Маданият, санъат

Хоразмшоҳларнинг асрлар қаъридаги акс-садоси. Саломат Вафо


Marta o'qildi

Хоразмшоҳларнинг асрлар қаъридаги акс-садоси. Саломат Вафо

 

  Инсониият тарихида миллатлар ва халқларнинг миллий қаҳрамонлари номлари магулик варақларига битилгандир. Лекин, ҳеч бир халқнинг..  12 асрда Чингизхон босқинига қарши ватансиз, тожу-тахтсиз 11 йил хорижий мамлакатларда курашган Жалолиддин Хоразмшоҳдай буюк саркардаси бўлмаган назаримда. У кўз олдида онаси, хотини, аммалари, холаларини  Синд дарёсига чўкдирилгани  ғами, 6 ёшли ўғли Қутбиддиннинг Чингиз жаллоди  тириклайин кўксини ёриб юрагини суғуриб олгани  фожеаси,  дардларини кўтариб яшаган. Жалолиддин Хоразмшоҳ 33 давлатни ўз империясига бирлаштирган  шоҳларидан бири сифатида у гуллаб-яшнаган мамлакатларнинг Чингизхон тамонидан ғирот этилганини кўриш ғамларини юрагида  сақлаб яшаган. Гарчанд,  шоҳ анаси  Туркон хотун Жалолиддиннинг тахтга чиқишига қарши бўлса-да, барча хоразмшоҳларнинг шоҳ анаси Турконхотуннинг сахройи, умрида бадани совун кўпигини кўрмаган, ёввойи Чингизхоннинг оқ ипакли чодири итининг ялоғи олдида боғланиб яшагани  аламларини кўтариб.. жангга кирган эди. 

  Улуғ олим Мирзо Улуғбек “буюклик сўзи Жалолддин Хоразмшоҳ мардлиги  олдида ожиздир. Жалолиддин Хоразмшоҳдай буюк саркарда унгача ва ундан сўнг ҳам бўлмаган” дея таъриф берган..  Жалолиддин Хоразмшоҳнинг тарих қатларида ғалаба ва мағлубиятларга тўла тақдири энди.. ниҳоят ёдланди. Бу даврда халқимиз тарихига эътибор берилиб, тарихий шахслар  Султон Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳамда маънавиятимизнинг нур-зиёлари Имом Бухорий, Имом Термизий, Аз-Замахшарий, Мотуридий, Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбандий  ва Нажмиддин Кубро (Шайх ул-Валитарош), Хожа Аҳрор Валий номлари тикланди. Бу муборак  зотлар асарлари,хотиралари  нашр этилишга киришилди.

 24.09.1998 йилда Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг Жалоллиддин  Мангуберди таваллудининг 800 йиллигини нишонлаш тўғрисида  408 рақамли қарори эълон қилинган эди. Бу қарорга асосан маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти раҳбарлари ташаббуси, бир гуруҳ зиёлиларнинг таклиф ва қўллаб-қувватлашлари асносида 2019 йилнинг декабрь ойида "Жалолиддин Мангуберди фонди" ташкил қилинди.Фонд жамоатчилик ҳайъати тамонидан  Хоразмшоҳ хотирасини абадийлаштириш борасида махсус дастур яратилди.  Фонд ишлари  2019 йил март ойида президентимиз  Шавкат Мирзиёев  Хоразмга уюштирган сафари давомида уларнинг қўллаб-қувватлаши билан  янада фаоллашди.

  Жамғарма дастурида  Ўзбекистон тарихини, жумладан, Хоразм заминидан етишиб чиққан буюк аждодларимизни ҳаққоний тарихини ўрганиш ва тарғиб қилишга қаратилган конференциялар, турли маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш ва экспедицияларни ташкил этиш кўзланган эди.

  Аммо, бутун оламда юз берган коронавирус пандемияси барча соҳаларга, ҳусусан “Жалолиддин Мангуберди фонди" ишларига ҳам таъсир қилди. Мен ҳам Хоразмда туғилган ёзувчи сифатида  Жалолиддин Хоразмшох каби миллат фарзандларининг хотирасини абадийлаштириш фаолияти, юрт қаҳрамонлари жасоратини улуғлайдиган бўлсак,  бугунги пандемия шароитида дунё, туркий  улуслар, ҳусусан халқимизнинг руҳи кўтарилади деган умиддамиз.

Жалолиддин Мангуберди ҳайкали.Хоразм.

