиб, оқиб кета бошлади.

— Зам, зам! — дедилар. Бу ўзбекчасига, «Тўхта, тўхта!» деганидир.

Davomi »

Vogue журналига юз йил
977 Marta o'qildi

 Vogue  журнали хотин -  қизларнинг энг машхур ва энг кўп тиражда босиладиган рангли нашри ҳисобланади. Журнал дунё халқлари маданияти, санъати ва асосан урф либосларини дунёнинг машхур модачи аёллари тамонидан тарғиб этади. Замонавий ва мумтоз услубдаги  янги урф тенденциялари ўрганилади.  Vogueнинг дунёнинг жуда кўплаб мамлакатларида ваколатхоналари  ва бўлимлари бор. Ушбу мамлакатлар халқлари  миллий минталитети мезонларига риоя этилиб  чоп этилади.  Журнал  адади 150 000.

Davomi »

Шукур Холмирзаев ҳикоя ҳақида
990 Marta o'qildi


Мен бир қаламкашман, беш-ўнта ҳикоя ёздим, бунгача ва ҳозир ҳам ҳикоя ўқиб бораман, бу тўғрида оз-моз ўйлайман.
Бир замонлар, − ҳозирги кунда ҳам баъзан, − шундай ҳикояларни ўқир эдим: бир қиз бир йигитни севади, кейин йигит вафосиз чиқипти, кейин қиз унинг юзига...

Davomi »

Дарсдан сўнг. Матназар Абдулҳаким
1251 Marta o'qildi

Дунёда турфа ҳайкаллар бор - улар турли шахслар, жониворлар, воқеалар, ҳатто белгиларга атаб барпо этилган. Бироқ сиз ШЕЪРга атаб ҳайкал ўрнатилганлигини биласизми?
Энди биласиз! Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида қуйидаги шеърга атаб мана бу ёдгорлик ўрнатилган. Шеърда эса чиндан бўлиб ўтган воқеа тасвирланган!

Davomi »