Хабар

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида.


Marta o'qildi

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида.

Мамлакатимизда мўътабар аёл зотига улкан эҳтиром кўрсатиш, хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, шунингдек, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой тажрибаси билан бугунги туб ислоҳотларимизда фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган опа-сингилларимизни муносиб тақдирлаш мақсадида қуйидагилар орден ва медаллар билан мукофотлансин:  

 

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Арзиева Мархабо Имамназаровна - «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг навли прокат цехи металл сараловчиси, Тошкент вилояти

Атабаева Оматхон Каримжановна - Андижон шаҳридаги «Сиёвуш голд транс» масъулияти чекланган жамияти ҳайдовчиси, Андижон вилояти

Ахмедова Зулфия Рахмоновна - «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг «Навоий машинасозлик заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси темирчилик-пресслаш цехи машинисти, Навоий вилояти

Ахмедшина Фания Авзаловна - Жиззах давлат педагогика университетининг умумий тарих кафедраси профессори, Жиззах вилояти

Бегматова Азза - Ўзбекистон давлат драма театри етакчи саҳна устаси

Қобилова Мавлуда Умрзоқовна - Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг бўлим етакчи муҳандис-технологи, Қашқадарё вилояти

Мазахидова Надира Ташпулатовна - Қўқон шаҳридаги «Қўқон ёр-ёри» ашула ва рақс фольклор-этнографик ансамбли мусиқа раҳбари, Фарғона вилояти

Маматкулова Айсара Бердикуловна - Сардоба туманидаги «Нурафшон дала сари» фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти

Матякубова Мехрибан Кадамовна - «Ҳунарманд» уюшмасининг Хива шаҳар бўлими аъзоси, каштачи, Хоразм вилояти

Нармурадова Махбуба Акрамовна - Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг фаррошлар бригадаси бошлиғи, Самарқанд вилояти

Ражабова Марҳабо Мухаммадиевна - Қоракўл туманидаги «Хосиятли Қоракўл нури» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Бухоро вилояти

Расулова Муқаддам Мансуржоновна - Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази директори

Саидмуродова Максуда - Мингбулоқ тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси, Наманган вилояти

Хаитова Айжомал Назировна - Олтинсой туманидаги «Туяқуш тиллолари» оилавий корхонаси раҳбари, Сурхондарё вилояти

Хожаметова Замира Жумабаевна - Қўнғирот туманидаги «Kungrad agro-solodko system» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси

 

«Дўстлик» ордени билан

Айтбагамбетова Айбатша Бекбердиовна - Гулистон шаҳридаги «Дўстлик» маданият маркази хореографи, Сирдарё вилояти

Алимова Арзихан Абдиллаевна - «Ҳунарманд» уюшмасининг Жиззах вилояти бошқармаси аъзоси, қуроқчи

Аталикова Евгения Владимировна - Қувасой шаҳридаги «Қувасойцемент» акциядорлик жамиятининг хомашёни қайта ишлаш участкаси кран машинисти, Фарғона вилояти

Байрамова Наталья Шамуратовна - Тупроққалъа туманидаги «Матёқуб Қодир» чорвачилик фермер хўжалиги технологи, Хоразм вилояти

Васильева Татьяна Александровна - «Ўзаэронавигация маркази» давлат унитар корхонасининг Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш автоматлаштирилган тизими Тошкент маркази ҳудудий бўлинмаси диспетчери

Джуракулова Саодат Эшқобиловна - Бойсун тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Сурхондарё вилояти

Исмаилова Гавхар Абдуманановна - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Мис эритиш заводи мисни электролизлаш цехи кран машинисти, Тошкент вилояти

Каипова Гулистан Сарсенбаевна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиали жонлантириш бўлими шифокори, Қорақалпоғистон Республикаси

Каюмова Махфуза Абдинабиевна - Пахтачи туманидаги «Пахтачи агро ҳамкор томорқа хизмати» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Самарқанд вилояти

Лян Екатерина - Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг иссиқхонада сабзавот, полиз экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси мудири

Насридинова Шохида Тауфиковна - Мирзо Улуғбек туманидаги «Milk Foods Trade» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Тошкент шаҳри

Нестерович Людвига Петровна - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ҳайкалтарош

Рискулова Айногул Жунусовна - Марҳамат туманидаги «Марҳамат 112-қурилиш» масъулияти чекланган жамияти пардозчиси, Андижон вилояти

Салимова Манзура Алимовна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси

Сариева Нурбиби Баймахановна - Конимех туманидаги «Қоракўл Учтепа сур» масъулияти чекланган жамияти чўпони, Навоий вилояти

Халбаева Дилрабо Джурабековна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси

Чўлиева Зийнат Бобоевна - «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг Бухоро филиали ахборот хавфсизлиги ва маълумотлар узатиш тармоқларини бошқариш бўлими муҳандиси, Бухоро вилояти

Эргашева Танзила Низамовна - Наманган шаҳридаги «Art Soft Tex» масъулияти чекланган жамияти тикувчиси, Наманган вилояти

Юлдашева Мавлуда Меликовна - Шаҳрисабз шаҳридаги «Ипак йўли» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Қашқадарё вилояти

 

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Дадабоева Манзурахон - Андижон туманидаги 10-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернати директори, Андижон вилояти

Зоирова Азиза Ибрагимовна - Қарши давлат университетининг француз тили ва адабиёти кафедраси мудири, Қашқадарё вилояти

Зохидова Мамурахон Насиллоевна - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг ўқув-методика ва ҳарбий-ватанпарварлик бўлими бошлиғи, ёзувчи

Мирзаева Меҳринисо Латиповна - Ғиждувон туманидаги «Маржона Эъзоза» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари, Бухоро вилояти

