Саломат Вафо асарлари


Marta o'qildi

"Офарин, Саломат Вафо..". Абдураҳмон Ташанов

   Мен ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист  Абдураҳмон Ташановдан  умрбод миннатдорман. Мен бу журналист йигитни дадил адабий мақолалари ва жаҳон адабиёти, фалсафасидан  хабардор  журналист  сифатида ўзбек ёзувчилари билан қилган суҳбатларини ўқиганман.  Шунинг учун ҳам миннатдорманки,  2015 йил 28 майдан 14 июнгача бўлган муддатда Тошкент шаҳар психодиспансерига ташалганимда, дунёдан узилган ва бари умидларим чил - парчин бўлган одам аҳволида  эдим. Абдураҳмон ана шундай умидсизлик, чорасизлик оламида бир нур бўлиб кириб келди.  Шу фактни ҳам таъкидлашни истардимки, у ер ёпиқ рухий касалликлар  муассасаси бўлгани учун журналистларнинг кириб - чиқиши  осон  эмасди. У ерга  кириши учун ҳам журъат ва жасорат керак эди.

  Фақат мақоланинг баъзи бир жойларига қатъий эътирозим бор: 

  БИРИНЧИДАН, мен  қариндошларим: оғам, сингилларим, жияним, жигарларим...ни қиёфадош, двойник одамларга алмаштирилди деб ёзганим учун,  айни ўша одамлар, кейинчалик ҳам менинг фикримга ҳеч ким  ишонмаслиги, инсонлар билан муомилага нолойиқ топилишим  учун Тошкент шаҳар  ёпиқ турдаги рухий касалликлар касалхонасига ташлашди.  Айтайлик, менинг фикрларим асоссиз бўлиб, бирор кишига маънавий зарар етказганимда, мени судга беришлари керак эди. Уларнинг жамият ва халқан яширган қабиҳ ишлари борки, мени Африка ўрмонларидаги ҳуқуқсиз обориген аёлидай мажбурлаб рухий касалликлар диспансерига ташлашди.

   ИККИНЧИДАН: Мен, дўстимиз Ташанов ёзганидек, у ерда психодиспансерда ўз иҳтиёрим билан даволанмаётган эдим.Бу ерда даволаниш ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас, яна таъкидлайман мени  мажбурлаб ётқизишган эди.  Журналист  укамиз мақоласи давомида мен ётган жойни "шифохона..шифохона.." деб таъкидлайди. Шифохонага одам ўз иҳтиёри билан ётади. Мен ётган  жой Тошкент шаҳар ёпиқ турдаги рухий касалликлар диспансери деб аталади. Темир эшиклар ва темир панжаралар ортида.  Халқ тилида "жиннихона баннисаси.." дейилади. 

  Мақолада тўғри ёзилганидек,  бўлим бошлиғи Елена Владимировна билан дўст бўлиб қолдик. Унга ҳаётим ва фаолиятим ҳақида  ҳикоя қилиб  бергандим. Аммо..негадир  Е. Владимировна мендай соғлом одамга  "шизофрения " деган даҳшатли ташҳис  қўйган   ва профессор Саида Зокировна бу диогнозни тасдиқлаб берган эди.

  Тошкент шаҳар рухий касалликлар диспансеридан чиққач, мени Яшнабод 2 рухий касаллар диспансери бемор сифатида рўйхатга олганди.  Мен "шизофрения" деган ташхисни олдириб ташлаш ва  Яшнабод диспансери рўйхатидан чиқиш учун қандай курашлар олиб борганларим, йиғлаганим, йиқилганим, сурунганим  яна қад ростлаганимдан ўзингиз хабардорсиз. Ўша пайтда бошимга тушган  қора кунларни кунба -  кун ва соатма - соат ФБ саҳифамга ёзиб борганимни ҳам биласиз.  

   Абдураҳмон Ташанов: мени "бетоблигим"   ва ўзича мен тушган ҳароб аҳволни Аркадий Райкининг анектодларига боғлашга уринишини абсурд деб ҳисоблайман. Бу  ўҳшамаган ўҳшатишни ўқувчиларни асл воқеаликдан чалғитишга уруниш деб баҳолайман. 

  Яна  ҳуқуқ ҳимоячиси  А.Ташанов ҳақида сўзим бошидаги ижобий таасурот эффектда қоламан, чунки ҳамма ҳолатда  журналистга кўп нарса боғлиқ бўлавермайди.

