Мен турли адабий давраларда Файзи Шоҳисмоилни кўриб турардим.Файзи оға .бошқа турклардай шижоатли, ҳаракатлари тез эмас эди. У инсон осойишта, оғир - босиқ, жуда мулоҳазали одам эди.Мен 10 йиллар олдин "Номсиз кема " ҳикоямни "Jahon adabiyoti" журналига олиб борган эдим.Икки ойдан сўнг таҳририятга машҳур "Навоий - 30" биносига борсам, устоз Файзи Шоҳисмоил ҳикоямни турк тилига таржима нусҳасини узатди. Бошим осмонга етган эди. Бу инсон асаримни тасоддифан ўқиб қолиб, юрак амри билан турк тилига таржима қилган экан.
Бир пайтлар “чиройли ва ақлли қизалоқлар, Бухорийнинг тазкираси номини талаффуз этганда (Ал-Жоме ас-Саҳиҳ) лаблари кибрли чўччаядиган қизалоқлар” билан бир партада ўтириб, кўнгли тўлиб-тўлмай фалсафадан дарс олган муаллиф ўзининг қаҳрамонига қўшилиб айтмоқчи эди.
Туркияликлар Ибн Сино, Беруний, Улуғбек, Али Қушчини яхши билишади ва севишади, бу улуғ шахслар номида улкан жомелар, тиб марказлари, майдонлар борлигидан, улар ҳақидаги тарихий ва илмий китобларнинг кўплигидан ҳам билса бўлади.
Феруз Ҳиндистон, Арабистон, Эрон, Туркия савдогарлари орқали Хоразмга чет эллардан ноёб китоблар келтиртирган ва уларни кўп нусхаларда кўчиртирган, тарих ва адабиётга оид китоблардан иборат бой кутубхона яратган. Феруз меъморлик, наққошлик, хаттотлик каби санъат турларини ҳам ривожлантирган.
Ёзувчининг аёли Раҳбаройнинг хасталиги кундан-кунга кучайиб, эрининг ғамида куя-куя сил бўлиб, 1943 йил 6 мартда 46 ёшида дунёдан ўтди.
1956 йил 9 октябрида Шўро ҳукуматининг Абдулла Қодирийни айблов ҳукми бекор қилинди. Аммо шундан кейин ҳам то 80-йиллар охиригача унинг қаерда отилгани сир тутилди.
ХХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзе ўз нутқида ўтган 68 йил ичида Хитой иқтисодий-ижтимоий жабҳада катта ютуқларга эришганини қайд этди. Жумладан, жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакат ЯИМ 6,9 фоизга, аҳоли жон бошига реал даромад 7,3 фоизга ошди.
Мулоҳазаларим ўқувчига ишончсизлик ёки уни “ҳамиша ёзувчи етовида ва шу боис ҳимояга муҳтож”, деб билиш сифатида тушунилмасин. Зеро, улар ўқиш жараёнининг психологик хусусиятларидан келиб чиқади.