Хабар

Хивада «Лазги» халқаро рақс фестивали бошланди.


Marta o'qildi

Хивада «Лазги» халқаро рақс фестивали бошланди.

Тадбир  UNESCO,  Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда 30 дан ортиқ давлатдан меҳмонлар, рақс ансамбллари иштирок этади.

«Лазги» Хоразмнинг қадимий рақси бўлиб, Ўзбекистон маданий меросининг элементи сифатида инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилган. Бу ҳақдаги қарор 2019 йил 12 декабрь куни UNESCO Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси сессиясида қабул қилинган эди. 

Фестивал 30 апрелгача давом этади. Унинг доирасида рақс санъатига бағишланган кўргазма павильонлари, миллий чолғу асбоблари ва либослари, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ҳамда «Ичон қалъа» мажмуаси ҳудудида уларнинг савдоси ташкил этилади.

kun.uz

- - -


< Orqaga qaytish