Маданият, санъат

Хоразмликларнинг сахройи қалби.   истаклар, таклифлар.      Саломат Вафо.


Marta o'qildi

Хоразмликларнинг сахройи қалби. истаклар, таклифлар. Саломат Вафо.

   Хоразмнинг буюк  тарихи ҳақида кўп гапирилади. Чиндан  дунёнинг  турли даврларда жуғрофий эврилиши, фан,маданияти, санъатида бурилиш ясаган давлат,  бу қадар юксак ва тантанавор халқ  тарихи..қадим тарих варақларига битилмагандир. Балки, Хоразмнинг шони тарихи  антик  Вавилон билан, қалъалар ташқарисидаги анжирзор, жийдазор боғлари ёши  эса Евфрат дарёси бўйидаги  Бобил, ёки Семирамида  осма боғлари билан  тенгдир.

  Тарихи аввалнинг 330 йилларида   Александр Македонский билан дунёда ягона тинчлик шартномасини тузган ҳукмдор Фаразман ҳам Хоразмнинг тинчлик йўлида  юксалишини истаган эди.

  Шу ўринда хоразмликларнинг табиати ҳақида бир оз тўҳталмоқчи эдим.  Хоразмликлар бир оз қўполироқ, бир сўзли, саховатли, кўчада биринчи марта кўрган одамини ҳам  мехмонга чақириб дастурхонга  икки чўрак ва бир чойнак чой қўядиган  эл ҳисобланади.Бу бир оз умумийроқ сўзларимни шу ҳаётий фактлар билан  исботлайман.

  1890 йилларда .. дадамнинг отаси Моноқ беклиги ҳокими, жасурлиги ва қудрати билан норасмий маънода Хива хони  ҳисобланган  шоир ва созанда  Нуржон Баҳодирхон бобомнинг  тадбиркорлиги  билан Моноқ эли, қолаверса Хоразм халқи очликдан сақланиб қолган экан. Шавкатли ҳоким бобомиз  Қорақум шимолидан  келиб  овул ва элатларда талончилик этиб келин ва қизларни олиб қочадиган  туркман уруғлари босқинини тўсиб, юртдаги бойларнинг буғдойларини камбағалларга  уруғлик ва озиқ учун бўлиб бериб, халқ ҳаётини сақлаб қолган экан.

  1950 йилларда бойликлари турли йўллар билан тортиб олинган Хоразмда, иккинчи жаҳон урушидан сўнг... яна қаҳатчилик юз беради. Шу даврда Моноқнинг бой одамларидан бўлган дадамнинг отаси Матвапо бобом буғдой ва сигир-қўйларини  камбағал ва мухтож  аҳолига бўлиб берган экан.

1990 йилларда Шовот пахта тозалаш ва туман асфальт  заводи раҳбари бўлган..2018 йилда 60 ёшида вафот этган  оғам Саъдулла Вапаев Шовот туманининг барча трасса  ва ички йўлларини асфальт қилдирган эди. Ўтган 30 йилдан бери..оғамдан сўнг бу йўллар асфальт қилинмади. Энди йўллар..  ўрта асрларнинг тош-шағал тўкиш йўли билан “асфальт”  қилинар эмиш. Оғам С.Вапаев қадимий Моноқ  қабристонини обод қилишга, бобомиз Нуржон  Баҳодирхонинг кичик мақбарасини қурдиришга бош бўлган эди. Бу ҳаракатлар уруғимизнинг катта ишларининг кичик бўлаги ҳисобланади. Авлодларимиз хронологик солномасини ёзишдан мақсадим, хоразмликларга шу бугун ҳам имкон яратилса, катта ишлар қилиши мумкин дея таъкидламоқчи эдим. Хоразмликларнинг юрт ободлиги йўлидаги ҳаракатлари бўшашмади.

  Балки, кимлар учундир пафосли  бўлиб туюладиган сўзлардан чекиниб Хоразмнинг  бугунги кунига қайтамиз. Мен хоразмлик ёзувчи сифатида президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 12-13 декабрь кунларидаги Хоразм сафарларини бир қадар ҳаяжон билан  кузатиб турдим.

