Эълон ва табриклар

Таъзия изҳор этамиз.


Marta o'qildi

Таъзия изҳор этамиз.

    Гулсара опа  Мамадали Маҳмудов қамоқда даврида  уч  нафар  фарзандини ҳам ота, ва ҳам она бўлиб тарбиялади. Ҳаёт ва тирикчиликнинг ўзи бир муаммо бўлса, ёзувчининг рафиқаси 17 йил давомида умид ва умидсизлик орасида эрини озод этиш учун ҳаёт деб аталмиш қояга тирмашди.   Барча ўзбек аёлларидай камсуқум ва жафокаш Гулсара опа 2013 йил апрелида эри қамоқдан азод бўлганидан сўнг, орадан уч йил ўтиб,  2017 йил 11 январь  куни вафот этди. 

   Ёзувчига олис умидсизлик йиллари орзу ва ишонч  маёғи бўлиб порлаган Глусара опанинг вужудини  вақтсиз ҳалокат маҳф этди. Аммо Гулсара опа ўзбекнинг улуғ ёзувчиси Мамадали Маҳмудов каби,  яна мингларча, юз мингларча Маҳмудовларга сабр - тоқат, умид ва таянч манзили  рамзи ўлароқ  яшайверади.

   www. nurzamon.uz  сайти бошқарув ҳайаъати устоз ёзувчи Мамадали Маҳмудовга яратгандан сабру - тоқат ва вазминлик тилайди.  

- - -


< Orqaga qaytish