Ҳикоя, шеър

20 феврал - тўғилган кун.


Marta o'qildi

20 феврал - тўғилган кун."Ёдимнан чиқмийсиз,оға..". хоразмча шеърлар. Матназар Абдулҳаким.

“Ёдимнон чиқмийсиз, оғо” – дадингми,
Соғиниб оқарди сочи оғонгнинг.
Бўғмо илон бўлиб бўғар ойролиқ,
На гарак ёдингнон чиқормоғонинг.
Ёддон чиқормоғон дийдор бўломи,
Ёрсизлиқдан худо урғони йохши.
Ёддон чиқорсом ёр ҳеч бўлмоғондо
Ҳар воҳдо бир галиб дурғони йохши.
* * *
Бошинг омон бўлсин нерда бўлсонгом,
Гўззингдаги ёшинг ёддон чиқмосин.
На-да мурод билан Султонбоводон
Олиб галган дошинг ёддон чиқмосин.
Гўзёшлоринг оқиб дарё бўлсоло
Мани юракимни-бағримни доғлоп.
Ғомни ғорқ атаман Султонбоводон
Аккаган дошингни бўйнимо боғлоп.
* * *
Ёдимнон ҳеч чиқмийн, гўрмасам ойлоб,
Жиғми патла атар ади гажаки.
Ийнди ўтирибди монглойчо бойлоб,
Ангсамни қотирор доғдийн лачаки.
Кўнгил қурсин, киччи охтиқдоном ёш,
Зимистон амас бир кўчаси йўқ ҳеч.
Ишқ ўти юракда дик пешин қуёш
Бўлиб ёнаваржак, ўчаси йўқ ҳеч.
Бўлиб-қу борётир ўмри гуним геч,
Қоррилиқ ёшлиқо сиро сороймос.
Кўнгил ёшоришдон тўхтомийди ҳеч,
Лекин соққолимни бири қороймос.
* * *
Изимнан топмасин бегоноло дап,
Изингнан сийириб галётир сочинг.
Йўлдо оломоно қошинг қочинг дап,
Йўлдо оломоно сочинг дар қочинг.
Дасам “Бу галишда паридан зўрсон”,
“Сани мохтосин дап ўрвадим” дадинг.
“Ман сани соғиндим, сан на” дап сўрсом
“Ман сани неллада гўрвадим” дадинг.
* * *
Сани қизғонғоннон тилка поромон,
Қуври ўлган одом санго боқмийди.
Алингнан дод атип нейра воромон,
Санингдийн қиз охир кима ёқмийди.
Сани дап ёномон гулхоннон гулгун,
Сани дап бир гуни ўчип гетаман.
Ё сани тўй атип оломон бир гун,
Ё вўлмосо бердан кўчип гетаман.
* * *
Қизил гулдийн олмо ёноқи ёнди,
Галянда ўхшопло дўлишғон ойо.
Жаннатни ҳовоси галётирғонди
Мен ёрни қужоқлоп ўтирғон жойо.
Юраким! Сўвади мани дап ростон,
Ўйломо — “Ёнимдо қолмоқо галди”.
Хиёлино тушдик топотолосдон,
Йўл усти бир ховор олмоқо галди.
* * *
Илонло ўрмалап юрар ҳаз атиб,
Сулйунла бошлоди ажойиб гулки.
Гўззимни тейиннан боқсом ас атиб,
Бу боғ олғон акан жаннатдан улги.
Сани мохтоп сайрар булбул, тўтило,
Мани ҳолим ҳамма ошиқ ҳолидийн.
Ишқ ёмғири ёғиб, кўнглимда ўтло
Гўкариб чиқдило, бўлиб ғолидийн.
* * *
Қодийм худой толо атганнан назар,
Алака од вариб қўйиб “элгазар”.
Ун алийжак вохдо бутун бир ўром
Ўнгишар адилар қўнгишидон сўроп.
Ҳозир одомлони билмийн жон ҳалак,
Бойиймон дап ҳамма эл чакачондир.
Ҳозир ҳар галийнда дўрт-бешдан алак,
Йўқ дайан уйингда иккидан тондир.
* * *
Сани вилан, дилдорим, болиқо вордиқ,
Қумлони ичина, кўлни бўйино.
Санггарни сувлори Кўвсардан ортиқ,
Қувонишдиқ чоғоллоқло тўйино.
Ховор варар ади қомиш қоллиқинг
Го лоққо, го созон, годо сўвганнан.
Ўйноқлоп чиқор ади ҳар бир болиқинг
Қормоқинго илиб сўвинганиннан.
* * *