 Сафар натижаларидан, эълон қилинган  вилоятнинг ривожлантириш режаларидан хурсанд бўлдим.  Президентимизнинг нутқларида: ”Баландпарвоз гаплар билан иқтисодиётни юритиб бўлмайди. Муаммони билсак, қарор тўғри, адолатли бўлади ” парчани такрор – такрор ўқидим.

  Афсуски, шундай баландпарвоз калом ва ғоялар билан  иқтисодни ривожлантириб бўлмаслигини ўтган ўттиз йилга яқин вақтда гувоҳи бўлдик.

  Мустақиллик йилларида турли сабаб ва омиллар туфайли Хоразм ривожланишдан  орқада қолди. Бунга балки, Орол бўйи вилоятлари Хоразм, Қорақалпоғистоннинг жуғрофий жойлашуви, кескин континентал иқлими ҳам сабаб бўлгандир.

  Чиндан юртимиз боши ҳақли таърифлаганидек “..Хоразм Намангандан  ҳам орқада қолиб кетди..”.  Ҳали яқиндагина гуллаб – яшнаган Ўзбекистоннинг энг бой одамлари яшаган  Хоразмнинг бугун довруғи пасайиб кетаётгандай..

     Президентимиз нутқларида “Урганч шаҳрида тўқимачилик ва туризм, Хива шаҳрида туризм ва қурилиш материаллари, Гурлан туманида тўқимачилик ва иссиқхона хўжалиги, Янгибозор туманида иссиқхона ва мева-сабзавотни қайта ишлаш, Тупроққалъа туманида машинасозлик ва электр техникаси каби йўналишларни ривожлантириш мумкинлиги қайд этилди. . ”..

  Айниқса бутун дунёда, мамлакатимизда  давом этган пандемия карантинидан сўнг Хоразм туманларининг ихтисослашув асосида ривожланиш режасини белгиланиши қалбимизда умид туйғуларини  туғдиради.

  Мен шу юртда туғилган ижодкор сифатида Хоразмдаги мавжуд шароит ҳақида сўзламоқчи эдим.Ушбу масалалар ҳақида кўп гапирилгани учун фикримни аниқ ва қисқа тушунтираман.

  Биринчидан: Орол денгизи қуриганидан  сўнг ерлар шўрланиб, сув таҳчиллиги юзага келди. Бу ҳудудда яшайдиган одамларнинг яшаш тарзига, тирикчилиги, иш билан шуғулланишига таъсир қилди. Шунинг учун аҳолининг баъзи қатламлари ўз яшаш укладини ўзгартиришга  мажбур бўлмоқда.

  Иккинчидан: Мустақиллик йилларида Хоразмда стихияли тарзда бозорлар ривожланди, инсонлар асосан ўзларида мавжуд  қишлоқ хўжалиги махсулотлар бозорда сотади, ёки айрибошлайди.  Вилоят сўнгги ўн йилларда  ҳосили кам бўлган тўла аграр воҳага айланди. Бунинг устига газ ва электр  тармоқларида катта муаммолар пайдо бўлди.

  Учинчидан: Ўтган йигирма йилликларда  Хоразмнинг мавжуд 1 миллион аҳолисининг ёш эркак ва хотин-қизлари иш излаб, тирикчилик учун пул топиш мақсадида Қозоғистон, Россия, Корея мамлакатларига оммавий тарзда  жўнаб кетишди. Бу меҳнат ватангадоларининг оиласи, болалари қари ота-онаси ва амма-холаларнинг қўлида қолди.

  Тўртинчидан: 2016 йилгача ва маълум даражада  баъзи туманларда  мустақилликнинг тирик етим ёш авлоди, ойлар, йиллар ота-она меҳридан йироқ янги  авлоди юзага келди. Ўн йиллар олдин Моноқ элатида вафот этган одам тобутини кўтаришга эркаклар топилмаган экан. Мактабларда бутун –бутун  қалби  ўксик  отасиз  болалар синфлари юзага келди. Шу таҳлит Хоразм ва Қорақалпоғистонда оила институти қоидаларига катта зарба берилди.   