   Хоразмда жойлашган “Жалолиддин Мангуберди фонди"  маълумотига қараганда, венгриялик археолог Rose Zoltan билан ҳаммуаллифликда “Венгриядаги хоразмликлар” мавзусидаги тадқиқот иши олиб борилмоқда экан. Яъни ўрта асрларда Шарқий Европада ҳукмронлик қилган Арпадлар салтанатининг молиявий, ҳарбий соҳаларида етакчи кучга айланган аждодларимиз ҳақида манбалар ўрганилиб монография тайёрланмоқда. Ушбу асар  ўзбек, венгер, инглиз тилларида чоп қилиниши режалаштирилган. Монографияда хоразмликларнинг Шарқий Европадаги Арпадлар давлатида қандай кучга эга бўлишгани, салибчилар ва немисларга қарши курашлари, Рим Папасининг хоразмликлар билан боғлиқ муносабатлари акс эттирилади.

 Саркарда тақдирига расмий маънодаги эътибор, унинг шаҳсига қизиқишни кучайтирмоқда.Кейинги даврда Жалолиддин Хоразмшоҳ сиймоси  турли асарлар, мусиқий клип ва портретларда акс этмоқда. Аммо, ботир қиёфаси манбаларда тасвирлангандан  бошқачароқ..яъни уни осиё халқлари каби   қорамағиз этиб гавдалантирилмоқда эди. Буни яна шу сабаб билан ёзмоқдаманки, бундан сўнг халқаро даражада хоразмшоҳ  Жалолиддин Мангуберди сиймоси яратиладиган бўлса, албатта улар Ўзбекистондаги ишланган портрет ёки ҳайкалидан прототип оладилар.

  Мен улуғ саркарда номини абадийлаштириш борасидаги режамни ҳавола қилишдан у қандай инсон бўлгани ҳақида тарихчи ан-Насавийнинг  “Жалолиддин Мангубердининг  таржимаи – ҳоли” асаридан парча келтирмоқчи эдим.  “Султон Жалолиддин – ўрта бўйли, буғдой ранг(буғдой ранг  оқ-сариққа яқин дегани) Бутун қиёфасига кўра том бир туркий. Туркийча сўзлашар.Форсча ҳам билар.У сокин табиатли бўлиб, бирон кишини сўкиб ҳақоратламасди.Жиддий ва виқорли. Кулмас.Кулимсирар, оз гапирар..”. Бу таъриф  Жалолиддин жангнома тарихини яхши билган ва шу даврда яшаган Насавийнинг фикри эди.

  Жалолиддин Хоразмшоҳ хотирасини абадийлаштириш ҳақида мулоҳаза қилар эканмиз. Хоразмда жойлашган фонд маъмуриятининг тадқиқотига кўра Жалолиддин Мангуберди жанг ҳаракатларини  йўл харитаси яратилди. Бу харитага биноан ...масалан, саркарда номига алоқадор  Эрон Хуросонида Жалолиддин қалъаси, Покистондаги Тулажа қалъаси, Самарқанд қалъаси, Арабистон денгизи қирғоғида Жума масжиди бугунги кунгача сақланиб келмоқда.Ушбу мамлакатларда Жалолиддин Хоразмшоҳ жанг амалиётининг далил – ашиёлари,ҳужжатлар ва мактублар сақланиб қолган эди.

Эрон ИРсидаги тарихий қўрғон.

  Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердининг 11 йил ўз ватанидан четда ватанпарварлик урушларини олиб бориши ва саркарда номидаги Хоразмда жойлашган фонд маълумотлари билан танишиб қуйидаги мулоҳазаларимни баён қилмоқчиман.

  Тож-тахтсиз подшоҳнинг   ватандан йироқ ўн бир йиллик  ғурбат кунларида уни улкан ғалабаларга қандай куч ундади?. Яқинларидан айрилганда, онаси, фарзандлари Синд дарёсининг  қутурган тўлқинлари орасида кўзлари очиқ кетганда, қандай қудрат уни яна ўрнидан туришга..Жанг қилишга мадад берди?. Бу пафоссиз, жарангдор сўзлардан холи бўлган манзил ..  ватан,  Хоразм эди. Дунёнинг кўп муқаддас китоблари, ҳатто “Авесто”да ҳам “қуёшли замин” деб ардоқланган юрт, Қорақум, Қизилқум саҳролари, оловли қумларидан валийлар, пирлар, шайхлар, дунёни ўзгартиришга қодир бўлган олимлар  етишиб чиққан.. Хоразм юрти эди. Уч юз олтмиш авлиё кўмилган, не-не авлодларни дали Жайхун ютган бу сирли ўлка-да, недир мўъжиза бор эди-ки, бу юртда туғилган, Амунинг, Оролнинг сувини ичган фарзандлар бемисл қудратга эга бўлиб, жаҳонни бошқаришга қодир бўларди. Биз аввало ўша жаҳонгир  авлодлар ва улар юраги акс-садолари ҳақида ёзишни ният қилдик.