  Марҳамат, қуйида  Абдураҳмон Ташановнинг мақоласини ўқинг. 

 

June 4, 2015 ·  

Журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов: Шифохонада ёзувчи Саломат Вафо билан учрашдим

Бундан бир неча ой аввал ёзувчи Саломат Вафо ўзининг бир қатор қариндошлари уларнинг қиёфадошлари билан алмаштирилгани ҳақидаги шов-шувли баёноти билан ижтимоий тармоқларда ҳаммани ҳайратга солганди. Саломат Вафо бу баёнотни ўзи тарқатганини билганимиздан сўнг унинг гапларини СССР замонининг машҳур қизиқчиси Аркадий Райкиннинг Совет тузумини зимдан танқид қилган ҳажвий чиқиши билан муқояса қилиб, Саломат Вафо ҳам зимдан мавжуд тузумни танқид қилаётган бўлса керак деб, хабарларни кулгига бургандик.

Афсуски, воқеалар ривожи хунук йўлдан кетибди ва Саломат Вафо шифохонага тушиб қолибди.

2 июнь куни тушдан сўнг мамлакатимиздаги айрим дипломатик корпус вакиллари ва дўстларимизнинг илтимоси билан пойтахт шифохонларининг бирида даволанаётган Саломат опа билан ярим соатдан кўпроқ гаплашиб келдим.
Маълум бўлишича, ёзувчи Саломат Вафо ўз қариндошларининг ташаббуси ва ҳаракатлари билан шифохонага ётказилган ва бу ерда малакали шифокорлардан муолажалар олаётган экан. Саломат опанинг ўзи мен билан учрашувда муолажалари ортида сиёсий сабабларнинг йўқлиги, шароитларнинг яхшилигини таъкидлади. Яқин орада бу ердан чиқиб, яна жамоатчиликка қўшилишини айтди.

Саломат опа турли интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда ўзининг сиёсий сабаблар билан шифохонага келтирилгани ҳақидаги гапларни инкор этди. Айни пайтда унинг саломатлигидан хавотир олаётган дўстларга миннатдорчилик билдирди.

“Абдураҳмонбек, мен ҳам бу ерга келган куним тунги 2-3 ларгача ухлай олмадим” деди опа учрашувимизда. Ўзининг таъкидлашича, шифохона врачи Елена Владимировна билан яқин дўст бўлиб қолибдилар. Қизлари унинг ҳолидан хабар олиб туришган экан. Фақат ўзининг айрим яқин кариндошларидан қаттиқ ранжиганини, улардан бундай шафқатсизликни кутмаганини айтди.

“Мен ўзига яраша таниқли одамман, ёзувчиман. Агар мен турмушда шунчалик қийналаётган бўлсам, бошқа оддий хотинлар қанчалик эканини тасаввур қила оласизми?” деб йиғлаб юборди. У кишининг айтишича, поччамизнинг характерида инжиқлик етарли, мураккаб феълли бу одам қариндош-уруғлар ўртасида ҳам ўзига яраша мавқега эга. Шу боисдан Саломат опа ижодкорлиги, юмшоқ феъллилиги билан уларга мослаша олмаган. Йиллар бўйи давом этган бу таранглик, асабийлик у кишининг соғлиғига таъсир қилибди.

Мен: “Сизни мухолифатга алоқангиз, унинг сафларида дўстларингиз борлиги учун келтиришгандир”, деган “провакацион” савол бердим. У киши бу гапларнинг ўзининг бетоблиги ва даволанишига алоқаси йўқлигини айтдилар. Саломат Вафонинг шифохонага ётказилиши ортида сиёсий сабабларнинг йўқлиги, шу боисдан унинг тезда сафларимизга қайтишидан хурсанд бўлиб уйга қайтдим.

“Ҳаракат” таҳририятидан: Саломат Вафони Аркадий Райкин билан солиштирувчи хабаримизни пастдаги линк орқали ўқишингиз мумкин:

http://www.harakat.net/news/?id=16188

 

 

 

Офарин, Саломат Вафо! Истаган одам мавжуд режимни танқид қилолишини кўрсатдингиз! - «HARAKAT»...

Офарин, Саломат Вафо! Истаган одам мавжуд…

HARAKAT.NET

 

 

- - -


< Orqaga qaytish