Хабар

Муқаддас Пасха табриклари..


Marta o'qildi

Муқаддас Пасха табриклари..

   Пасха байрами айни  атроф яхлит кўкка бурканган баҳорнинг энг гўзал паллаларида нишонланмоқда.Менга пасханинг ширинликлари ва бўялган тухумлари ёқади.1985 йилларда Тошкентнинг Олимпия  меҳмонхонаси яқинидаги ижара уйда яшаганимда юқоримизда яшайдиган рус онахони бир кичик тоғорача бўялган тухумлар ва ширинликларни олиб чиқарди. Ўша ширинликлар тотидан, бўялган тухумлардан Пасха байрами ҳақида билган эдим.

  Бугун Ўзбекистонда рамазон ойи давом этмоқда.Кўпчилик инсонлар худодан ёруғ умидлар этиб рўза тутмоқдамиз, ҳар тонг сахарда дуога қўл очмоқдамиз. Балки, бир ойда рамазон хайити ва Пасханинг нишонланаётганининг  ҳам рамзий маъноси бордир. Бу - коронавирус пандемияси карантинидан чарчаган халқимизга яратган эгамнинг руҳий мададидир.

  Илоҳим, диний байрамларимиз Пасха  ва хайтларимиз тинч осойишта нишонланаверсин. Ширинликлар пишсин, тухумлар ранго-ранг бўялсин..Рамазон хайтида жонлиқлар сўйилсин...  

  Бу икки улуғ айём Пасха байрами ва Рамазон хайти халқларимизнинг дўстлигига хизмат этсин. Зеро, улуғ Навоий "эл нетиб топгай сениким, сен ўзингни топмасанг.." дейди. Ўзини таниган инсон эса худони танийди. Қалбида яратган ишқи бор одам эса..фақат яхшилик ва эзгулик тарафида бўлади.

  Пасха байрами қутлуғ бўлсин хрестиан ёзувчи ва шоир дўстларим.

- - -


< Orqaga qaytish