Marta o'qildi
Қаҳраманмараш - Адабиёт шаҳри.
Туркиянинг Кахраманмараш шаҳри ЮНЕСКО томонидан “Адабиёт шаҳри” (City of Literature) деб эътироф этилди.
Шаҳар мэри Фират Гургёл (Fırat Görgel)нинг сўзларига кўра, Кахраманмараш бу нуфузли эътирофга адабиёт йўналиши бўйича қўшилиб, илк бор Туркияда,балки туркий оламда “Адабиёт шаҳри” унвонига эга бўлди.
Бу қарор Парижда — Жаҳон шаҳарлари куни тадбирлари давомида эълон қилинган, дейилади UNESCO маълумотида.
UNESCO Creative Cities Network таркибига қўшилган шаҳарлар сони билан бирга, маданий тараққиёт ва ижодий саньатларни ривожлантиришда аҳамиятли шаклланиши қайд этилган.
2025 йилда ЮНЕСКО қуйидаги шаҳарларга — Аберистуит (Уэльс, Бирлашган Қироллик), Абуджа (Нигерия), Целе (Словения), Конакри (Гвинея), Думагете (Филиппин), Гданьск (Польша), Қаҳраманмараш (Туркия), Лунд (Швеция), Сан-Луис-Потоси (Мексика) ва Танжер (Марокаш) — расман “адабиёт шаҳари” мақомини берилган эди.

Адабиёт шаҳри мақоми муборак бўлсин, гўзал Қаҳраманмараш шаҳри!.
- - -