  Хоразм, Қорақалпоғистондаги оғир иқтисодий аҳвол 2018 йиллардан сўнг ўнглана бошлади. Вилоят туманларида тижорат соҳалари ривожланиб  кичик завод фабрика, кўп қаватли уйлар қурила бошлади.

  Президентимизнинг  12-13 декабрь кунлари  Хоразмга уюштирган    сафарлари ..бошланган жараённи бир йўналишга солиб, тезлаштиради деб умид қиламиз. Давлатимиз раҳбарининг  ушбу сафардан   сўнг эълон қилган турли қарор ва режаларини қўллаб-қувватлайдиган журналист сифатида..она юртимнинг ривожланишига ўз ҳиссамни қўшиш мақсадида  истак ва таклифларимни ёзмоқчи эдим.

   Таклифлар:

 1.Хоразм ва Қорақалпоғистоннинг жуғрофий жойлашуви ва Орол денгизи фожеаси таъсирини ҳисобга олган ҳолда..Шовот тумани(яна бошқа туманларда ҳам) Туркманистон билан чегара ҳудудида Туркманистон, Тошўғуз вилояти маъмурлари билан келишган ҳолда жаҳон бозорини очиш лозим. Бу билан минглаб камбағал оилаларнинг фарзандлари ишли бўлади.  Бу тажриба аввалдан бўлган..Шунда бу ерда арзон ва сифатли моллари билан танилган  Эрон ИР тижоратчиларининг   савдосини ташкил этиш мумкин.

 2.Тикувчилик фирмалари  ва иссиқхоналар қурилиши тўғри тадбир..Аммо, Хоразмни ривожлантириш концепсияси жуғрофий жойлашуви ва кескин иқлимига қараб ҳам белгиланиши керак. Хоразмнинг  завод фабрикалари энди Хозарасп шаҳридан шимолий туманларига кўчиши керак.  Саноат зонасининг   Хозараспда жойлашуви вилоят аҳолисига катта ноқулайлик туғиради. Чунки, Хозарасп ва бошқа туманлар, масалан Шовот билан оралиқ масофаси 100 кмни ташкил қилади.

  Вилоятнинг шимолий туманлари Шовот, Қўшкўпир, Гурлан каби туманларида қуёш батериялари, турли функцияли кондиционерлар ишлаб чиқадиган кичик цехлар ташкил этилиши лозим.    Манба:

https://russian.alibaba.com/g/mini-solar-panels-india.html

 Бу кунда қуёш панелларининг  Хитой ва Хиндистонда ишлаб чиқилаётган қайишқоқ(гибкий) ва йиғма(портатив) турлари интернетнинг барча  сайтларида реклама қилинмоқда. Менимча, хитой ва хинд тижоратчилари ишлаб чиқаётган ҳар бир оила хонадонда  электр чироғи ёқиш, овқат пишириш қулайлигига эга бўлган   мини қуёш панелларини  камбағал аҳоли  бўлган барча туманларда   кичик цехларда ишлаб чиқарса бўлади. Фуқаролар узоққа бормасдан, йўл кира сарфламасдан пул ишлаш имконига эга бўлади. Энг асосийси ўзлари ишлаб чиққан қуёш панеллари ва совутиш, истиш имконига эга бўлган  кондиционерларни сотиб олиш имконига эга бўлади. Манба:

https://www.ecobyt.ru/article/160917/1912/

Мен хинд тижоратчилари камбағал аҳоли учун  ишлаб чиқарган  қулбола кондиционерни намуна тариқасида Сизларга таништираяпман.  Яқинда Ўзбекистон телевидениесининг “Dunyo boylab“ каналида  Хиндистоннинг камбағал кварталлари кичик цехларда яратилаётган кондиционерлар ҳақидаги кўрсатувни тамоша қилган эдим. Дастурда унча мураккаб бўлмаган ускуналарга хладагент (фреон) қуйиб кондиционер ясаб юрган хинд усталарининг ишларини намойиш қилишган эди. Демоқчиманки, дунёда қўлланилаётган арзон кондиционерлар ишлаб чиқарадиган цехларни Хоразм қишлоқларига ўрнатиб бериш режалаштирилса ўринли  иш бўлади.

