Шеърият


Marta o'qildi

"Бир роҳат мужассам ҳар жароҳатда..".. Фарруҳ Ҳасанов

 

БУҲРОН
Нуҳ лангар ташлади – синди сукунат,
Қониб сув симирди Одам илдизи.
Қўйнида бир илон сақлаган миллат
Барибир етмади жаннатга сузиб.
Қанча бошни кесди шавқатбилмас чарх,
Қанча қонхўр қашқир қайради тишин.
Минг қайта тузилган ёлғончи тарих
Тағин кулфатзада ва зулматнишин.
Илми йўқ толиблар бадмаст куй чалар
Ва фано даштида юрар адашиб.
Даҳрийга айланган чаламуллалар,
Эски бир меҳробни минг йил талашиб.
Барчасин қони бир – рафиқу рақиб,
Бемор бир, ҳаким бир, гумроҳу жаллод...
Фақат яшаб қолди ёвга терс боқиб
Етти пушти куйган ҳезалак авлод.
Ул қавм айлаган журъатин сазо —
Ғужурин овлоқда челаклаб қусган,
Имоми ширхўра, олими каззоб,
Шоири ялоқхўр – чин сўздан қисган.
Ибодатлар ёлғон, тавбалар сохта,
Башар ўз ўлчамин унутган мутлақ.
Фақат чаппароста тикланган чоҳда
Кучугин бўсага кўмган Мажнун – Ҳақ!
РУҲДЎЗ
Бир роҳат мужассам ҳар жароҳатда,
Ҳар сукут ортида битта қичқириқ.
Санга асраганим, энг сўнгги хатдай,
Бир сўз — айтилмаган томоқни қириб.
Умида — дунёда очмаган кўзим
Пардаларин сурган нафис шаббода.
Ман — бадавий, чўлда топгунча ўзин
Миррихга лайчадек иярган пода.
Ай, руҳи чиниққан заиф қовурға,
Манингдек дайдига тилама тўзим.
Нечук чўғ қаладинг шоҳтомиримга,
Ай, маним Зардўштим, маним рухдўзим.
Минг ушшоқ эланса зариф пойингда,
Каъбатуллоҳ тутса лабинг қалдирғоч.
Аларнинг минг йиллик ўгитин тинглаб,
Ман санинг кундангга қўяжакман бош.
Қолгани не тақдир — сури Исрофил
Куй чалган даштларга қоришган гилман.
Сан — манглайга битган сўнгги манозил,
Ман — йўлга сочилган а
Шовуллайди қонимда денгиз,
Томиримда титрайди яшин.
Руҳунатим тутундек енгил —
Ечиб ташлар ридоий лошин
Ва осмонга борар у кўчиб,
Бузилади боқий чегара.
Қанотимнинг минг йиллик ўчи
Булутларни олар эгарлаб.
Нисор айлар малаклар ўзин,
Пешонамда от сурар увайс.
Кўкси куйиб, сочлари тўзиб
Қиёфамда рақс тушади Қайс.
... Менга ташна эй Ер, ранжима!
Қуршоқ лабинг кетса учуқлаб,
Тутар қонин мендек занжининг
Искандарий сотқин қудуқлар.
 
Шеърлар шоир Одил Икромнинг Фэйсбук саҳифасидан олинди.

- - -


< Orqaga qaytish