   Таклифларим.

1.Жалолиддин  Хоразмшохнинг мураккаб тақдири Чингиз лашкарларига қарши олиб борган  фаолиятидан хабардор инсон сифатида  Жалолиддин Мангуберди  номи хотирасини абадийлаштириш жараёнини халқаро даражада амалга оширсак мантиқли бўларди, деган фикрдаман.

  Чингиз босқини бутун дунё халқлари, маданияти, илм-маърифати,минг йиллик қадриятларини  фиторат қилгани боис бунга тўла маънода хақлимиз деб ўйлайман.

2.Ўзбекистонда Тошкентда, Хоразмда, Туркманистонда буюк саркарданинг катта ҳайкаллари ўрнатилиши керак.Булар  халқимиз ва мутахассислар  маслаҳати, кўрсатмаларига таянилган ҳолда   амалга оширилмоғи  лозим.  

3.Хоразмшоҳ лашкарлари озодлик, ватанпарварлик урушларини олиб борган жойлар..туркий давлатлар ҳисобланади. Юқорида таъкидлаганимдек, шарқ мамлакатлари..бевосита Жалолиддин Мангуберди  жанглари излари қолган Покистон, Эрон, Хиндистон, хоразмликларга элдош  Венгерия каби мамлакатларга ҳайкаллар, ҳайбатли девор суратлари ўрнатилса режадаги иш бўларди.

  Балки, Жалолиддин Хоразмшоҳ хотирасини абадийлаштириш ҳаракатлари  ҳалқаро даражада амалга оширилиб, ўрнатиладиган ҳайкал ва ёдгорликлар тўғрисида  халқаро танлов эълон қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди..

  Қуйидаги  ҳодиса ҳақида алоҳида таъкидлашни истар эдим.

   1221 йил 25 ноябрь куни   Жалолиддин Хоразмшоҳ  онаси, хотинлари, фарзандлари, бутун харами ва қариндош уруғлари чўкдирилган  Синд дарёси бўйига.. “Ватан.. Хоразм учун..ҳақиқат учун.. мангулик сувларида оқдилар” деган қора мармар лавҳа ўрнатилса..Бу лавҳа қуш мисоли жам бўлган  болаларини қучоқлаб турган гужум, Хоразм..ватан..  шаклида бўладими..бу менинг  мулоҳазаларим.

  4.Туркий халқларнинг буюк фарзанди Ж.Хоразмшоҳ  номига.. яқинда озод бўлган, Озарбайжоннинг  гўзал Қорабоғ тоғларида бир иншоат тикланса..Тоғ қояларини ўйиб монумент, меъморий ҳайбатли девор сурат  яратилса  маъқбул иш бўларди. Чунки, Жалолиддин айнан Қорабоғ остоналарида оғир жанглар  олиб борган.. у вақтда...саваш  олдидан саркардалар олишгани учун ёлғиз ўзи Чингизхоннинг  8 нафар энг сараланган  саркардаларга қарши урушади. Душманнинг 8 саркардасини ер тишлатишга эришади. Жалолиддин Хоразмшоҳ Озарбайжон ва Гуржистон ва унинг атрофидаги мамлакатларни эгаллаб, Чингизхон ва унинг ўғилларининг қалбига қўрқув ва вахима солади.

5. Мард, жасур, онаси ўлим учун эмас, фақат ғалаба учун туққан Жалолиддин Хоразмшоҳ..ўлмаган эди. Унинг она Хоразм тилидаги жанговор садоси дунёнинг гоҳ бу ерида, гоҳ у ерида акс-садо бериб турди.

"Мендирман Жалолиддин" фильмидан фото сурат.

