Мақола

Унут бўлган туркий тиллар.     Саломат Вафо


Marta o'qildi

Унут бўлган туркий тиллар. Саломат Вафо

     Бу асрда туркий тилли мамлакатларнинг яқинлашуви юз бермоқда. Бу яқинлашув халқаро пандемия даврида тарихий вазият тақазоси бўлиб юзага чиқмоқда.

  Ҳозирги  ва қадимий  туркий халқлар ва элатларнинг тиллари. Асосан, Узбекистан, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Россия Федерациям, ХХР, Афғонистон, Эрон, Тожикистонда, шунингдек, Болгария, Руминия, Украина, Германия, Кипр, Македония, Албания, АҚШ, Саудия Арабистони ва бошқа бир канча мамлакатларда тарқалган. Ўтган аср охиридаги маълумотларга кўра, Туркий тилларда сўзлашувчиларнинг умумий сони 130 млн. кишидан ортиқ саналади.Бу маълумот ҳозирги кунда 200миллион аҳоли сифатида қабул қилинмоқда.

Баъзи олимлар Туркий тилларни мўғул тиллари ҳамда тунгусманжур тиллари билан бирга қўшиб, олтой тиллари оиласига бирлаштирадилар. Е. Д. Поливанов, Г. Й. Рамстедт каби тилшуносларнинг фикрича, ушбу тиллар оиласи корейс ва япон тилларини қўшиш ҳисобига кенгайиши мумкин. 

Туркий тиллар деганда, Сибирдан Болқон ярим оролигача бир чизиқ бўйлаб чўзилган улкан географик ҳудудда тарқалган ўзбек, уйғур, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, саха (ёқут), тува, хакас, олтой, карагас, шор, туркман, озарбайжон, турк, гагауз, татар, бошқирд, чуваш, қўмиқ, нўғай, қорачойболқор, тофалар, чуваш каби 25 дан ортиқ тил тушунилади. Туркий тиллар ҳозирги  тарқалиш географиясига кўра, қуйидаги минтақаларга ажратилади: Ўрта ва Жанубий

Шарқий Осиё, Жанубий  ва Ғарбий Сибирь, ВолгаКама ҳавзаси, Шимолий Кавказ, Закавказье ва Қора денгиз бўйи. Туркий тилларнинг генетик, лисоний ҳусусиятлар жиҳатидан ўзаро муносабати масаласига қизиқиш жуда қадимдан давом этиб келади.

https://qomus.info/encyclopedia/cat-t/turkiy-tillar-uz/

. Туркий тилларни биринчи марта тасниф қилган олим Махмуд Кошғарийдир. Туркий тиллар таснифи билан қизиқиш 19-аср  охири ва 20-аср да қайта авж олди ва ҳозиргача гача кўплаб таснифлар вужудга келди.

   В. В. Радлов томонидан Туркий тиллар қуйидагича тасниф қилинган: шарқий гуруҳ (Олтой, Обь, Енисей туркийлари ва Чулим татарларининг тил ва лақжалари, карагас, хакас, шор ва тува тиллари); ғарбий гуруҳ (Ғарбий Сибирь татарларининг лаҳжалари, қирғиз, қозоқ, бошқирд, татар ва қорақалпоқ тиллари); ўрта осиё гуруҳи (ўзбек ва уйғур тиллари); жанубий  гуруҳ (туркман, озарбайжон, турк, қримтатар тиллари).

Қадимий  ёзув анъаналарига эга бўлган туркий халкларнинг аксарияти (ўзбек, уйғур, турк, озарбайжон, туркман, татар, бошқирд каби) 20-асрнинг 20-йилларигача араб алифбоси асосидаги ёзувга эга бўлган.

   Турк тили 1929 йилдан лотин алифбоси асосидаги ёзувга ўтган. Собиқ СССРдаги барча Туркий тиллар учун 20-йиллар ўрталарида лотин графикаси асосида алифболар ишлаб чиқилди ва улар 1930 йилгача ихтиёрий мажбурий тарзда ана шу ёзувга ўтказилди; 1938—40 йилларда эса айни шу тартибда рус графикаси асосидаги ёзувга ўтказилди.Бу билан халқларнинг ўз тарихи ва ёзувидан узилиб қолиш жараёни юзага келди.

    СССР парчаланиб кетгандан кейин 1991 йилда Озарбайжон ва Туркманистонда, 1993 йилда Ўзбекистонда лотин ёзувига асосланган алифбо жорий этиш ҳақида қарор қабул қилинди ва бу қарорлар амалга оширилмоқда.

Энг қадимий  туркий ёзма ёдгорликлар (урхуненисей ёзувида) 7 — 11-асрларга мансуб бўлиб, улар, асосан, қабртошлар тарзида Шимолий Монголия, Қирғизистонда, Енисей дарёсининг юқори қисми, Талас водийсида ва бошқа жойларда топилган. Браҳми ва суғд ёзувларида битилган қадимий туркий ёдгорликлар ҳам учрайди (Шарқий Туркистон ва Ўрта Осиё). Кейинчалик уйғур ва араб алифболари асосидаги туркий ёзув шарқда (Қашқар, Ўрта Осиё, Олтин Ўрда ҳудуди, Волгабўйида) ва ғарбда (салжуқийлар давлатида, Озарбайжон, Туркия ва бошқа ҳудудларда) ривожланди. Хитойда яшовчи уйғурлар 11-асрдан ҳозиргача араб алифбоси асосидаги ёзувдан фойдаланадилар.