 3. Орол бўйи вилоятларида иқтисодий ва экологик ҳолатнинг мураккаблигини ҳисобга олиб, балки камбағалликни йўқотиш  ёки Маҳалла ва хотин-қизлар масалалари  вазирликлари барча соҳаларда, асосан  хотин –қизлар ва ёшларга техник ёрдам, грант ажратиш хизматини йўлга қўйиши лозим. Негаки, бизнес ва бошқа соҳада кредит олиб иш бошлаш, ўз моддий аҳволини яхшилаш узоқ йилларга чўзилади. Махсус курсларда ўқиб грант олган тижоратчилар, якка тадбиркорлар, нодавлат ва нотижорат ташкилот аъзолари эса тез орада муваффоқиятга эришиши мумкин.

 4.Хоразм ва Қорақалпоғистонда медицина ва халқ табобати йўлида қум ва тузли кўллар соҳасини ривожлантирмоқ лозим. Шу йўналишда ишлайдиган доимий ва мавсумий даъво муассасалари барпо этилса, мантиқли иш бўлади. Бу соҳа  аниқ, тажрибада мавжуд бўлгани учун кўп тўҳталиб ўтирмайман.

 5. Оролбўйи вилоятлари, Навоий, Бухорода ҳам туячилик, қуёнчилик, эчкичилик(гаччичилик)  бизнесини йўлга қўймоқ керак. Халқ табобатида туянинг  сути узр, ҳатто пейшоби, жуни   минг хил касалликка   даъво ҳисобланади. Қуён гўшти ҳам иммунитетни кўтрадиган пархез эт саналади. Туя сути..билан даъволайдиган кичик-кичик шифо масканлари ташкил қилиш имкони мавжуд.Ўз навбатида фақат қуён гўшти пиширадиган, эчки-гаччи сути, қатиғини сотадиган  қишлоқ-элат эмхоналари барпо этиш  керак.

  Мен юқорида Хоразм  сахро одамларининг табиати ва ўз ота- боболарим амалга оширган ишлари ҳақида бежизга тўҳталмадим.   Файласуфларнинг “..тарихни, даврларни  шаҳслар белгилайди” мазмунидаги фикри бор. Шу ўринда юртни, ватанни обод қиладиган ҳам одамлар ҳисобланади. Хоразмнинг асл шажараларидан ҳисобланган Нуржон Баҳодирхон авлодлари юрт учун қай маънода эзгуликлар қилишган бўлишса, бу авлоднинг кенжа буғини мен Саломат Вафо..узр, деб ёзай.. чин маънода образли айтганда сочимнинг учигача.. хоразмлик ҳисобланаман. Мен ҳам умрим давомида туркий халқлар тарихи, дарду-хасратлари ва она юртим Хоразмнинг ютуқлари ва  оғриқли масалалари ҳақида  ҳикоя ва мақолалар  ёзиб  шажарамиз бошлаган ишларни давом эттирмоқдаман. Яъни мен ҳам халқимизнинг савоб, эзгу ишларга бош қўшмоқдаман.

  PS. Президентимиз  Шавкат Мирзиёевнинг олиб бораётган халқона сиёсати нафақат Хоразмнинг юксалишига, балки Ўзбекистон, дунёнинг ривожланишига, тинчлигига хизмат қилмоқда. Яхшилик ва эзгу  амалларнинг томири Хоразм гужумларидай мангу бўлгани каби, менинг ота боболарим, қолаверса, шу кунда ҳам қишнинг қаҳратони ва ёзнинг жазирама иссиғини писанд этмай, яшаётган, курашаётган хоразмликларнинг ҳам орзу-мақсади элни, Орол бўйи юртларини обод кўришдир.

   16 - 18 декабрь 2020 йил. 

  Тошкент шаҳри.

  Мақолани 19 декабрь соат 16.10да янгидан кўриб чиқдим. Оригинал матнда бўлмаган 4 та имло хато, 1 та сонлар хронологик кетма-кетликларини бузилиши ва 3 та   тушиб қолган сўзни тўғирладим. Илтимос, яна хато учраса Фейсбук саҳифам орқали хабар берсангиз хурсанд бўлардим.Олдиндан раҳмат.

- - -


< Orqaga qaytish