  1244 йил  16 октябр куни Яқин Шарқнинг Ҳазза шаҳри яқинида Ҳарбия қишлоғи  майдони яланглигида  Жалолиддин Хоразмшоҳнинг  таниқли лашкарбошлари Ҳусомиддин Баракатхон бошчилигида Йилонбува, Сорухон,Хонберди,Сайфиддин Содиқхон,Атласхон ва Насриддин Қушлухонлар   Ғарбий Европанинг 70 минг кишидан иборат даҳшатли рицарлар салбчиларига қарши   жангга киради. Буюк турк саркардалари Жалолиддин Хоразмшоҳ тактикасини қўллаб даҳшатли рицарлар армияси устидан ғалаба қазонади.

  Хоразмшоҳ қўмондонлари нафақат Ғарбий Европа, балки, Ғарбий Осиё, шимолий-шарқий Африка, қолаверса бутун жаҳонга машҳур рицарлар қўмондонларидан Филипп Монфор, граф Вольтер Бренн, Сур архиепископи Пётрларни асирга олишади. (Манба:”Ватаннинг шерюрак баҳодири”.2015й).

 6.Муқаддас очун Хоразм  садосининг яна бир навқирон саси 1259 йилларда Мисрдан эшитилди. XIII асрда Хоразмда туғилган Сайфиддин Кутуз  Жалолиддин Хоразмшоҳнинг туғишган жияни ҳисобланган. У дойиси  вафотидан сўнг  Мисрнинг  қул бозорида қул этиб сотилади.Аммо, яратганнинг қудрати  ўз мўъжизасини кўрсатади. Яна ота юрт Хоразм, томирлардаги аждодлар қони  акс-садо беради.  Жалолиддин Хоразмшоҳнинг жияни қўл бўлиб сотилган Сайфиддин  Кутуз Мисрга султон бўлди У 1260 йилгача Миср ва унинг атрофидаги ҳудудларни бошқарди. Урушлар, Чингиз авлодлари билан жангда ҳеч қачон мағлуб бўлмаган баҳодир,  енгилмас..Кутуз ал-Музаффар Сайф ад – Дин Кутуз, яъни “победаносец..” музаффар..деган шарафли  ном олади.

  Алқисса, Жалолиддин Хоразмшоҳ ва Сайфиддин Кутуз ҳайкалларини Миср шаҳарларига ўрнатса бўлади.

Кўна Урганч.Туркманистон.

  Тарихнинг имконсиз, замонсиз жойларида  ватансиз хоразмликларнинг ғалабалари Хоразмга, инсон гени, қони ва руҳига боғлиқ бўлганмикан?.

  Жалолиддин Мангуберди Хоразмда туғилган эди. 1260 йилгача Миср султони бўлган Сайфиддин Кутуз ҳам Хоразмда таваллуд топган эди. Ўз навбатида 13 асрда Хоразм ҳудуди даштлар орқали  силжиб, мардлик урушларини олиб бориб узоқ ва нотаниш ўлкада ўз давлатини қурган Усмоний туркларнинг ота-боболари ҳам  Хоразмда туғилган эди.

  Асрлар, буюк тарих олдида бугун на эл-элатлар, на-да қабилалар, на номлар қолди. Шукурки, юқорида таъкидлаганим жами хоразмликлар юрагига қудрат солган. Узоқда бўлса-да, аждодларга самовий мадад бериб, номи кўк юлдузларидай тарих қатида жилва қилган Хоразм бор эди. Олам юзидаги жами ўғуз-турк аждодларини  бираштирадиган буюк Хоразм бор эди.

  Мен юқоридаги  Жалолиддин Мангуберди жангномаси, буюк Усмонийлар империяси, Миср султони Сайфиддин Кутуз ҳақидаги тарихий фактларни  маълум сабаблар билан келтирдим. Мен бу буюк салтанатларнинг  улкан баҳри уммон атрофида ҳаёт бўлгани каби...дунёнинг энг қадимий тамаддун маркази Хоразм  атрофида буюк шаҳслар яралган эди. Агар Хоразм бўлмаганида.. Жалолиддин Хоразмшоҳ, шавкатли Усмонийлар империяси ва ҳатто Сайфиддин Кутуз ҳам балки, бўлмасди. Улар ҳам тарих саҳналарида ўтган миллион-миллион инсонлар қатори  асрлар уммонида  номсиз – нишонсиз оқиб  кетган бўларди.

Эрон қишлоғи.