  Туб халқларнинг тилига берилган зарбалар шундай оқибатларга олиб келди.   Надоматлар бўлсинки, 1924 йилда Советлар Хоразм Халқ республикасини тугатиш билан бу гўзал хоразм  тилини юз йилларга расмий тил мақоми, статусидан махрум этди. Бу хуруж шонли Хоразм тилини тарих сахнасидан тушиш,унут бўлишига  сабаб бўлди.

  Бу жараёнда баъзи тиллар тирилиш ҳодисасини бошдан  кечирди.

 “Библия”, “Инжил”каби китоблари яратилган жафокаш иврит тили..улуғ яхудий халқининг дунё юзига фожеавий  сочилиб кетиши оқибатида 2000 йиллар давомида ўлик ҳолатига келганди. Оламда тарихга алоқадор мўъжизалар кўп бўлганидек, ўз миллати ва ватанини севган  яхудий халқининг ҳали дунё тарихида учрамаган шижоати  билан 2000 йил ухлаб ётган  гўзал иврит тилига қайтадан жон бағишланди. Яъни 2000 йилдан сўнг энди забун бўлган, унутилган дея табу қўйилган иврит тилининг қадимий қўшиқ каби тирилиши улкан мўъжиза эди. Халқларнинг ўз она тили билан 2000 йилдан сўнг юзлашиши улкан ҳодиса  эди. Инсоният тарихининг узун  2000 йилидан сўнг тирилган иврит тилида эса, бугунги кунда 9 миллион яхудий  ва бошқа ахоли сўзлашмоқда.

  Ўтган асрнинг 80 йилларида атиги 8 киши сўзлашган Япониянинг Хоккайдо оролидаги айн тили.. Бугунги кунда тикланди ва бу тилда бир неча минг киши гаплашмоқда.

 Хиндистон дунёда энг кўп тилли мамлакат ҳисобланади. Бу мамлакатда ахоли 845 тил ва лахжада сўзлашади. Иккинчи ўринда эса 600та тил ва шевада сўзлашувчи Папуа — Янги Гвинея туради.

  Бу  мамлакатда ранг-баранг кўп  тилларда сўзлашишга мисол бўла олади.

  Ушбу  асрда  Туркий тилли мамлакатларнинг ўзаро яқинлашувида   ўн йил олдин ташкил топган  ва бош офеси Истанбулда жойлашган “Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик кенгаши”нинг хизмати катта бўлмоқда.    

  Ўзбек адабий тилининг ранг-баранглигини ошириш жиҳатидан  хоразм тили каби тилларга ҳам расмий статус бериладиган бўлса,биз ер юзидаги 200 миллионли туркий халқлар билан мулоқот қила оламиз.Чунки,Хоразм тили ҳам ўғуз тиллари лаҳжасига кирадиган ўлик тил ҳисобланади.Хоразм тили расмий тус оладиган бўлса, биз дунёнинг, туркий халқларнинг умиди улуғ Туркияга яқинроқ бўламиз. 

  Модомики, бугунги кунда тарихий зарурат сифатида турк тилига инглиз тили каби халқаро мулоқот статуси берилаётган экан.Туркий тилли мамлакатлар орасидаги мулоқот тили гўзал турк тили, ёзуви лотин имлоси бўлмоғи лозим.

  Ана ўшандагина унут бўлган, қора рўйхатга кирган 25 тадан ошиқ  туркий тилларга қайтадан жон бахш этилади.

  Дунёнинг 200 миллион халқи сўйлашадиган гўзал турк тили мулоқот тили сифатида дунё саҳнасидан жой олганидан сўнг бизнинг Хоразм тили ва бошқа туркий тиллар  ҳақидаги таклифимиз алоҳида жозиба ва мантиқий маъно касб этади.

  Унут бўлаётган барча туркий тиллар қайтадан тарих саҳнасига қайтади, тирилган гўзал иврит тилига ўхшаб бу тилларда ҳам одамлар мулоқат қила  бошлайди, газета-журналлар чоп этилади. ТВ радиода дастурлар олиб борилади.Шу тариқа биз туб халқларнинг тили бўлган туркий тилларни асраб, сақлаб қолишга муваффоқ бўламиз.

Халқларнинг тиллари  масаласи  - бу катта сиёсат ҳисобланади. Сиёсат эса эл-элатларнинг яшаши, урф-одатлари, анъна-қадриятларини ривожланишига, такомил топишига сабаб бўлади.

  Сўзим оҳирида ушбу шиорни баралла айтгим келади.

  “Яшасин  туркий халқларнинг ранг-баранг она тиллари..”.

- - -


< Orqaga qaytish