Сан вилан ўйлоғон ўйлоримиз бир,
Чаккан озопимиз ана-болодир.
На учун бўлмосин тўйлоримиз бир,
Икки юракимиз бир дийв лолодир.
Учакинга қўнор каптарларим, ёр,
Қўйлоринг қўромни йохши гўради.
Одинг билан дўлғон даптарларим, ёр,
Чиқонинг жўромни йохши гўради.
* * *
Ўйимо чирмошип олип, гетмийди
Гўззимни алдиннан қоп-қора сочинг.
Ниччалли сaрсангам, сиро етмийди
Ҳар ўрим сочинго икки қулочинг.
Сочинго чўлошиб ўлсам на армон,
Юлдузло кокилинг саноқи вўлсин.
Тор бўлмоқ сочинго худодан пармон,
Бошим дуторингни чаноқи бўлсин.
* * *
Қидириб борвадим олис қолоғо,
Понтонло сув пуркап, осмон азилган.
Юраким қислиқиб қолдим балоғо,
Ҳамма хотин-қийзни сочи касилган.
Тўйдон узянмила ё таъмасини,
Ё сочўсмас холқдон торхоғонмило.
Ёмон иш атянда ё ҳаммасини
“Сочинг касилгай” дап қорғоғонмило.
* * *
Ўзимни ойролиқ ўтино солдим,
Минг йилдийн узойип гетди ҳар ҳапта.
Юраким сорсиди, ҳеч билмийн қолдим,
Дўшмонло дош отди қойси тарапдан.
Қорни очло дўйор ўтиб гун, ойло,
Ёмон бўлор акан кўнгилни очи.
Отиздо тўвлониб дурғон буғдойло
Ўрис юртда юрйан ёримни сочи.
* * *
Толғон кўнгил ёмон ҳамма кўнгилдан,
Ёлғон кўнгил ёмон ҳамма кўнгилдан.
Ошиқ кўнгил ҳамма кўнгилдан йохши,
Қолғон кўнгил ёмон ҳамма кўнгилдан.
Ишқсиз кўнгил касак, ишқсиз кўнгил санг,
Бохтли бўлмосанг ҳам ўлмайан йохши.
Бир-биравни яхши гўриб билмасанг,
Ҳеч бўлмосо ёмон гўрмайан йохши.
* * *
Ёддон чиқорғонинг мудом ёдимдо,
Мусопир эллада қолдим одошиб.
Сансиз бўлғонимнон ҳар бир одимдо
Юрийман минг ёвуқ билан сотошип.
Йуртимдо йуртимнон узоқлодомон,
Далирдим ойлониб сани одингнон.
Буғдойо дўнаман бўлсом-до сомон,
Ёдингнон чиққоним чиқсо ёдингнон.
* * *
Хўшрўй қиз, сан қойси юртни болоси,
Бир гун йўқ ойтожоқ сонго орзим йўқ.
Маннан қочоварма, саннан олоси,
Бир қоро тийин ҳам сонго қарзим йўқ.
Санго бир қорзим бо, узойсин алим,
Бошшинг ёш, қистомо йохши йомоним.
Вох, соати келиб етса ажалим,
Жонимни тўлийман жонинга, жоним.
* * *
Мейрингнан мовотни сиро қўймиймон,
Бошшимдо гўринмийн дурғон тож мани.
Сани юзларингни ўйлоп дўймиймон,
Сани дийдоринга гўззим оч мани.
Мани соғинишни гўззинг қўймосо,
Олтиннон дузийла дузуб бараман.
Манго муҳаббатдан кўнглинг дўймосо,
Санго юракимни узиб бараман.
* * *
Одёмон атин дап душмон гўззи лўқ,
Изимнан махлуқло қўйди онгдитиб.
Отимни махлуқло вилан иши йўқ,
Боётир минг чақрим йўлни чонггитиб.
Қўшиқим жонғирдоп барйанда садо,
Бўлиб гетар бутун олам кўнгли чоқ.
Душмонни ийшимнан гулгани хато,
Юзиннан дошкўмир пахтачалли оқ

xorazmiy.uz

- - -


< Orqaga qaytish