Мақола


Marta o'qildi

"Икки қутб"... муносабат. Саломат Вафо

Истеъдодли ёзувчи Умид Алининг “Икки қутб” китобини ўқидим.Китоб “Akademnashr” нашриётида шу йил 2023 йил чоп этилган.Китоб Ҳикоялар,ўзгача ҳикоялар ва кичик ҳикоялардан ташкил топган.

Китобда “Акс” каби жиддий ҳикоялар ҳам бор.Умид Али ғайри-табиий мавзуларни қаламга олади.Асарда  қаҳрамонлар кўзгуда ўз аксини кўролмай қолади. Бу каби ҳикоялар Кафка,Камю қаҳрамонларини ёдга солади.Ҳикояларни биринчи марта ўқиганингизда ҳикоялар бир-бирига боғлиқдай, ёзувчи бир ўтирганда ёзиб ташлагандай таассурот қолдиради.Баъзи ҳикояларда ёзувчи ўзи билан ўзисуҳбат қургандай  туюлади.Адиб кўп ҳикояларида тўқима образлар ўйаб топади:умид,бахт,орзу каби.

    Асарларни тиллари равон,кечинмаларни маҳорат билан ифодалайди.Ҳикоя қаҳрамонлари ғайри-табий тақдир иштирокчилари ҳисобланади.Бири ўз-ўзидан йўқ бўлади,бири  ёлғизлик билан суҳбат қуради ва ҳаказо.

   Китобнинг “Кичик ҳикоялар“ бўлимидаги битиклар кундалик тарзида ёзилгандай туюлади.Аслида кичик ҳикояларни ёзиш,унга воқеалик,сюжет,ечимни сиғдириш осон эмас.Аммо ёзувчи Умид Али буни уддасидан чиққан.Ўнлаб  кичик ҳикояларни муваффоқиятли ярата олган.У ҳикояларни ҳеч кутилмаган хотима билан якунлаган ўринлари бор.”Қўлсоат” ҳикоясида ечим ўзини оқламаган,чучмалроқ чиқиб қолган.Яъни қўл соат совға қилинган докторнинг қўли протез бўлиб чиқади.

   “Икки қутб” тўпламини ўқиган одам адабиётимизга дунё адабиётидан хабардор бўлган,ўз йўли ва ўз овозига эга ёзувчи кириб келаётганидан огоҳ бўлади.Умид Алининг ҳикоялари шунчаки ёзилмаган у юрак сарҳатларидан,ҳаёт тажрибалари призмаларидан ўтган, эҳтирос ва ҳиссиётар ҳосиласидир.Бозор иқтисодиёти мезонлари ҳукмрон бу мураккаб ҳаётда адабиётга йўлингиз ҳайрли бўлсин,дейман.Қалбингиздаги,юракингиздаги эмоциялар,кечинмалар гўзал ва сирли ҳикояларга айлансин.

  Қалбларни бирлаштирган “Икки қутб” китоби ёзувчи Умид Алига ва адабиёт мухлисларига муборак бўлсин.   

 

- - -


< Orqaga qaytish