Эшмаматова Дилором Бахрамовна - Сергели туманидаги 6-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент шаҳри

 

II даражали «Саломатлик» ордени билан

Гадоева Дилфуза Мустафоевна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали оғир куйиш жароҳатлари бўлими катта ҳамшираси, Бухоро вилояти

Холмуродова Замира Бахромовна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали неврология бўлими мудири, Жиззах вилояти

Шавазова Муҳаббат Исматовна - Республика перинатал марказининг чақалоқлар анестезиология ва реанимация бўлими анестезиолог-реаниматологи

Юлдашева Райхон Сайфидиновна - Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали кўз жарроҳи, Самарқанд вилояти

 

«Соғлом турмуш» медали билан

Мадалиева Феруза Махамадовна - «Тараққиёт» аҳолининг турмуш тарзини ривожлантиришга кўмаклашиш маркази раҳбари, Фарғона вилояти

Мирзаева Елена Садуллаевна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Foreign Languages» телеканали хорижий тиллардаги илмий-маърифий ва бадиий дастурлар муҳарририяти бош муҳаррири

Эркаева Шоира Баҳрамовна - Қамаши туманидаги «Мироншоҳ ва Иброҳимжон» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қашқадарё вилояти

 

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Алеуова Гулистан Усербаевна - Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг халқаро-ҳуқуқий масалалар бўйича катта ёрдамчиси

Ахатова Замира Рустамовна - Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлимининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, Самарқанд вилояти

Расулова Лола Анваровна - Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг «Хўжайли» чегара божхона пости катта инспектори

Рахматова Гулзода Шоврукжоновна - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси

 

«Келажак бунёдкори» медали билан

Айтмуратова Сарбиназ Елмурат қизи - Нукус шаҳридаги Ёшлар технопаркининг инновацион лойиҳаларни жалб қилиш ва саралашни ташкил этиш бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси

Давронова Шарифа Жамшеровна - Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Маннопова Фотима Саид қизи - Тошкент шаҳридаги «Techno time academy» робототехника мактаби директори

 

«Шуҳрат» медали билан

Абдиева Муътабар Арслоновна - Сирдарё туманидаги «Reka-Med Farm» масъулияти чекланган жамиятининг инфузион эритмалар ишлаб чиқариш цехи йиғувчи-қадоқловчиси, Сирдарё вилояти 

Абдукадирова Саида Исламовна - «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамиятининг «Тошкент иссиқлик электр станцияси» филиали марказлаштирилган таъмирлаш цехи кран машинисти, Тошкент вилояти

Азимова Гулмира Джахановна - Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси трамвай ҳайдовчиси

Артикова Дилноза Илхомбаевна - Ўзбекистон давлат филармониясининг Хоразм вилояти бўлинмаси раққосаси

Вохидова Нилуфар Умаровна - «Ҳунарманд» уюшмасининг Чуст тумани бўлими аъзоси, дўппидўз, Наманган вилояти

Даулетмуратова Зулхумар Махсетовна - Хўжайли туманидаги 2-оилавий болалар уйи директори, Қорақалпоғистон Республикаси

Зиятова Махмуда Маматқуловна - Шароф Рашидов туманидаги «Махмуда Зарина Зарифа» масъулияти чекланган жамияти директори, Жиззах вилояти

Исмадиярова Диларам Тулкуновна - Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлими мутахассиси, «Оқила аёллар» ҳаракати аъзоси

Касимова Шахзодахон Рамизидиновна - Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг Фан ва инновациялар бошқармаси бош мутахассиси

Касимова Шоира Сатволдиевна - Андижон вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, бош отинойиси

Қахорова Ирода Иминжоновна - Уйчи туманидаги «Зиёкор» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Наманган вилояти

Қиличева Ойша Тенглашевна - Нурота туманидаги «Мурувват» ногиронлар учун эркаклар интернат уйи хўжалик бекаси,  Навоий вилояти

Мехмонова Рўзихон Абдувалиевна - Балиқчи тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси ишчиси, Андижон вилояти

Мустафаева Шахноза Байзаковна - Янгийўл шаҳридаги «Дугоналар» ногирон аёллар жамияти раиси, Тошкент вилояти

Мухутова Лола Муҳаммадовна - Олот туманидаги «Олот каштадўзлари» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Бухоро вилояти

Нуржанова Сабохат Шомуратовна - «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси экскурсоводи, Хоразм вилояти

Самиева Гузал Мухитдиновна - Сариосиё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Сурхондарё вилояти

Сулаймонова Гулчехра Тохир қизи - «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамиятининг кўприкли кран машинисти

Усмонова Гулнора Хошимжоновна - Бағдод туманидаги «Гулнора Матқулобод бодомлари» ишлаб чиқариш кооперацияси раҳбари, Фарғона вилояти

Файзуллаева Насиба Нуруллаевна - «Навоийазот» акциядорлик жамиятининг полипропилен қоп ишлаб чиқариш цехи оператори, Навоий вилояти

Халиярова Хабиба Алексеевна - Ғузор туманидаги «Моҳигул Моҳларойим жилоси» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қашқадарё вилояти

Ходжиболаева Раъно Одиловна - Фарғона шаҳридаги «Сурхтепа» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Фарғона вилояти

Шерова Зулфия Махмудовна - Шўрчи туманидаги «Шўрчи Азиз агрофирма» масъулияти чекланган жамияти раҳбари,  Сурхондарё вилояти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш.Мирзиёев

https://president.uz/uz/lists/view/6005?fbclid=IwAR2vMyCAMH1GXPlCbuPHbMmjTIEK7CbK_w45-OEBhIOdyAyefcTcFSxFIjk

- - -


< Orqaga qaytish