  Яна асосий мавзуга қайтамиз. Жалолиддин Мангуберди  Хотирасини абадийлаштириш жараёнини  туркийларнинг энг катта миллати бўлмиш..  80 миллиондан ошиқ нифузга  эга бўлган Туркия мамлакати бошлаб берса бўлар эди. Чунки, буюк Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердининг қабри Туркияда Майафарикин тоғларида  жойлашган экан. Хоразмшоҳ умрининг энг сўнгги кунларида Туркияга ўз қариндоши ҳузурига нажот истаб  боради. Касал, ёлғиз, ярадор ҳолида ука оғасининг олдига кўмак истаб боргандай турк юртига боради. Ва қалби ором олгандай   жигарлар ўлкасида вафот этади.

  Буюк саркарданинг Туркия тупроғида ҳалок бўлиши тасоддифмикан?...Улуғлар, дунёда тасодиффлар йўқ, дунёда қисмат, тақдир бор, дея башорат этишган эди. Ишонаманки, 800 йил олдин..тасоддиф бўлмаган. Жалолиддиннинг Туркия тупроғида кўз юмиши..бу хўкмон  тақдир бўлган. Бу шундай улуғ тақдир эди-ки, бу тақдир кўкнинг улкан сайёралари каби буюк қисмат эгаларини қамраб олган эди. Чунки,бу ерда яна бир буюк хоразмлик.. Жалолиддин Румий ҳам  мангу уйқуга кетган эди.

  Мен тарихий манбаларга асосланиб яратилган Хоразмнинг  объектив тарихини.. турк манбаларидан ўқиганман. Туркияда туркий халқлар тарихини тадқиқ этган   улуғ олимлар жуда кўп. Шунинг учун  бу масалаларда турк олимлари, турк оғаларимга мурожаат қилган бўлардим.

  Азиз турк олимлари. Шундай таклифни айтишга журъат этмоқдаман. Жалолиддин Хоразмшоҳ ётган тупроқ.. Майафарикин тоғлари яқинидаги ҳудуд Жанубий Хоразм деб аталса..Яна бошқа номдор жойлар Жалолиддин Хоразмшоҳ исми билан номланса..

Истанбул янги аэропорти.

   Не сабабдан Жалолиддин Хоразмшоҳдай  буюк саркарда номи билан буюк жой-манзиллар билан  аталмасин.. Туркиянинг дунёнинг энг мухташам  аэропортларидан бири  бўлган янги Истанбул ҳава аланини   "Хоразм, балки ЖАНУБИЙ ХОРАЗМ" аэропорти деб аташ мумкин бўлармикан?.

Мен шу кунда ҳам туркларни хоразмликлар деб биламан. Юқоридаги аниқ тарихий фактлардан сўнг Сиз ҳам фикрингизни ўзгартирасиз деб умид қиламан.

  Ушбу тарихий давлатлар ривожи  хронологиясида яна бир мотивация бор. Балки, хоразмшоҳлар кўплаб шарқ, туркий давлатларининг пайдо бўлиши ва таназзулга юз тутишига сабаб бўлгандир.Бу ҳақида тарихчи олимлар ёзадилар деб ўйлайман.

   Эътиборингизга яна бир муҳим маълумотни ҳавола этмоқчиман. XII асрда  33 та давлатдан иборат улкан шоҳлик тузган Хоразмшоҳлар империясидан икки буюк  салтанат дунёга келган..Бу -  XII асрлардан сўнг буюк Усмонийлар давлати, 15 аср яъни 1500 йилларда эса Хива Хоразмшоҳлар давлати барпо бўлди. 

   Бизнинг бугун қиладиган ишларимиз пандемия даврида  шарқ мамлакатлари, туркий тилли халқлар, ҳусусан, ёш авлодларимиз қалбида тарихимизга муҳаббат ва   келажакка ишонч туйғуларини  уйғотади.

  Цурин Арктус номли файласуф шундай деган экан. “Ҳар бир жасорат тақдирнинг вақт ва макон  мезонлари билан ўлчанади. Агар қаҳрамон пайдо бўлмаса эди, аср жасорати ҳам юз бермас эди”.

  Шукурки, шундай қаҳрамон Жалолиддин  Мангуберди  Хоразмда яралди...сўнг у худо қодир қилгунча..жаҳоннинг турли жойларида Хоразм учун жанг қилди..ва жонидан кечди.

   ноябрь ойи. Тошкент.

2 декабрь 2020 йил. Соат 10.05. Мақолани яна таҳрир қилиб чиқдим. Матнга 20дан ошиқ хато киритилган.Оёғи-осмондан этилиб "таҳрир"этилган. Айни шу вақтда мақолада хато йўқ.Хато учраса, Фейсбук саҳифам орқали менга хабар беринг.Илтимос.

 

 

- - -


< Orqaga qaytish